С. А. Эгамбердиева молекуляр


Расм. 22.5. Йўналтирилган гомологик рекомбинация ёрдамида



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/140
Sana07.04.2022
Hajmi2,76 Mb.
#533619
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   140
Bog'liq
molekulyar biotexnologiya

Расм. 22.5. Йўналтирилган гомологик рекомбинация ёрдамида 
генни “нокаут” қилиш. Вектор селектив маркер ген (smg) ҳамда ген-
нишоннинг мувофиқ соҳаларига гомологик бўлган фланкирловчи кетма-
кетликларни ташийди. Ген-нишонда бешта экзон мавжуд (1-5). 
Гомологик рекомбинация натижасида (штрихли чизиқлар) ген-нишон 
узилади (“нокаут” бўлади). 
(Глик ва Пастернак бўйича)
Ядрони кўчириш ёрдамида клонлаш 
Агар тест қилинаётган ҳужайра ядросини ядроси олиб 
ташланган тухум ҳужайрага ўтказилса ва кейин ўша тухум 
ҳужайранинг ривожланиш ва яшовчан насл ҳосил қилиш 
хусусиятлари тадқиқ қилинса плюрипотентликни аниқлаш мумкин. 
Бир нечта лабораторияларда эмбрион ҳужайралари қаторларининг, 
ҳомила ва етук организм ҳужайралари плюрипотентлиги ҳар хил 


161 
муваффақият билан тадқиқ қилинди. Эмбрион ҳужайралари ядролари 
– паст самарадорлик билан бўлса ҳам – ривожланишни таъминлаши 
кўрсатилди. Масалан, йирик қорамолнинг узоқ бўлмаган вақт 
давомида ўстирилган эмбрион ҳужайралари ядросини кўчириб, 
яшовчан организмлар олинди. Ҳаммага таниқли Долли номли қўй 
етилган ҳайвон сут бези (елини) ҳужайраси ядросини кўчириш 
ёрдамида клонланган (расм. 22.6).
Расм. 22.6. Ядрони кўчириш усули билан қўйни клонлаш. Тухум 
ҳужайра ядроси микропипетка ёрдамида олиб ташланади. Етилган ҳайвон сут 
безининг эпителиал ҳужайралари ўстирилади ва уларнинг G

фазасига ўтишига 
туртки берилади. G
0
-фазадаги ҳужайралар ва ядроси олиб ташланган 
ҳужайраларни бирлаштириш амалга оширилади, ва тикланган тухум 
ҳужайралар культурада ёки лигатура қўйилган тухум йўлида эмбриогенезнинг 
эрта босқичларигача ўстирилади, кейин эса кейинги ривожланиши кечадиган 
“суррогат” она бачадонига жойлаштирилади. Уилмут ва бошқалар (Wilmut et 
al., 1997) томонидан тавсифланган тажрибада ядроси олиб ташланган 277 тухум 
ҳужайраларини сут безининг G
0
-фазадаги ҳужайралари билан бирлаштирилган, 
29 эмбриондан фақат биттаси яшовчан ҳомилагача ривожланган. (Глик ва 
Пастернак бўйича) 


162 
Шу тарзда дифференциалланган етук ҳужайра ядросининг 
плюрипотентлилиги тасдиқланган. Шундай бўлса ҳам, аслида донор 
ядроси организм-донор сут бези эпителийсида мавжуд бўлган 
дифференциалланмаган ҳужайрадан олинганлигини инкор қилиб 
бўлмайди. 
Доллини дифференциалланган ҳужайрадан ва бошқа учта 
қўйни эмбрион ҳужайралари ядросидан клонлашни дам олиш 
босқичда (G
0
) бўлган ҳужайралар ядросини кўчириш, ва эҳтимол, 
ушбу жонзотнинг эмбриогенез хусусиятлари туфайли амалга 
оширишга муваффақ бўлинди. Гап шундаки, қўй зиготасининг бир 
неча сутка давом этадиган дастлабки учта бўлиниши давомида фақат 
ДНК 
репликацияси 
содир 
бўлади, 
генлардан 
бирортаси 
экспрессияланмайди. Эҳтимол, бу вақт давомида киритилган ДНК 
ҳужайра учун специфик бўлган регулятор оқсиллардан ҳалос бўлади, 
эмбрионал ривожланишнинг мувофиқ генлари тухум ҳужайра 
цитоплазмасидаги инициатор эмбрионал оқсил омиллари билан 
боғланади. 
Трансген ҳайвонларни ядролар кўчириш усули ёрдамида 
ҳақиқатга айланиши учун ҳал қилиниши керак бўлган асосий муаммо 
– бу ҳужайраларнинг узлуксиз культурада плюрипотентлилигини 
сақлашдан иборат. Агар бунга муваффақ бўлинса, у ҳолда бундай 
ҳужайраларни генетик жиҳатдан ўзгартириш ва трансген 
организмларни яратиш деярли оддий усул бўлиб қолади. Бироқ 
эмбриогенез ва транскрипция инициациясининг эрта босқичларида 
турларнинг жараён давомийлигидаги фарқлари натижасида бу даврда 
қўйлардан ташқари бошқа бирор-бир уй ҳайвонларида агар донор 
ядроси хам тухум ҳужайра бўлган босқичда бўлса ядрони кўчиришни 
амалга оширишга муваффақ бўлиниши ёки бўлинмаслиги аниқ эмас. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish