С. А. Эгамбердиева молекуляр



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/140
Sana07.04.2022
Hajmi2,76 Mb.
#533619
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   140
Bog'liq
molekulyar biotexnologiya

 
Моноклонал антитаналар 
Ҳайвонлар баъзи ҳужайраларини етиштириш технологияси 
шунчалик яхши ишлаб чиқилганки, ундан ишлаб чиқариш мақсадида 
турли маҳсулотлар олишда фойдаланиш мумкин. Улардан тиббиёт 
препаратлари сифатида фойдаланилади. 
Гибридома технологиясининг муҳим ютуқларидан бири 
моноклонал антитаналарни олиш усулини ишлаб чиқишдан иборат. 
Антигенни организмга киритишда унинг ҳар хил детерминантларига 


163 
йўналтирилган турли хил антитаналарнинг катта оиласи пайдо 
бўлади. Бироқ, баъзан антигеннинг фақат битта детерминантига 
специфик бўлган ва айнан ўша тавсифларга эга антитаналарнинг 
муайян тури талаб этилади. Моноклонал антитаналар – бу қатъий 
муайян спецификликка эга, ҳужайралар битта клонининг маҳсули 
бўлган антитаналар. Моноклонал антитаналар спецификлиги каби, 
физик-кимёвий хоссалари бўйича ҳам гомогендир. Моноклонал 
антитана антиген молекуласида фақат битта антиген детерминанти 
билан боғланади. Табиатда ҳақиқий моноклонал жавоб деярли 
кузатилмайди. 1984 йилда Нобель мукофоти соҳиблари бўлган Георг 
Келер ва Цезарь Мильштейнлар ишлари туфайли моноклонал 
антитаналар ишлаб чиқаришга имкон пайдо бўлди. 
Г. Келлер ва Ц. Мильштейн лимфоид ўсма (миелома) ва нормал 
лимфоцитдан гибрид ҳужайралар олишга эришдилар. Гибрид 
ҳужайралар нормал лимфоцит хромосомаларининг бир қисми ва бир 
қисм – ўсмадан олинган хромосомаларга эга бўлдилар. Шундай 
қилиб, гибридома нормал ҳужайрадан антитана синтезлаш 
хусусиятини, ўсма ҳужайрасидан эса чексиз бўлиниш хусусиятини 
мерос қилиб олди. Шундай қилиб, моноклонал антитаналар 
олишнинг гибридома технологияси – олдиндан муайян антиген билан 
иммунизацияланган лимфоцит тўқималарни (кўпинча талоқнинг) 
чексиз бўлиниш хусусиятига эга ўсма ҳужайралари билан 
бирлаштиришдан иборат. Гибридомалар – лимфоид тўқима 
ҳужайраларининг моноклонал антитаналарни синтезловчи ўлмас 
клонларидир. Бир клон томонидан ишлаб чиқариладиган моноклонал 
антитаналар қуйидаги хусусиятларга эга:
• юқори специфик ва спецификлик фақат маълум 
детерминантага қаратилган;
• аллотип ва идиотип, шунингдек аффинлик ва физик-кимёвий 
тавсифлари бўйича айнан ўхшаш. Гибридомаларнинг барқарор 
культуралари чексиз кўп сонли моноклонал антитаналар ишлаб 
чиқариш хусусиятига эга. Ўзининг ноёб хусусиятлари туфайли 
моноклонал антитаналардан биология ва тиббиётнинг кўпгина 
долзарб 
вазифаларини 
ҳал 
қилишда 
муваффақият 
билан 
фойдаланилмоқда. 
Бугунги 
кунда 
ишлаб 
чиқарилаётган 
биофармацевтик препаратларнинг 20%дан ортиғи гибридома 
технологиясининг маҳсулотлари ҳсобланади. 


164 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish