С. А. Эгамбердиева молекуляр


Рекомбинант ДНК билан ўтказиладиган тажрибаларни назорат қилиш



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/140
Sana07.04.2022
Hajmi2,76 Mb.
#533619
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   140
Bog'liq
molekulyar biotexnologiya

Рекомбинант ДНК билан ўтказиладиган тажрибаларни назорат қилиш 
1974 йилда рекомбинант ДНК технологиялари ёрдамида бегона 
ген ташувчи организмлар яратиш мумкинлиги аниқ бўлиб қолганда, 
олимлар, жамоатчилик ва расмий шахслар ушбу янги йўналишнинг 
хавфсизлиги ва уни қўллашнинг мумкин бўлган этик оқибатлари 
ҳақида бонг урдилар. “Худо билан ҳазиллашиш”, “ҳаёт билан 
манипуляция қилиш”, “ҳозирги кунгача ўтказилган илмий-
тадқиқотлардан энг хавфлилари”, “инсон томонидан яратилган 
эволюция” каби иборалар матбуотда тўхтовсиз ёритиб борилди. 


166 
Келажакда тасодифан, балки атайлаб, ҳарбий мақсадлар учун ноёб, 
илгари табиатда бўлмаган эпидемиялар ва экологик ҳалокатларга 
сабаб бўладиган микроорганизмлар яратилиши ҳаммадан кўп 
хавотирга солади. Ушбу ваҳимали кутишларга жавобан бир гуруҳ 
молекуляр биологлар рекомбинант ДНК билан ўтказиладиган баъзи 
тажрибаларга, 
айниқса 
патоген 
микроорганизмлардан 
фойдаланиладиганларига мораторий ўрнатдилар. 
1976 йилда Соғлиқни сақлаш Миллий институтлари (NIFU от 
National Institutes of Health), тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги 
ишларга пул маблағларини ажратадиган АҚШ етакчи тадқиқот 
муассасаси улар томонидан пул билан таъминланадиган рекомбинант 
ДНК билан тажрибалар ўтказишни регламентга соладиган кўрсатма 
ишлаб чиқдилар. Унда лабораторияда рекомбинант ДНК билан 
ишлаш шартлари қатъий белгилаб қўйилди ва бегона ДНК учун 
хўжайин сифатида лабораториядан ташқарида кўпайиш ва ўзининг 
ДНКсини бошқа микроорганизмларга ўтказишга қодир бўлмаган 
микроорганизмлардан фойдаланиш талаби илгари сурилди. Маълум 
патоген организмлар билан экспериментлар учун, масалан, махсус 
ташкил этилган, доимий назорат остида турадиган, манфий босим 
ушлаб туриладиган алоҳидаланган бокслардан фойдаланиш, ва хавфи 
нисбатан камроқ организмлар билан ишларни юқори самарали 
фильтрация тизими билан жиҳозланган биноларда олиб бориш тавсия 
этилди. NIH кўрсатмалари ҳуқуқий статусга эга эмаслигига қарамай, 
рекомбинант ДНК технологияларидан фойдаланиб иш бошлаган 
кўпчилик компаниялар кўрсатилган барча талабларни ихтиёрий 
равишда бажардилар. Бундан ташқари, бошқа мамлакатлар NIH 
кўрсатмаларини асос учун қабул қилиб, рекомбинант ДНК билан 
ўтказиладиган тажрибалар учун ўз чекловларини ишлаб чиқдилар. 
1980 йилга келиб бошланғич NIH кўрсатмалари асосан NIH-
RAC ва NIH томонидан молиялаштирилган изланишлар давомида 
олинган тажрибалар маълумотлари туфайли талабларни юмшатиш 
фойдасига қайта кўриб чиқилди. Масалан, рекомбинант ДНК билан 
ишлар олиб боришда ҳаммадан кўп фойдаланилган Escherichia coli K-
12 микроорганизми лабораториядан ташқарида кўпайиш ва узоқ вақт 
яшашга қодир эмаслиги аниқланди. Бундан ташқари, микробиологлар 
молекуляр микробиологларни ва бошқа манфаатдор шахсларни 


167 
патоген организмлар билан ишлашда қўлланиладиган хавфсизлик 
чоралари энг юқори стандартларга мос келиши ва янада қаттиқроқ 
меъёрлар талаб этилмаслигига ишонтирдилар. Ва ниҳоят, агар 
клонлашда фойдаланиладиган ген ўзи ажратиб олинган организмнинг 
патоген хусусиятларига “жавобгар” бўлмаса, патоген организм пайдо 
бўлиши эҳтимоли ниҳоятда кам эканлиги тан олинди. Кўпчиликнинг 
фикрига кўра, лаборатория кераклича жиҳозланганда ишловчи 
персоналнинг хавфсизлигини таъминлаш мумкин. Бироқ NIH 
кўрсатмаларига гени ўзгартирилган организмларнинг уларни кенг 
кўламли етиштиришда ташқи муҳитга тасодифан тушиб қолишига 
йўл қўймайдиган эҳтиёт чораларини таъминлаш бўйича махсус 
қоидалар қўшилди. 
Кўпчилик кундалик тажрибалар учун хавфсизлик чораларига 
талаблар юмшатилганидан кейин рекомбинант ДНК технологияси 
тезлик билан ривожлана бошлади. Ишлаб чиқилган NIH-RAC ва NIH 
қоидалар илгари мавжуд бўлган хавотирни қисман йўққа чиқарди. 
Бироқ икки муҳим муаммо қолди. Биринчидан, ишлаб чиқариш ва 
таркибида гени ўзгартирилган организмлар бўлган ёки улардан 
фойдаланиб ишлаб чиқарилган маҳсулотларни истеъмол қилишни 
қандай қилиб назорат қилиш мумкин? Иккинчидан, ГМО атроф-
муҳитга атайлаб чиқариб юборилишини қандай қилиб аниқлаш 
мумкин? 
Назорат қилувчи идоралар рекомбинант ДНК технологияси 
ёрдамида олинган дори препаратлари анъанавий усуллар билан 
олинган препаратларга ўхшаш, деган хулосага келганларида мумкин 
бўлган учинчи муаммони ҳал қилишга муваффақ бўлинди. Кўпчилик 
мамлакатларда препаратни олиш усулидан (анъанавий технология 
ёки рекомбинант ДНК технологияси) қатъий назар ишлаб 
чиқарувчилар каби истеъмолчиларни ҳам хавфсизлигини сақлаш 
учун дори препаратларидан тижорат мақсадида фойдаланишни 
регламентлайдиган нормалар етарли деган аниқ кўрсатма мавжуд. 
Хавфсизлик ва самарадорликка фақат дори препаратининг ўзигина 
текширилиши керак деган қоида рекомбинант ДНК технологияси 
ёрдамида ишлаб чиқарилган дори воситалари, вакциналар
диагностика тизимлари ва бошқа маҳсулотларнинг маъқулланишига 
олиб келди. 


168 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish