2.Експериментал тажриба синови ишларида кандай тартибда амалга оширилади? Экспериментал тадқиқотнинг предмети: педагогик таълим йўналишида инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг ижтимоий-маданий компетенцияларини ривожлантириш мазмуни, методлари ва воситаларидан иборат.Тажриба-синов ишларини мазмуни, мақсади ва вазифалари.
- олий таълим муассасларида педагогик таълим йўналишида талабаларнинг инглиз тилидаги ижтимоий-маданий компетенцияларини ривожлантириш ҳолати таҳлил қилиш, мавжуд муаммолар аниқлаш;
- олий таълим муассасларида инглиз тили ўқув дастурлари, дарсликлари мазмунида инглиз тилли мамлакатларга хос ижтимоий, миллий маданий хусусиятларнинг узвийлик ва узлуксизликда ёритилиши таълим жараёнида қўлланаётган таълимий-дидактик воситаларни таҳлил қилиш, камчиликларни аниқлаш;
- олий таълим муассасларида педагогик таълим йўналишида талабаларнинг инглиз тилидаги ижтимоий-маданий компетенцияларини ривожлантиришда замонавий педагогик ва ахборот технологияларини қўллашга доир самарали машқлар ва топшириқлар тизими ишлаб чиқиш ва тажриба-синовдан ўтказиш.
1. Асословчи тажриба-синов ишлари
Асословчи тажриба-синов ишларининг мазмуни, мақсади ва вазифалари
- талабалардаги ижтимоий-маданий компетентлилик шаклланганлигининг бошланғич (дастлабки) даражаси ишлаб чиқилган мезонли-даражали комплексга мувофиқ равишда аниқлаш;
- талабаларнинг индивидуал-психологик хусусиятлари ташхиси, шахсий манфаатлари, чет тилини ўқув фани сифатида ўрганишдаги мотивлари аниқлаш;
- назарий моделни амалга татбиқ этишнинг асосий йўналишлари, мазмуни ва педагогик шартлари белгилаб олиш.
Асословчи тажриба-синов ишлари ўтказиш методлари:
- анкета-сўровнома ўтказиш;
- кузатиш ишларини олиб бориш;
- тестдан ўтказиш;
- инглиз тилига қизиқиш даражасини аниқлаш;
- инглиз тилини ўрганишга ундовчи етакчи мотивларни аниқлаш.
Асословчи тажриба-синов ишлари натижаларини таҳлил қилиш.
- олинган натижаларни умумлаштириш;
- илмий таҳлил қилиш.
II. Шакллантирувчи тажриба-синов ишлари
Шакллантирувчи тажриба-синов ишларининг мазмуни, мақсади ва вазифалари:
- олий таълим муассасларида педагогик таълим йўналишида талабаларнинг инглиз тилидаги ижтимоий-маданий компетенцияларини ривожлантиришга оид оид тушунчаларини синаб кўриш;
- олий таълим муассасларида педагогик таълим йўналишида талабаларнинг инглиз тилидаги ижтимоий-маданий компетенцияларини ривожлантиришга оид қизиқишларини ўрганиш ва унинг педагогик асосларини ишлаб чиқиш;
- тажриба-синов гуруҳларини ташкил қилиш, улар билан ишлаш.
Шакллантирувчи тажриба-синов ишларини фарази - олий таълим муассасларида педагогик таълим йўналишида инглиз тили таълими жараёнида ижтимоий-маданий компетенцияларини ривожлантириш замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил қилинса, талабаларда ижтимоий-маданий компетенциясини ДТС талаблари даражасида ривожлантириш имконияти пайдо бўлади.
Шакллантирувчи тажриба-синов ишларини ўтказиш методикаси:
- савол-жавоб;
- машғулот ўтказиш.
Шакллантирувчи тажриба-синов ишлари натижаларининг таҳлили:
- олинган натижаларни умумлаштириш;
- илмий таҳлил қилиш.
Тасдиқловчи тажриба - синов ишлари
Тасдиқловчи тажриба-синов ишларининг мазмуни, мақсади ва вазифалари:
- асословчи ва шакллантирувчи тажриба-синов ишларини натижаларидан олинган маълумотларнинг тўғрилигини аниқлаш;
- ўтказилган тажриба-синов ишлари натижаларида олий таълим муассасларида педагогик таълим йўналишида талабаларнинг инглиз тилидаги ижтимоий-маданий компетенцияларини ривожлантиришга оид ўзгаришларни умумлаштириш, таҳлил қилиш;
- олинган тажрибалар асосида илмий хулосаларга келиш ва амалий тавсиялар мажмуини ишлаб чиқишдан иборат.
Тасдиқловчи тажриба - синов ишларининг умумий таҳлили:
- тажриба-синов ишларининг натижаларини қиёслаш ва умумлаштириш;
- натижаларнинг математик-статистик таҳлил қилиш;
- янги илмий хулосалар ва амалий тавсияларни бериш жараёнларидан иборат.
Қуйида мазкур дастур асосида тажриба-синов ишларини ташкил этиш намунаси билан таништирамиз.
Тажриба-синов ишларини ўтказиш босқичлари ва йиллари:
- асословчи тажриба-синов ишлари (2014-2015 ўқув йили)
- шакллантирувчи тажриба-синов ишлари (2015-2016 ўқув йили)
- тасдиқловчи тажриба-синов ишлари (2016-2017 йил январь-ноябрь)
Тажриба-синов майдончалари
Ўзбекистон давлат жаҳон тллари университети, Навоий давлат педагогика институти, Нукус давлат педагогика институти, Самарқанд давла чет тиллар институти.
Тажриба-синов ишларининг қўйилиши ва босқичлари
Тадқиқот иши мақсадидан келиб чиққан ҳолда, назарий жиҳатдан ўрганиб чиқилган ва асосланган фаразимиз асосида экспериментал тажриба-синов ишлари амалга оширилди. Тажриба-синов ишларини мазмуни, мақсади ва вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланди:
- олий таълим муассасаларида педагогик таълим йўналишида талабаларнинг инглиз тилидаги ижтимоий-маданий компетенцияларини ривожлантириш ҳолати таҳлил қилиш, мавжуд муаммолар аниқлаш;
- олий таълим муассасларида педагогик таълим йўналишида талабаларнинг инглиз тилидаги ижтимоий-маданий компетенцияларини ривожлантиришда замонавий педагогик ва ахборот технологияларини қўллашга доир самарали машқлар ва топшириқлар тизими ишлаб чиқиш ва тажриба-синовдан ўтказиш;
- тажриба-синовдан ўтказилган машқлар ва топшириқлар тизимининг математик-статистик таҳлилини ўтказиш ва натижаларнинг самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш.