Маънавият ва ижтимоий адолат. Ижтимоий тоифалар табиати ва маънавияти



Download 132 Kb.
bet1/5
Sana24.02.2022
Hajmi132 Kb.
#196322
  1   2   3   4   5

Маънавият ва ижтимоий адолат.
Ижтимоий тоифалар табиати ва маънавияти


Режа:


  1. Уйғун фуқаролар жамиятининг маънавий асослари.

  2. Ижтимоий тоифалар табиати ва маънавияти.

  3. Раҳбар маънавияти.

Халқ ҳокимиятчилигига асосланган озод жамиятнинг ҳаётга тўлақонли жорий бўлиши учун 3 талаб бажарилиши зарур. Биринчиси, барча фуқароларнинг сиёсий жиҳатдан тенг ҳуқуқли эканлиги тан олиниши, иккинчиси, барча фуқароларнинг қонунларга итоат этишни ўз бурчи деб билиши ва учинчиси, барча фуқароларнинг ижтимоий ҳаётга фаол ва масъулиятли ёндошуви. Бунга қўшимча яна икки масала бор. Биринчиси иқтисодий сиёсатга оид бўлиб, мулк ҳуқуқи масаласидир. Инсонлар аро иқтисодий муносабатларда бозор иқтисоди тамойиллари жорий бўлиши учун ҳар бир инсон ўзи яратган ёки қонуний ўзлаштирган мулкини эркин тасарруф қилиш ва мулк шаклларини эркин танлаш ҳуқуқига эга бўлиши керак. Бу санаб ўтилган масалалар барчаси олдинги бобларда батафсил кўриб чиқилди.


Энди охирги ва энг муҳим масала ижтимоий уйғунлик муаммоси бўлиб, бусиз олдинги санаб ўтилган масалаларнинг ҳеч бири тугал ва мукаммал ҳал бўлмайди. Суҳбатни аждодлар меросига мурожаатдан бошлаган мақбул.
Яқингача марксистлар бизни ишонтирмоқчи бўлдиларки, гўё Карл Марксгача ҳеч ким башариятнинг тарихий тараққиёти қонуниятларини илмий изоҳлаб бера олган эмас. Ваҳоланки, аждодларимиз - буюк ислом мутаффакирлари бу соҳада жиддий ютуқларни қўлга киритган эдилар. Жумладан, Форобийнинг “Фозил шаҳар одамларининг қарашлари” асаридаги инсонлар жамоасининг келиб чиқиши ҳақида бугунги кунимиз учун ҳам ўз қийматини йўқотмаган мулоҳазаларни эслаш мумкин. Бу ҳақда олдинги бобларда ҳам тўхталган эдик. Аллома ижтимоий ҳодисаларни бевоста инсон табиатидан келиб чиқиб изоҳлар экан, бугунги кунда биз фуқаролар жамияти деб атаётган ўз орзусидаги "фозил шаҳар"ни шундай таъриф қилади: "Фозил шаҳар" мукаммал ва соғлом баданга ўхшайди, унинг барча аъзолари тирик вужуд унсурларидек тўлақонли ҳаёт кечиришда бир-бирларига кўмаклашиб баҳамжиҳат фаолият олиб борадилар. Бадандаги турли аъзолар ўз табиати ва хислатларига кўра бир-биридан фарқ қилганидек, шаҳар жамоаси аъзолари ҳам табиатан ўзаро бир хил эмаслар ва шунга мувофиқ жамоадаги мавқелари ҳам турличадир"1[131].
Буюк алломанинг бу қарашлари кейинчалик Ибн Халдуннинг “Китоб-ал-умран” асарида ўз ривожини топиб, тарихда биринчи марта инсониятнинг тарихий-ижтимоий такомил жараёни ва унинг босқичлари ҳакидаги таълимотга, яъни башарият тарихининг ривожланиш назариясига айлантирилди. Ибн Халдун инсонлар жамоасининг шаклланиши ва ривожида икки йирик босқични ажратиб кўрсатди. Уларнинг биринчисини ибтидоий жамоа ва иккинчисини шаҳар жамоаси деб номлади.
Аждодларимиз ўз асарларида давлатнинг турли шаклларини тасвирлаб, унинг асосий вазифаси инсонларни бахт-саодатга олиб боришда деб талқин этдилар. Бу жиҳатдан XI аср туркий шеъриятнинг буюк намояндаси Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” ижтимоий-фалсафий достони алоҳида эътиборга лойиқ. Унда давлатни бошқариш, турли ижтимоий тоифаларнинг ўзаро муносабатлари ва жамиятдаги мавқелари хусусида муфассал таҳлил ва хулосалар юксак бадиий шаклда ифодалаб берилган.
Юсуф Хос Ҳожиб асарини ислом маънавиятининг бадиий-фалсафий, ижтимоий-ахлоқий қомуси деб бемалол таърифлаш мумкин. Фирдавсий “Шоҳнома”да минтақа халқларининг ўтмиш тарихини бадиий акс эттирган бўлса, “Қутадғу билиг” достони ислом даври ижтимоий воқелигининг бадиий-фалсафий таҳлил ва талқинини ўзида мужассам этган. Беҳуда эмаски, шоирнинг ўзи китоби ҳақида гапириб, унинг “Адаб ул-мулук” (Хукмдорлар одоби) ва “Ойин ул-мамлакат” (Мамлакатни идора этиш қоидалари) номлари остида ҳам шуҳрат топганини таъкидлайди. Асарнинг асосий қаҳрамонлари ўша давр жамияти бош тимсолларининг рамзий ифодаси бўлиб гавдаланади. Улардан биринчиси Адолат - у бош ҳукмдор, исми - Кунтуғди, у қуёшдек барчага баробар нур таратади. Иккинчи тимсол - Қут ёки Давлат бўлиб, бу тушунча ички мазмунига кўра Бойлик, Барака, Омад, Бахт, Қудрат маъноларини ўзида жамлаган, унинг исми Ойтўлди, у ҳукмдорнинг таянчи, унинг белига қувват, кўзига нур, мулкига фаровонлик бахш этувчи бош маслаҳатчи ва нозир. Аммо Ойтўлдининг умри фоний. Давлат, Бахт, Омад каби нарсалар пойдор эмас. Осмондаги Ой янглиғ гоҳ тўлиб балқийди, гоҳ Ҳилол сингари нозиклашиб, қувватдан кетади, орада кўринмай қолиши ҳам мумкин. Дарҳақиқат, Ойтўлди асар давомида хасталаниб вафот этади. Унинг ўрнига ўғли Ўгдулмиш ўринбосар, ҳукмдорнинг яқин маслаҳатчиси бўлиб қолади. Ўгдулмиш Ақл ва Билим рамзи (Ўг - қадим туркийда “ақл”, “билим” маъноларини беради). Агар Бойлик, Омад, Бахт ўткинчи бўлса, киши қўлида доимий турмаса, Ақл ва Билим уларнинг ўрнини боса олади. Китобнинг асл номи - “Қутадғу билиг” (Бахт келтирувчи билим) - асарнинг бош тимсоли, энг асосий қахрамони Ўгдулмиш, яъни Ақл ва Билим эканлигига ишора қилиб туради. Асардаги тўртинчи тимсол - қаноат. Агар инсонда, жамиятда қаноат бўлмаса, унинг барча фазилатлари бир пул, оқибати аянчли. Қаноатнинг исми Ўзғурмиш бўлиб, у Ойтўлдининг, яъни Бахт ва Давлатнинг, Ўгдулмишнинг, яъни Ақл ва Билимнинг қариндошидир. Аммо Ойтўлди қариндошини эсламайди, Бахт ва Омад қаноатни хотирга келтирмайди. Ҳукмдорга (шоир ҳукмдорни Элиг деб атайди), қариндоши Ўзғурмиш ҳақида Ўгдулмиш эслатади, яъни Адолат Ақл ёрдамида Қаноатдан хабар топади ва унинг суҳбатини истайди. Ўзғурмиш билан бўлган суҳбатлар таъсирида Ўгдулмишнинг ҳам руҳида ўзгаришлар юз беради. У маълум вақт тавба-тазарруга берилиб, моддий дунё ташвишларидан ўзини олиб қочишга интилади. Аммо Ўзғурмиш ва Кунтўлди уни бу ниятдан қайтарадилар, эл-юрт ташвиши билан яшашга ундайдилар. Ўзғурмиш орқали Юсуф Хос Ҳожиб тасаввуф таълимотига ўз муносабатини билдиради. Тасаввуф, тақво, зоҳидлик ва фақр шоир наздида Қаноатнинг тимсоли. Адолат Қаноатсиз бўлмайди. Ҳукмдор сўфийнинг, зоҳиднинг суҳбатидан баҳраманд бўлиб туриши керак. Суфий ҳукмдорни қидириб келмайди, ҳукмдор уни ўзи қидириши, суҳбатига интиқ бўлиши керак. Кунтуғди Ўгдулмишни мактуб билан Ўзғурмиш олдига уч марта жўнатади. Шоир фикрича, агар ҳукмдор эътибор кўрсатса ва майл билдирса, сўфий унинг суҳбатидан бош тортиши яхши эмас. Аммо Ўзғурмиш сарой аъёнига айланмайди, маълум вақт Элиг билан фикр алмашиб, яна ўз кулбасига қайтади. Қаноат Оқибатни ўйлаш билан бўлади, у инсонга Офият (руҳий осойишталик, қониқиш) келтиради. Шоир уларни маънодош тушунчалар сифатида талқин этади.
Юсуф Хос Ҳожиб тасаввуф ғояларига, ҳақиқий тақво эгаларига юксак эҳтиром билан муносабатда бўлади, аммо жамият, халқ бахти учун, Адолат тантанаси учун ўз умрини бағишлаганлар унинг энг суюкли қаҳрамонларидир. Асар охирида Ўзғурмиш ҳам бу фоний дунёни тарк этади. Кунтуғди ва Ўгдулмиш- Адолат ва Ақл шоир бадиий оламида боқий қоладилар.
Илоҳий китоблар орқали инсониятга аён этилган тавҳид ҳақиқати тасаввуф таълимоти туфайли инсон руҳининг мулкига айланди. Буюк cўфий шайхлари аввало инсонга ўзлигини англаб етишни ўргатдилар. Тасаввуф тарихий такомил жараёнида турли босқичларни босиб ўтиб, XIV аср Нақшбандия тариқати тимсолида яна соликни халққа, ҳаётга қайтарди, фақат энди сўфий ўзлигини, Ҳақни англаб етган, дилини худбинлик зангидан поклаб, “Ҳақиқат асрорининг ганжинаси” га айлантирган ҳолда ҳаётга қайтиб келди. У энди ўз шахсий манфаатлари учун эмас, балки Ҳақ учун, холис Аллоҳ йўлида моддий ҳаёт воқелигида фаол қатнаша бошлади. Абдураҳмон Жомий, Хожа Аҳрор Валий, Маҳдуми Аъзам каби улуғ сўфий шайхлари сиёсий ва ижтимоий ҳаётда юксак мавқе касб этдилар. Махдуми Аъзам сиёсатга оид қатор рисолалар яратди.
Туркий тилдаги мумтоз адабиёт ижтимоий масалаларга доимо жиддий эътибор бериб келган. Биз тошбитиклар ва Юсуф Хос Ҳожиб асаридан буни яхши биламиз. Аммо Низомий “Хамса”сидан бошланган бадиий тафаккурнинг мураккаб изланишлари ижтимоий мавзуни - давлат, жамият ва шахс маънавияти орасидан уйғунлик масаласини бениҳоя теран таҳлил қилиб беради ва бу таҳлил Алишер Навоий ижодига келиб айтиш мумкинки, бир миллат ёки минтақа эмас, хатто жаҳон аҳли маънавияти ривожида буткул янги, юксак камолот босқичини мукаммал намоён қилди. Навоийнинг бутун мероси - девонларидаги ғазал, қитъа, қасида, таржеъбанд ва соқийномалар, достонлари ва насрий асарлари, илмий ижоди - барчаси яхлит бир манзара - Навоий давридан бир неча асрлар кейин - бизнинг замонамизда воқеликка айланиши мумкин бўлган Янги бир ижтимоий - маънавий уйғунликдан башорат қилади. Қонун устуворлигига асосланган, ҳақиқий фуқаролар жамияти деса арзийдиган, том маънода ижтимоий адолат ва халқ ҳокимияти амал қилаётган, давлат, жамият, халқ маънавиятининг юксак уйғунлиги асослари бундан 500 йил илгари шу даража ёрқин тасаввур этилгани ва бадиий ифодалаб берилгани инсонни ҳайратга солмай иложи йўқ. Бизнинг миллий маънавиятимиз шу даражада улуғ ва қимматли - буюк аждодларимиз маънавияти ҳануз бугунги кунимиздан олдинда, келажагимизни ёритиб турипти. Биз фақат ўз бегоналашув ҳолатимизни енгиб ўта олсак, бас.
Навоий яратган уйғун жамият манзараси қандай белгиларга эга?
Аввало, бу манзара хаёлий (утопик) эмас, воқеъ асосга қурилган манзарадир. Иккинчидан, бу манзара моддий тенглик ва беҳисоб тўкинчилик ҳолати эмас, маънавий воқеликдир. Учинчидан, Навоий яратган ижтимоий-маънавий уйғунлик манзараси зўрлик, муайян кичик бир гуруҳнинг зўравонлиги йўли билан жорий этилган мажбурий тенглик жамоаси эмас, умум башариятнинг чексиз адашувлар, оғир машаққат ва изтироблар аро неча асрлар давомида аста-секин ва ихтиёрий эришган маънавий камолот ҳолатидир. Унда ҳали ҳам адашувлар, қийинчиликлар, изтироблар, йўқотишлар бўлиши мумкин, аммо баҳамжиҳатлик, инсоннинг бир-бирини тушунишга интилиши охир-натижада ғолиб чиқиш эҳтимоли кенгайган, шунга мувофиқ маънавий муҳит шаклланган. Бу жамиятда мулкдор ҳам бор, мулксиз ҳам, аммо ҳар иккови ҳам ўз ихтиёри билан ушбу ҳолатни касб этган.
Бу жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўзлигини англаб етган, ўз мавқеига эга: давлат арбоби ҳам, олим ҳам, деҳқон ҳам, савдогар ҳам; гўдак ҳам, кекса ҳам; эркак ҳам, аёл ҳам. Ҳеч ким бир-бирига хасад қилмайди, қўлидан келмаган юмушга даъво қилмайди, ўз юкини бошқага ағдармайди, кўтара олмайдиган юкни елкага олишга беҳуда уринмайди.
Чунки инсонларда борлиқнинг Олий Ҳақиқатини тушуниш бор, унга чексиз интилиш бор, нафақат ақл, балки бутун вужуд билан, бутун эҳтирос билан англаб етилган имон, эътиқод бор. Бу эътиқод барчада бир хил тусда эмас, яъни ягона мафкуранинг ялпи ҳукмронлиги тарзида эмас, балки ўзаро меҳр, бир-бирини тушуниш ва Ҳаққа интилишдаги самимият заминида шакллангандир. Риоя, андиша, меҳр-оқибат, ҳилм (муомалада ҳалимлик), сабр-тоқат ва Олий Ҳақиқат олдидаги масъулият ҳисси ушбу эътиқоднинг меваларидир. Бу жамият кишилари гўзалликка интиладилар, аммо покликка хиёнат этмайдилар; фидоийликка улар қодир, аммо мутаассиблик уларга бегона; ҳар бир кишига юксак эҳтиром билан ёндошадилар, аммо ҳеч кимга тилёғламалик қилмайдилар; ҳар бир шахс ўз қадрини билади, аммо такаббурликни билмайди; улар ҳар бири ўз эътиқодига содиқ, аммо бировни нодон деб ўйламайди, улар қалбида эҳтирос жўш уради, аммо улар эҳтиросларнинг қули эмас; улар ақлли, аммо маккорликдан ор қиладилар. Бундай хислатларни чексиз санаш мумкин, аммо Навоий яратган бу манзарани яққол кўриш учун нима талаб этилади, шоир ўзи бу даражада башоратга қандай эриша олган?-деган савол туғилиши мумкин. Сабаби битта - барча салафлари сингари Алишер Навоий ҳам ўзидан олдин яратилган буюк маънавий меросни имкони даражасида мукаммал ўзлаштирган, фақат ақли билан эмас, бутун вужуди, борлиги билан, меҳру самимияти билан ўзлаштирган, бут имон, эътиқод билан Ҳақиқатни излаган ва Ҳақиқат унга юз очган. Бу Аллоҳнинг инояти инсоннинг самимияти, ўзлигини англашга чексиз интилиши туфайлидир. Кимки ихлос билан, имон ва эътиқод билан, эзгу ният билан миллий ва умумбашарий маънавий меросни ўрганишга, унинг мағзини англаб етишга уринса, иншооллоҳ, унга ҳам Ҳақиқат жамоли насиб бўлгусидир.

Download 132 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish