Назорат саволлар:
1. Меҳнат ресурслари нимак
2. Меҳнат унумдорлиги нимак
3. Меҳнат ресурслари, меҳнат унумдорлигининг аҳамияти нимадак
4. Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва меҳнат унумдорлиги кўрсаткичлари ва улар қандай аниқланади
5. Фермер хўжаликлари меҳнат бозорининг асосий субъекти сифатида қандай аҳамиятга эгак
6. Меҳнат мотивацияси нимак
7. Меҳнат мотивацияси омиллари қайсиларк
8. Меҳнатбозоринимак
11-мавзу. Чорвачиликда озуқа ишлаб чиқаришни ташкил этиш
Режа:
1. Озуқа базасини ташкил этиш тамойиллари.
2.Ем-хашакка бўлган талабни аниқлаш. Ем-хашак ва балансини тузиш.
3.Чорвачиликда озуқа сарфи меъёр
1. Озуқа базасини ташкил этиш тамойиллари.
Чорвачилик тармоғининг ривожланиши, чорва моллари ва парранда бош сонининг кўпайиши, уларнинг махсулдорлигининг ўсиб боришида озика базаси мухим ахамиятга эгадир. Чорвачиликда озика базаси дейилганда ем-хашак етиштириш таркиби, уни етиштириш техника ва технологияси, озика таёрлаш ва ундан фойдаланиш тизими тушунилади. Якин йиллар ичида хар бир фермер хўжалигида, хусусий ферма ва корхонада мустахкам озика базасини яратиш вазифаларн иктисодий ислохотларни чукурлаштириш дастурида таъкидлаб ўтилган. Озика таёрлашни ташкил этишга куйидаги асосий талаблар қўйилади:
- ўз хўжалигида етиштирилган юкори сифатли, мувозанатлашган озика билан хўжаликдаги барча чорва молларини йил давомида бир текис таъминлаш;
- энг кам мехнат ва моддий-пул сарфлари билан мўл ем-хашак етиштириш;
- хўжалик яйлов ва ўтлоқларидан фойдаланиш хамда сугориладиган ерларда озика етиштиришни бир-бири билан боглаб олиб боришда табиий шароитлардан тўла фойдаланиш. Чорвачиликни ҳусусийлаштириш асосида ривожлантириш озика сифатининг яхши бўлишигагина юкори талаб қўймай, балки уларнинг физик хусусиятига хам талаб қўймоқда.
Озиқаларни транспортда ташишга ва уни тайёрлаш билан боглик бўлган барча ишларни механизациялаш қулай бўлиши керак. Акс холда чорвачилик тармоқларида қўлланиладиган янги технологиядан фойдаланишнинг иктисодий самарадорлиги пасаяди, ишлаб чикаришни ихтисослаштириш ва ҳусусийлаштириш кечикиб, бу тармоқда мехнат унумдорлигини ошириш имконияти пасаяди. Озикалар ўз хусусиятига кўра бир неча хил бўлади: ўсимликчиликдан олинадиган озикалар, хайвонлардан олинадиган озикалар, минерал озикалар ва х.к.
Хайвонлар махсулотларидан тайёрланадиган озикалар қишлоқ хўжалик хайвонлари махсулотларини кайта ишлаш натижасида хосил килинади. Масалан, чорва махсулотларини кайта ишлаш натижасида олинадиган озиқаларга сут ва унинг зардоби, гўшт, балик.ва суяк унлари киради. Ўсимликлардан тайёрланадиган озикалар барча хусусиятлари ва таркибий кисмини хисобга олган холда куйидаги гурухларга бўлинади:омухта озиқалар, дагал хашаклар, ширали озикалар, кўк ўтлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |