2. Чорвачилик корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш.
Иш хақи тўлашда тариф тизими.
Тариф тизими меҳнат меъёрини иш ҳақи тизими билан боғлайди ва ишловчиларнинг малакасига қараб иш билан таъмин этиш, сарфланган меҳнатни унинг миқдор ва сифатига қараб баҳолайди.
Тариф тизими:
а) тариф жадвали,
б) тариф ставкаси,
в) тариф-малака сўровномаси (справочниги) элементларидан иборатдир.
Тариф жадвали (сеткаси) ишларнинг оғир ва енгиллигига ҳамда малака талаб қилишига қараб разрядларга бўлиб берадиган формадир. Тариф жадвалига қараб ишлаб чиқариш тармоқларида ишларга ҳақ тўлаш табақалаштирилади. Тариф жадвали ишларнинг оғир ва енгиллигига, мутахассисликка қараб ажратиб турадиган бир нечта тариф разрядлари ва коэффициентларидан иборат қилиб тузилади.
Ҳозирги вақтда ширкат одатда олти разрядли тариф жадвали қўлланилади.
Деҳқончилик ва чорвачилик тармоқларида қўл ва от кучи билан бажариладиган ишларга ва тракторчи-машинистларга ҳақ тўлаш бўйича тариф жадвали, қуйидагича:
Тариф ставкаси-тариф тизимининг бош элементидир. Бу ишловчининг бир иш вақти бирлигида бажарган иши учун тўланиши керак бўлган ҳақнинг миқдорини кўрсатади.
Тариф соатлик, кунлик ва ойлик бўлади. Таъмирлаш устахоналари, қурилишлар ва алоҳида ёрдамчи корхоналарда соатлик ставка асосида, қолган ҳамма ишловчиларга кунлик тариф ставкаси асосида иш ҳақи тўланади.
Тариф жадвалини тузишда I разряд ставкаси асос қилиб олинади. Бу ставкани қолган разрядлар коэффициентига кўпайтириб, бошқа разрядларнинг ставкаси белгиланади.
Тариф-малака сўровномаси таъриф ставкасининг асосий кўрсаткичидир. Бунда ишлар оғир ва енгиллигига, соҳаларига қараб кўрсатилади.
Тариф сўрорвнома ишларнинг технологик жараёнига қараб тузилади.
Ҳар бир ишга баҳо беришда ишни оғирлигига, мураккаблигига ва масъулиятлигига қаралади.
Ички хўжалик ҳисобида ҳар бир оила ва бошқа ички бўлинмалар билан тузилган шартнома ва харажатларини чек тизимида ҳисобга олиш топширилган маҳсулотни ҳажм ва сифат кўрсаткичлари асосида амалга оширилади.
Хўжалик корхонаси бошқаруви раиси ва ички бўлинма (оила, жамоа) бошлиғи ўртасида йил бошида белгиланган тартибда шартнома тузилади. Шартнома «Бизнес-режа»га асосланган бўлиб, сарфланадиган меъёрий харажатлар, олинадиган ҳосил ва режалаштирилган даромад, жорий йил нархларида, хўжалик ичкарисида ҳисоб учун қабул қилинган ёки ўтган йил ҳосили учун олинган материал ресурслари ва сотилган маҳсулот нархлари асосида аниқланади.
Ички хўжалик бўлинмаларида харажатлар чек усули асосида ҳисобга олинади ва назорат қилинади. Бўлинмага хўжалик томонидан агротехник карталарда белгиланган меъёр доирасида етказиб берилган материал ресурслар ва кўрсатилган хизматлар «Бизнес-режа»да қайд қилинган нархлар асосида баҳоланади ва хўжаликни молия-ҳисоб марказида ушбу бўлинма учун алоҳида очилган ҳисоб рақамида(дафтарда) чекда кўрсатилган ҳажм ва баҳода сотиладиган маҳсулот қиймати ҳисобидан бўлинмага берилган бўнак (аванс) кўринишида ҳисобга олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |