Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси


Чорвачиликнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имкониятлари



Download 2,32 Mb.
bet42/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

2.Чорвачиликнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имкониятлари
Чорва ҳайвонлари барча турдаги маҳсулотларни инсонлар истеъмоли учун қарийб тайёр ва саноат учун натурал хом-ашё сифатида ишлаб чиқаради. Натижада асосан ўсимлик ва бошқа озуқа ресурслари нобуд бўлмаслигига бевосита шароит яратади, иқтисодиёт тармоқлари шу жумладан, қишлоқ хўжалигининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини оширади.
Чорвачиликдан аҳоли истеъмоли учун гўшт, сут, ёғ, тухум ва бошқа маҳсулотлар олинади. Илмий асосланган меъёр бўйича жон бошига истеъмол қилинадиган барча маҳсулотлар оқсилнинг 60 %, уларнинг калорияга айлантирилгани эса 30 % ни ташкил этиши зарур.
Озиқ-овқат ва енгил саноат тармоқлари хом-ашё базасининг анчагина қисми ҳам чорвачилик маҳсулотлари ҳисобига ташкил топади. Уларни қайта ишлашдан жун ва ипакли газламалар, чарм, турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрланади. Аҳоли томонидан истеъмол қилинади.
Чорвачиликнинг қўшимча маҳсулотлари (гўнг ва бошқалар) ўсимликчилик тармоқларида органик ўғит шаклида ва бошқа маҳсулотлар учун ишлатилади, ернинг унумдорлигини, бинобарин экинлар ҳосилдорлигини оширади. Демак, ўсимликчилик ва чорвачилик тармоғининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, уларни қўшиб олиб бориш барча ижтимоий иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини маълум даражада барқарорлаштиради.
Чорва маҳсулотларини қайта ишлашдан ҳосил бўладиган қўшимча ва қолдиқлар ҳам озуқа сифатида ишлатилади.
Таъкидлаш лозимки, чорва маҳсулотлари оқсили ўсимлик маҳсулотлари оқсилига нисбатан жуда қиммат туради. Чунки, 1 кг сут оқсилига 3-5 кг озуқа бирлиги, мос равишда тухум оқсилига 4-6, мол гўшти оқсилига эса 15-20 кг озуқа бирлиги сарфланади.
Чорва оқсилларининг қимматлиги ва уни ишлаб чиқариш ҳажмининг камлиги туфайли жаҳон халқларининг тахминан 50 %и илмий асосланган меъёрга нисбатан кам чорва оқсили истеъмол қиладилар.
Иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда яшовчи тахминан 20 % жаҳон аҳолиси 1 кунда 100 гр. дан кўпроқ, иқтисодиёти кучсиз мамлакатларнинг халқлари эса 10-25 гр. чорва оқсили истеъмол қиладилар.
Чорва маҳсулотлари истеъмол қилиш даражаси фақатгина аҳолининг турмуш даражаси билан эмас, балки урф-одатлари билан ҳам боғлиқ. Масалан, Ҳиндистон аҳолисининг кўпчилиги гўшт маҳсулотларини истеъмол қилмайди.
Ўзбекистонда яшовчи аҳоли турмуш даражасининг ўсиши билан чорвачилик маҳсулотларига бўлган талаб ошади, уларни кўпайтириш имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш тармоқнинг ижтимоий иқтисодий самарадорлигини янада оширишга шароит яратади.
Айрим чорвачилик тармоқларининг самарадорлик кўрсаткичлари ўзига хос хусусиятларга эга, уларни ҳисоблаш таҳлил этиш ва баҳолашда ҳам тафовутлар мажуд. Бинобарин, ҳар бир тармоқнинг самарадорлиги ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий кўрсаткичларни алоҳида-алоҳида ўрганиш заруриятини келтириб чиқаради.
Чорва ҳайвонлари иқтисодиёти қуйидаги гуруҳлари ва турлари бўйича ўрганилади:
1.Қорамолчилик- гўшт ва сут йўналиши бўйича;
2.Қўйчилик- гўшт, жун, тери йўналиши бўйича;
3.Эчкичилик- жун ва тивит, сут йўналиши бўйича;
4.Чўчқачилик- бекон, ярим ёғ, ёғлик гўшт йўналиши бўйича;
5.Паррандачилик- тухум ва гўшт бройлер йўналиши бўйича;
6.Йилқичилик- гўшт ва сут, иш ҳайвонлари ҳамда спорт йўналиши бўйича;
7.Туячилик- гўшт, жун ва сут йўналиши бўйича;
8.Пиллачилик бўйича;
9.Асаларичилик бўйича;
10.Қуёнчилик бўйича;
11.Ҳовуз балиқчилиги бўйича;
12.Мўйначилик бўйича ва бошқалар;
Ҳар бир чорва ҳайвонининг жами бош сони ва таркиби, маҳсулдорлиги, зотлари, озиқлантирилиши, сақланиши, маҳсулотлари таннархи, сотиш баҳолари, рентабеллиги ва бошқа кўрсаткичлари ўрганилади, таҳлил этилади ва баҳоланади.
Бундан ташқари, айрим ҳайвонларни шартли молга (аниқроғи сигирга) айлантирилиб, айрим ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳам ўрганилади ва ҳ.к.
Республикада узоқ йиллардан бери айрим чорва маҳсулотларини, шу жумладан, мол ва парранда гўштларини, жун, пилла ишлаб чиқариш ва сотишдан кўпчилик корхоналар зарар кўрмоқдалар. Бошқа маҳсулотларнинг рентабеллик даражаси ҳам бозор иқтисодиёти қонунлари талабларига тўлароқ жавоб бермайди.
Барча турдаги чорвачилик маҳсулотларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш учун қуйидаги омил ва имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш зарур:
1.Чорва ҳайвонлари маҳсулдорлигини ошириш. Бу ўта долзарб вазифани бажариш учун уларни турли хил озуқаларга бўлган талабларини илмий асосланган рационлар бўйича мунтазам қондириш. Натижада зотдор ҳайвонларнинг маҳсулдорлик потенциали ҳамда сарфланган озуқалар самарадорлигини ошириш имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш, кўпроқ, сифатлироқ ҳамда арзонроқ маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш имконияти яратилади;
2.Чорва ҳайвонларнинг зотдорлик белгиларини сақлаш ва янада мустаҳкамлаш мақсадида селекция, наслчилик ишларини юқори даражада ташкил этиш, жумладан, сунъий урчитиш, гетерозис устунликларидан тўлароқ фойдаланиш;
3.Қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер, деҳқон хўжаликларини юқори маҳсулдор зотли чорва моллари билан мунтазам таъминлаш мақсадида юқори масъулиятли наслчилик завод ва наслчилик хўжаликларини барпо қилиш уларни имтиёзли шароитлардан фойдаланишга имкон яратиш.
4.Чорвадорларнинг меҳнат унумдорлиги ва меҳнат ҳақини барқарор ошириш учун технологик жараёнларни комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш усулларидан фойдаланиш; даставвал, озуқаларни тақсимлаш, сигирларни соғиш, қўй ва эчкилар жунини қирқиш, суғориш, биноларни чорва қолдиқларидан тозалаш, улардан фойдаланиш билан боғлиқ ва бошқа ишларни прогрессив воситалар ёрдамида бажариш;
5.Ҳайвонларни сақлашнинг прогрессив усулларидан, шу жумладан, боғламасдан сақлаш, махсус қўралардан фойдаланиш;
6.Асосий воситалардан айниқса, чорва бинолари ва иншоатлари қувватидан оқилона фойдаланиш;
7.Илғор (прогрессив) зооветеринария хизматларидан фойдаланиш ва ҳ.к.
3.Чорвачиликда харажатлар хисоби ва махсулот таннархини калькуляциялаш.
Чорвачиликда хам харажатларни тахлил килиш объекти булиб бухгалтерия хисоби маълумотлари ва хужжатлари, чорванинг алохида турлари ва гурухларидир. Масалан, сутчилик йуналишдаги чорвачиликда харажат объектлари – асосийпода, ёш корамол, бурдокига бокилаётган катта ёшли мол, гўшт йуналишида– асосийпода, ёш корамол, саккиз ойликдан катта ёш корамол ва бўрдоқига боқилаётган катта мол. чучкачиликда– асосий, 2 ойликдан 4 ойликкача бўлган чўчка болалари, 4 ойликдан катта чучка болалари ва бурдокига бокилаётган чучкалар хисобга олиш объекти хисобланади.
Чорвачиликда ишлаб чикариш харажалари ва махсулотнинг чикишини хисобга олиш булинмалари, фермалар, биргадирлар ва шу кабилар буйича амалга оширилиши керак. Чорванинг тури ва гурухлари буйича харажатлар куйидаги калькулияция моддалари буйича акс эттирилади:

  1. Ижтимоий сугурта ажратмалари ва мехнатга хак тулаш харажатлари.

  2. Хайвонларни химоя килиш воситалари.

  3. Озука.

  4. Иш ва хизматлар.

  5. Асосий воситаларни саклаш харажатлари.

  6. Ишлаб чикаришни ташкил этиш харажатлари.

  7. Суғурта тўловлари.

  8. Бошқа харажатлар.

  9. Чорванинг нобуд бўлишидан йўқотишлар.

Ишлаб чикариш харажатларини хисобга олишга оид бухгалтерия ёзувлари озукани таксимлаш юзасидан бошлангич хужжатлар - ведомостлар, табеллар, тугилган наслни кирим килиш далолатномалари, хайвонларни тортиб куриш ведомостлари ва шу кабилар асосида амалга оширилади.
Чорвачиликдаги харажатлар ва махсулотнинг чикиши хакидаги маълумотлар кейин чорвачилик буйича ишлаб чикариш хисоботида хамда чорвачилик махсулотининг чикиш харажатларини хисобга олиш дафтарида курсатилади (18-АФ). Уларнинг якуний маълумотлари 10-журнал ордерга кучирилади, хисобга олиш автоматлаштирилган шароитда тегишли машинаграммалар тузилади. Бу регистрларнинг хаммаси ўтган ойдаги харажатларни йил бошидан ўсувчи якунида қайд этади.
Чорвачиликда харажатларни ва маҳсулотнинг чиқишини ҳисобга олишда “Асосий ишлаб чиқириш” счётидан фойдаланилади. У шунингдек, олинаётган маҳсулотнинг таннархини ҳисоблашга ҳам хизмат килади. Счёт дебетида йил давомида бевосита (тўғри), йил охирида эса юқорида қайд этилган харажат моддалари буйича билвосита (эгри) харажатлар кредитида махсулотнинг йил давомида режадаги таннархда чикиши кайд этилади. Йил охирида, деҳқончиликда бўлганидаёк, режадаги таннарх хакикий таннархга етказилади. Дебетидаги сальдо эса тугалланмаган ишлаб чикариш харажатларини англатади.
“Чорвачилик” счёти буйича ҳисоб юритишда харажатларни ҳисобга олиш тартибини кўриб чиқамиз. “Сугурта ажратмалари ва мехнатга хак тулаш харажатлари” моддасида йил давомида чорвага бевосита хизмат курсатишга банд булган ишчилар: яъни операторлар, сут согувчилар, бузок бокарлар, отбокарлар, чупонлар ва шу кабиларнинг мехнати хамда навбатдаги мехнат таътилларига хак тулаш акс эттирилади. Бу бевосита модда суммасига “Чорвачилик” счёти дебет, “ходимлар билан мехнатга хаки буйича хисоблашлар” ва “ижтимоий сугурта буйича хисоблашишлар” ва бошка счётлар кредитланади.
Хайвонларни химоя килиш воситалари” моддасини текшираётганда аудитор, корхона маблагларига олинган биопрепаратлар, дори-дармонлар, дизенфекция килиш воситалари ва шу кабиларни харид килиш ва саклаш сарфлари, шунингдек, улардан чорвачиликда фойдаланишга алокадор харажатлар акс эттирилганлигига эътибор каратиши лозим. Бу моддага юкоридаги воситаларни анна шу максадларда бюджет маблаглари хисобига хал этилган киймат киритилмайди.
Озука” моддасидан сарфланган озуканинг киймати чорва тури ва гурухлари буйича озукани таксимлаш ведомостлари асосида келтирилади. Бу ведомостларда хар йили чорва сони, озука номи ва микдори кайд этилади. Ой якунида анна шу ведомостларда хайвонлар озука-кунлари сони ва натурада хамда озука бирлигига айлантирилган сарфланган озука микдори, шунингдек озука киймати аникланади. Бу маълумотлар кейинчалик озукалар сарфини хисобга олиш журналида йил бошидан усувчи якунида хисобга олинади.
Озука цехлари ва озукани олдиндан тайёрлаш буйича харажатлар аввало “Чорвачилик” счётининг алохида аналитик счётида акс эттирилади, сунгра хар ойда сарфланган озукалар микдорига мутаносиб таксимланади. Бундай холларда озукаларга оид харажатлар суммасига “Чорвачилик” счёти дебет “Уруглар ва озука” счёти кредит килинади.
Иш ва хизматлар” моддасида уз ёрдамчи ишлаб чикаришлари томонидан чорвачиликка курсатиладиган иш ва хизматлар харажатлари хамда чет корхона ва ташкилотлар курсатадиган ана шундай хизматлар учун тулов харажатларини акс эттирилади. Ёрдамчи ишлаб чикаришларни хисобга олиш мазкур бобнинг 4- пункитида ёритилган.
Асосий воситаларни саклаш харажатлари” моддасини текшириш бевосита ишлаб чикаришда фойдаланиладиган асосий воситаларни саклашга алокадор харажатлар киритилганлигини аниклаш имконини беради. Бу харажатларнинг таркиби ва хисобга олишни дехкончиликдаги анна шундай харажатларнинг таркиби ва хисобга олиниши билан бир хилдир.
Хайвонлар подасининг узига келсак, амортизация ажратмалари факат иш хайвонлари буйичагина хисобланади. Махсулдор хайвонлар ишлаб чикарилганда уларнинг киймати реализациядан тушган пулдан копланади. Чорвачиликда амортизация ва асосий воситаларни тузатиш харажатлари хисобга олиш дехкончиликдаги каби юритилади, фарки факат “Чорвачилик” счётининг дебет килинишидадир.
Чорвачиликда ишлатиладиган асосий воситаларни саклаш харажатлари одатда тугридан тугри тегишли чорва тури, гурухига утказилди. Чорвачилик биноларида хайвонларнинг бир неча гурухи сакланганда бу харажатлар улар уртасида банд килинган бино майдонига мутаносиб таксимланади.
Ишлаб чикаришни ташкил этиш ва бошкариш” моддаси буйича хисобга олиш мазкур бобнинг 5-бандида акс эттирилади.
Сугурта туловлари” моддаси буйича хисобга олиш тартиби дехкончиликдаги кабидир, аммо бу ерда кишлок хужалик хайвонлари. Уй паррандалари, куёнлар, муйнали хайвонлар, асалари оилалари, шунингдек. Тегишли бинолар, ускунала, машиналар ва инвентарлар сугурта килинади.
Бошка харажатлар моддасидан фермалар атрофини тусиш, ветеринария- санитария тадбирларини утказишга дахлдор булган дизенфекция тусиклари, санитария куригидан утказиш жойлари ва шу каби объектларни тушама киймати, сут согувчи, чучкабокар, чорва ва паррандаларга каровчи бошка ходимларга берилувчи жомакорнинг эскириши, хайвонлар учун ёзги молхоналар, шу кабилар харажатлари кайд этилади. Бу харажатлар бевосита хайвонларнинг тегишли турларига утказилди.
Чорва молларининг нобуд булишидан куриладиган зарарлар” моддасидан ёш ва бурдокига бокилаётган катта ёшдаги мол, парранда, ёввойи хайвон, куён шунингдек, асалари оилаларининг нобуд булиши натижасидан куриладиган зарарлар акс эттирилади. Айбдор шахслардан ундирилиб олинадиган кисми бу моддага киритилмайди. Табиий офатдан куриладиган зарарлар бевосита “Якуний молиявий натижа” счётининг дебетига утказилади.
“Чорвачилик” счётида акс эттирилган бухгартерия ёзувларидан сунганалитик счётлар буйича айрим чорва тури ва гурухлари буйича йил давомида уларга тегишли счётнинг кредитида эса йил давомида усувчи якунида етиштирилган ва олинган чорва махсулотининг режадаги таннархи акс эттирилади ва куйидаги счётлар билан кореспондинцияланади: “Тайёр махсулот” счётининг дебети - чорвачилик махсулоти кийматига, “Устиришда ва бурдакига бокилаётган хайвонлар” счётининг дебети ёш мол ва бурдокига бокилаётган хайвон, шунингдек тугилган хайвонлар боласининг кийматига, “Асосий ишлаб чикариш” счётининг дебети далага ташиб чикилган гунг кийматига.

Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish