Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси



Download 2,32 Mb.
bet39/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

Маркетинг режаси қисмида бизнес режани тармоқ махсулотлари бозори қисмидаги маълумотларга асосланган холда махсулотларни истеъмолчиларга сотишнинг асосланганлиги, бу жараён хеч қандай кийинчиликларни вужудга келтирмаслигини кўрсатувчи тадбирлар белгиланади.
Шу қисмда корхона махсулотларини истеъмол этувчилар тўгрисида, улар томонидан қўйиладиган талабларнинг барқарорлигини аниқ рақамлар билан исботлаш лозим. Хўжалик махсулотига бўлган талаб даражасига таъсир этувчи омиллар кўрсатилади. Масалан, хўжалик махсулоти сифатининг яхшилиги, экологик жихатидан тозалиги, бахосининг нисбатан арзонлиги, транспорт йўлларига яқинлиги ва бошқалар. Хўжаликнинг бошқа рақобатчилар билан рақобатлашишида ютиб чиқиш стратегияси имкони борича рақамлар ёрдамида асосланиши зарур.
Ниҳоят, сотиладиган махсулотларнинг бахолари белгиланади, махсулотларни қандай тартибда сотиш тафсилотлари батафсил ёритилади хамда реклама харажатлари келтирилади. Хўжаликнинг бозор сохасидаги айрим талаб этиладиган холатлари хамрежалаштирилади.
Ташкилий режа қисмида хўжалик юритиш фаолиятининг хуқуқий acocлари, қайси қонунлар, фармонлар хамда қарорлар асосида фаолият кўрсатиши, мулк шакли, уларнинг мулкини эгалари, хусусиятлари қайд этилади. Хиссадорлик, пайчилик хўжаликларида эса уларнинг мулкий пайининг умумий миқдори, тақсимланиши каби маълумотлар кўрсатилиши лозим. Бу қисмда молиявий хужжатларга кимлар қўл қўя олиши, уларнинг хуқуқлари кўрсатилади. Улар хўжаликнинг устави (низоми) га мос келиши шарт.
Таваккалчилик режаси қисмида турли холатларнинг таъсир кўрсатиши аниқланиши лозим. Улар техникавий, экологик, бошқариш, молиявий-сиёсий хамда халқаро микёсдаги холатлардан иборат бўлиши мумкин. Уларни айрим сабабларга (хўжаликка боглиқ бўлмаган) кура амалга оширилмаслиги хўжалик фаолиятига қандай салбий таъсир этиши мумкинлигини кўрсатиш керак. Масалан, хўжалик синалмаган истеъмолчига махсулот сотишда, экологиянинг ўзгаришида, махсулотларни транспорт воситаларида ташилиши, иқтисодий ва сиёсий барқарорлик шаклланмаган худудларга махсулот сотиш натижасида хўжалик тавакалчиликка йўл қўйиши оқибатида юз берадиган холлар ёритилиши лозим.
Юқоридаги омиллар таъсирини махсус ишлаб чиқарилган баллар ёрдамида аниқлашмумкин. Уларни олишда тадбиркорларбироз қийналадилар. Бу мушкулликни енгиллаштириш учун "Республика товар ишлаб чиқарувчилар палатаси", биржалар, вазирликлар тегишли балларни газеталарда эълон килиб, тадбиркорларга кўмаклашишлари лозим.
Молиявий режа қисмида аввалги қисмларда махсулот турлари буйича аниқланган ишлаб чиқариш харажатлари, уларнинг таннархлари хамда бахоларига acocланган холда хар бир махсулот тури буйича олиниши лозим бўлган пул тушуми режалаштирилади. Ишлаб чиқариш харажатларини доимий хамда ўзгарувчан харажатларга бўлган холда аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Доимий харажатларга ишлаб чиқариш мумкин бўлган махсулот миқдорининг узгариши билан боглиқ бўлмаган харажатлар яъни асосий воситаларнинг ижара хаки, амартизиция суммалари, ер ва сув солиги суммалари ва бошқалар киритилади. Ўзгарувчан харажатларга эса махсулот миқдорининг кўпайиши билан боглиқ бўлган харажатлар, яъни махсулот етиштиришда сарфланган иш хаки суммаси, ёқилги, ўгитлар киймати ва бошқалар киради.
Шунингдек, хўжалик буйича сарфланган ишлаб чиқариш харажатларининг умумий миқдори, даврий харажатлар, молиявий сарфлар хамда кузда тутилмаган харажатлар суммаси аниқланади. Шу харажатларни режалаштириладиган даврда камайтириш йўллари, имкониятлари аниқланиб хисоб китоб килинади. Хисоб - китобларга асосланган холда уларни камайтириш режалари ишлаб чикилади. Барча харажатлар, даромадлар хамда фойда суммаси аниқланганидан сунг, хўжаликнинг рентабеллик даражаси аниқланади.
Шунингдек айрим ишлаб чиқариладиган махсулотлар хамда хўжалик буйича харажатларни қоплаш даражаси хам аниқланади. Шу кўрсаткич ёрдамида махсулотларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш зарурми ёки тухтатиш керакми, деган масала хал этилади. Агарда олинадиган даромад унга килинадиган харажатдан кам бўлса, махсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш керак эмас. Шу қисмда олиниши мумкин бўлган соф фойданинг тақсимланиши хам режалаштирилади.
Бизнес режа тузишда хўжалик рахбари ва мутахасислари қуйида кўрсатилган масалаларга асосий эътиборни қаратишлари керак:

  • аниқ бозордаги махсулот турларига бўлган талаб ва таклифни хисобга олган холда фойда келтирувчи экин турини экишни режалаштириш, сотиш шаклларини аниқбилиш;

  • режалащтирилган йилда экиладиган экин турларини, ердан тўгри фойдаланган холдажойлаштириш;

  • экиладиган хар бир экин тури бўйича хўжаликда технологик хариталарни тузишда мавжуд меъёрлардан келиб чиққан холда, хар бир худуднинг ва хўжаликнинг иқтисодий географик хусусиятларини хисобга олиш;

  • мехнат ва моддий харажатлар меъёрларига қатъий риоякилиш;

  • экиладиган экинни хосилдорлигини тўгрибелгилаш;

  • чорвачиликда пода харакатинитузиш;моллар махсулдорлигини тўгрибелгилаш;

  • моллар ва паррандаларнинг озуқага бўлган талабини хисоб-китобини килиш;

  • 100 бош ургочи моллардан бузоқ, қўзи ва чўчқа боласи олиш хисоб-китоби, хўжаликнинг йуналишини ҳисобга олган ҳолдабелгиланади;

  • экин экиш ёки чорва молларини парвариш килиш билан боғлиқ барча сарф- харажатларни аниқ хисоб-китобқилиш; йил бошида мавжуд қолдиқни, махсулотларни сақлаш харажатлари хисоб-китобини тўгри йўлгақўйиш;

  • эркин ва шартнома асосида сотиладиган махсулотларга бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиққан холда нарх белгилаш ва йил давомида бозор бахоларининг ўзгаришига қараб махсулот сотишнинг шартнома бахосини тўгрилаб борилишини шартномада кўздатутиш;

  • тайёрлов ташкилотлари томонидан шартнома асосида оладиган махсулотларни ташиш харажатларини қоплаш манбаларини, миқдорини аниқлашни шартномада аниқкўрсатиш;

  • ишлаб чиқаришда ишлатилмай фойдасиз ётган инвентар, машина ва техникаларни сотишни йўлгақўйиш;

  • хўжаликдаги хар бир тармоқнинг фойда билан ишлашини таъминэтиш;

  • қишлок хўжалигида ишлаб чиқариладиган махсулотларга қилинадиган мехнат ва моддий ресурслар меъёри (киши-соат, уруг, ёқилги-мойлаш материаллари, минерал ўгитлар ва бошқалар) ваколатли органлар томонидан тасдиқланган, қишлок хўжалик махсулотлари етиштиришда талаб этиладиган меъёрдан, махаллий шароитдан келиб чиққан холда фойдаланиш;

  • экиладиган экинларнинг технологик хариталарда кўрсатилган даврлар буйича иш миқдорини бажарилиш ва харажатлари давр тугаши билан тахлил қилиб борилишишарт.


Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish