2. Режалаштиришнинг тизими, тамойиллари ва тузишуслуби.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида таркибий ўзгаришларни амалга оширишда режалаштириш қуйидаги тамойилларга таянади:
режалаштиришнинг демократик мустақилликка асосланиши, яъни корхонанинг ишлаб чиқариш молия фаолиятини ташкил этишда, хўжалик ичида иқтисодий ва аграр муносабатларни жорий этишда ҳар томонлама мустақиллик ва бозор иқтисодиёти талабларига мос келадиган бошқариш тизимини ўрнатишда демократик қонун-қоидаларга амалқилиш;
режалаштиришнинг устувор йўналишларини белгилаш, яъни корхона учун ҳар бир гектар ердан ва хар бир бош чорвадан энг кўп фойда олинадиган ишлаб чиқариш йўналишини бизнес режа орқали асослаб олиш ва шу етакчи бўғинга корхонанинг барча ресурсларини жалб этиб улардан оқилона фойдаланиш, режани ўз вақтида бажариш ҳамда ишлаб чиқариладиган товар маҳсулотлар миқдорини кўпайтириш, ассортиментларини яхшилаш, мехнат сарфини камайтириш учун энг қўлай шароитларяратиш;
истиқбол ва йиллик режаларнинг бир бири билан уйғунлашганлиги ва илмий жихатдан асосланганлигини таъминлаш, яъни корхонада етакчи тармоқдан энг кўп фойда олиш атрофида, режанинг барча қисмларини бир бири билан уйгунлаштириб, улар ўртасида мутаносибликни ўрнатиш имконияти яратилади. Кўзда тутилган мақсадга эришиш учун эса режа кўрсатгичлари илмий жихатдан асосланган меъёрларга таянган бўлиши керак. Фан-техника ютуклари, замонавий илғор технологиялардан фойдаланиш ишлаб чиқаришни ташкил этишда режалаштириш механизмдан кенг фойдаланишни талабэтади;
корхона иқтисодиётини барқарорлаштириш, яъни корхонада юзага келаётган тангликларни бартараф этиш учун кўриладиган барқарорлаштириш чора тадбирлари мажмуаси, корхона тўла инқирозга учрашига чап бериш мақсадида ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар таркибини ўзгартириш тадбир-чораларини аввалдан режалаштириб, ишлаб чиқариш харажатларини тежашга, маҳсулот сифатини яхшилашга, уларнинг рақобатбардорлигини оширишга харакат қилиш.
Такъидлаш лозимки, корхонада тузилган барча турдаги режаларнинг бажарилишини мунтазам равишда назорат қилиниши ва уларнинг ўз муддатида бажарилиши учун шарт-шароитлар яратилиши мехнаткашларнинг иш натижалари учун жавобгарлигини кучайтиради.
Режаларнинг илмий асосланган ва аниқ бўлиши, кўп жихатдан уларнинг тузиш усулларига боғлиқ. Бунга қишлоқ хўжалигини режалаштиришининг мувозанат, мезон, иқтисодий математик усуллари ва автоматик бошқариш тизимини киритиш мумкин.
Мувозанат усули – бу бугун аграр саноат корхоналари ва шу жумладан қишлоқ хўжалик корхоналари тараққиётини режалаштиришда қўлланилаётган асосий усуллардандир. Бу усулнинг иқтисодий мохияти шундаки, қишлоқ хўжалигининг турли соҳа ва тармоқлари ўртасидаги мутаносибликнинг моддий, меҳнат ва молия ресурсларига талаби ва уни қондириш манбаларини аксэттиради.
Режа мувозанатлари уч турда тузилади: мехнат, моддий ресурслар ва қиймат мувозанатлари.
Моддий мувозанатлар қишлоқ хўжалик корхонасининг барча тармоқларида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тури бўйича тузилади. Масалан дон, пахта, гўшт, тухум ва х.к.
Мехнат ресурслари мувозанати ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган ходимлар ва мутахассис кадрлар миқдори билан аниқланади.
Қиймат мувозанати пул кўринишда тузилиб, ялпи махсулотнинг солиштирма ва жорий баҳолардагиифодасидир.
Мезон (норматив) мувозанат усули маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилишда режа – топшириқларини иқтисодий жихатдан асослаб беради. Бу усулда ишлаб чиқариш учун талаб қилинадиган ресурслар меъёрий кўрсатгичлар асосида аниқланади. Масалан: ёқилғи, уруғликлар, ўғит, ем-хашак ва хоказо.
Меъёрий кўрсатгичлар вақти – вақти билан ишлаб чиқариш технологияси ва техникасининг янгиланиш ва меҳнат унумдорлигининг ўсиш даражасига қараб ўзгартириб турилади. Акс ҳолда, улар ишлаб чиқаришни ривожлантиришга салбий таъсирэтади.
Иқтисодий математик усул мураккаб техникани, ЭҲМларни янги компьютерлар тизимини талаб этади. Қишлоқ хўжалигини режалаштиришда бу усулнинг чизикли дастурлаш, режалаштириш, коррелляция сингари турларидан фойдаланилади. Бу усулдан чорва моллар рациони, пода таркиби экинлар ҳосилини дастурлаш, МТП паркидан фойдаланишнинг оқилона таркибини аниқлашда кенгфойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |