Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси


Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бизнес-режасини бўлимлари



Download 2,32 Mb.
bet37/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

3. Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бизнес-режасини бўлимлари.
Таклиф этилаётган лойиҳа турига қараб (қандай махсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат турларига қараб), бизнес-режанинг бўлимлари хам турлича бўлиши мумкин. Лекин, бундай хужжатнинг мазмуни озми-кўпми намунавий бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Резюме (Хулоса). Бу бизнес-режанинг бошланувчи ва энг қисқа бўлими бўлиб, у ўзидан кейин келадиган барча бўлимларнинг хулосасини ўзида жамлайди. Кўпгина сармоя ажратувчи инвесторлар, банкирлар (чунки уларнинг аксарияти, энг аввало тадбиркорлардир) бир ёки икки варақли бизнес-режанинг ушбу қисқа мазмунли бўлимини ўқишни яхши кўрадилар. Чунки улар бу орқали лойиханинг энг керакли хусусиятларини ва афзал томонларини пайқай оладилар. Шунинг учун бу бўлимни тайёрлаш жуда мушкул иш ва у бизнес-режани тайёрловчи ходимлардан катта маҳорат ҳамда билимларни талаб килади.
Бу ишни фақатгина бизнес-режанинг барча бўлимлари ишлаб чиқилгандан сўнггина юқори савияда бажариш мумкин. Шуни ёдда тутиш лозимки, резюме (хулоса) - бу биринчи материал бўлиб, сармоя ажратувчи инвестор, банкир, унинг мазмунидан лойиҳа хақида хукмчиқаради.
Резюмеда (хулосада) жуда қисқа тарзда қуйидагилар ёритилади:

  • лойиханинг мазмуни: унинг мақсади ва имконият даражасидаги самарадорлиги;

  • маълумбираниқбозоршароитидалойиҳаниамалгаошириш мумкинлиги;

  • лойиҳани ким ва қандай амалгаоширади;

  • лойиҳани молиялаштиришманбалари;

  • лойиҳаниинвестициялашданкеладиган,кутилганфойдалар: сотув хажми,ишлабчиқаришвасотишхаражатлари, фойда нормаси, инвестиция маблағларини қайтариш ҳамда харажатларни қоплаш вақти.

2. Корхона (фирма) хақида маълумотлар келтирилади. Ундақуйидагилар
ёритилади:

  • корхонанинг (фирманинг) ташкил этилганвақти;

  • рўйхатданўтганлиги;

  • корхона сармоясинингтаркиби;

  • корхонага хизмат кўрсатаётганбанк;

  • корхона рахбарияти хақидамаълумот;

  • корхонанинг ташкилий-бошқарувтузилиши;

  • корхонанинг имиджи (яъни - харидорларнинг корхона хақидаги фикри, корхонанинг бошқа худди шундай шаклдаги фирмалардан афзаллик томонлари, кимлар унинг товаридан ёки хизматидан фойдаланади, корхонанинг савдо белгиси қаерларда маълум ва асосий харидорлари кимлардан иборатлигикўрсатилади).

  • корхона харакат қилаётган ички ва ташки бозор таҳлилқилинади.

  • Товар маҳсулот (хизмат турлари)тавсифи:

  • Ишлабчиқаришгатаклифэтилаётганмаҳсулот ёкихизматқандай эхтиёжларниқондиради;

  • бозордаги ҳозирги кунда мавжуд бўлган худди шу турдагимаҳсулот ёки хизматдан сизнинг маҳсулотингиз ёки хизматингиз қайси афзал томонлари бўйича ажралиб туради;

  • таклифэтилаётган маҳсулот ёки хизмат қандай муаллифлик хужжатлари билан химояқилинган;

  • таклиф этилаётган маҳсулот ва хизматнинг нархлари қандай бўлиши мумкин, ҳамда қанчалик рақобатга бардошберади;

  • маҳсулот ёки хизматни сотиш натижасида қанчалик фойда нормасига эришишмумкин;

  • Сотувбозори:

  • маҳсулот ёки хизматнинг асосий харидорлари кимларбўлади;

  • ҳозирги вақтда хамда келажакда сотув хажми қандай бўлишимумкин;

  • асосий - рақобатчилар кимлар, уларнинг сотув хажми қанча, маркетинг стратегияси ва даромадлариқандай;

  • рақобатчиларнинг маҳсулоти қандай: асосий тавсифномаси ҳамда сифат даражасиқандай;

  • рақобатчилармаҳсулотлари ёки хизматларини қайси нархларда сотмоқдалар, уларнинг нарх сиёсатлариқандай;

  • Маркетингстратегияси:

  • ички ва ташки бозорларда маҳсулот ёки хизматни таклиф этаётган тақсимот хамда сотувтизими;сотув нархи ва нархни ташкил этиштизими;

  • реклама бўйича керакли чора-тадбирлар, таклиф этилаётган реклама воситалари хамда уларга кетадиган харажатлартаркиби;

  • сотишга кўмаклашадиган чора-тадбирлар (паблик релейшнз), харидорлар учун қўшимча имтиёзлар, сотувдан сўнгги хизмат кўрсатиш ва хоказолар;

6. Ишлаб чиқаришдастури:

  • маҳсулот ишлаб чиқариш қаерда ташкилэтилади;

  • янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш лозим-мик ёки харакатдаги корхона қувватларидан (қайта қуроллантириб) фойдаланиш мумкин-мик;

  • режалаштирилаётган корхонада ишлаб чиқаришни мақсадга мувофиқ хажми қандай бўлишикерак;

  • меъёрдаги қувватларга эришиш учун қандай инвестицияларзарур;

  • корхона хом-ашё маҳсулотлари ҳамда бошқа ишлаб чиқариш омиллари билан қандайтаъминланади;

  • қандай технология ва воситаларданфойдаланилади;

  • корхона бошқа корхона билан иш жараёнини такомиллаштириш устида ишлайдимик;

  • Ишлаб чиқаришни ташкилэтиш.

  • режалаштирилаётган корхонанинг ташкилий тузилмаси қандайбўлади;

  • корхона кадрлар билан қанчалик таъминланган, мавжуд мутахассисларнинг рўйхати, уларнинг малакаси хамда иштажрибаси;

  • турли хил категориядаги ишловчиларни, социал имтиёзларни қўшган холда, иш хақи шакллари хамда даражаси қандайбўлади;

  • корхонанинг технологик тузилмаси қандайбўлади;

  • Корхонанинг ташкилийшакли.

  • режалаштирилаётган корхонанинг мулк шакли хамда хуқуқий статуси қандай (хусусий корхона, хиссадорлик жамияти, фермер хўжалиги, ижара корхонаси, кўшма корхона вахоказолар);

  • корхонага ёрдамлашувчи инвестор қандай хуқуқларга эга бўлади (бошқаришда қатнашиши, акциялар пакетидаги хиссаси вахоказолар);

  • режалаштирилаётган корхонаниг хомийлари ёки инвесторлари кимлар (давлат ташкилотлари, банк, фермер хўжалиги, хусусий корхона ва бошқалар);

  • мавжуд хомийлар ёки инвесторлар учун қандай хуқуқлар берилган (бошқариш, молиявийназорат);

  • ушбу мулк шаклидаги корхона қандай юридик хуқуқларга эга (корхонанинг хуқуқий статусини тартибга соладиган қонун нормаларини қисқача ёритинг), потенциал инвестор, унга бериладиган хуқуқларга эга бўлиши учун, қандай юридик холатларни амалга ошириш керак (биргаликда эгалик қилиш, хомий, хиссадор) ва бу эса маҳаллий ҳамда жойдаги қонунлар бўйича қандай хуқуқий жавобгарликка олибкелади.

  • Молиявийрежа.

  • корхонани ташкил этиш учун қанча миқдордаги умумий инвестция хажмикерак;

  • молиялаштириш манбалари қандай (акциялар сотиш, қимматбахо қоғозлар чиқариш, банк кредитини олиш, корхонани ташкил этаётганларнинг ўзмаблаги);

  • молиялаштириш манбалари ва валюта турлари бўйича таркиби қандай бўлиши керак (агарда хорижий валюталарда инвестициялар режалаштирилаётган бўлса, у холда қайси айрибошлаш курсларида уларни жалбэтишмокчи):

  • узоқ муддатли инвестицияларга ва айланма воситаларга бўлган эхтиёжларни қондириш учун қандай шартлар асосида молия маблағлари жалбэтилади;

  • Лойиҳанинг рентабеллиги(фойдалилиги).

  • корхонани ташкил этиш бўйича инвестиция харажатларининг умумий хажми хамда маҳсулот бирлигига тўгри келиши қандай (асосий ва айланма воситаларга, инфраструктурага ва ҳоказолар учун инвестициялар);

  • режалаштирилаётган корхонани ишлатиш, маҳсулотини сотиш ёки хизматни ташкил этиш қанчагатушади;

  • махсулотни сотишдан ёки хизматдан келадиган умумий даромадлар хажми қанча бўлишимумкин;

  • режалаштирилаётган корхона қандай турдаги солиқларни тўлашикерак;

  • ижарага олинган маблағларни қайси муддатларда ва қандай хажмларда қайтаришрежалаштирилаяпти;

  • режалаштирилаётган корхонаниг умумий фойда хажми ва нормаси қанча бўлишимумкин.

Юқорида келтирилган бизнес-режанинг бўлимларидан ташқари, яна қўшимча равишда қуйидаги ахборотларни келтириш мумкин, яъни молиявий маблағлар хамда мажбуриятлар, фойда ва зарарлар ҳисоботи, моддалари бўйича харажатлар ва ҳоказолар.
Хулоса қилиб айтганда, муваффакиятли тузилган бизнес-режа корхонанинг ҳолатини чуқур таҳлил қилади хамда унинг келажакдаги ривожланишига холисона ва объектив баҳо беради.
Бизнес-режа муҳим хужжат хисобланади. Шунинг учун ҳам уни бегона одамларга ҳамда корхона бошқарувига алоқадор бўлмаган шахсларга бериш таъқиқланади.
Бизнес режанитайёрлаш.
Тадбиркорлик билан шугулланувчи хўжалик, юридик шахс макомига эга бўлганидан сўнг самарали фаолият юритиш мақсадида ўз бизнес режасини тyзиши зарур. Бизнес режа аввалдан фаолият курсатаётган хамда янгидан ташкил этилаётган хўжаликларнииг хаммасида тузилади. У хўжаликнинг бир йиллик фаолияти бўйича ёки айрим йўналишлари бўйича алоҳида тузилиши мумкин.
Бизнес режани, хўжаликнинг рахбар ва мутахассислари, махсус фирмалар ёки маблағ билан таъминловчи ташкилотлар тузиб беришлари мумкин. Амалиётда бизнес режани, "Бизнес-фонд", "Мадад" ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари тузиб бермоқдалар. Лекин, бизнес режалар хўжаликларнинг мутахассислари томонидан тузилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки, улар хар бир хўжаликдаги имкониятни ва муоммоларни мукаммал биладилар.
Бизнес режанинг асосий мақсади хўжаликдаги барча воситалардан оқилона фойдаланиш натижасида унинг ривожланишини хамда самарадорлигини таъминлашдир.
Мақсадни хал этиш учун режада ички ва ташки талабларни эътиборга олган холда қандай махсулот ишлаб чиқариш хамда хизматларни бажариш кераклигини аниқлаб олиш тадбирлари тузилади: қaнчa мехнат, маблаг ва бошқа воситалар талаб этилишини режалаштириш, уларни олиш манбалари ва йўллари; мавжуд бўлган барча воситалардан тўла ва самарали фойдаланиш тадбирлари; ишлаб чиқариладиган махсулотларни қаерда, кимларга, қачон ва қандай тартибда сотиш ва тақсимлаш тадбирлари; амалга ошириладиган барча харажатлар (йўналишлари бўйича), махсулот сотишдан, хизмат кўрсатишдан олинадиган пул даромадларини, фойдаларни, уларнинг тақсимланишини аниқ, ифодаловчи хисоб - китоблар бўлишикерак.
Бизнес режа олдига қўйилган талабдан келиб чиққан холда, унинг таркиби юқорида қайд этилган 9 қисмдан ташкил топган бўлиши мақсадга мувофиқдир:
Бизнес режанинг мазмуни, тузилиш тартиби.
Бизнес режанинг титул варагида хўжаликнинг номи, маскани, таъсисчиларнинг исми-шарифи, маскани, телефони, факси бир бетда жойлаштирилиши зарур.

Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish