Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси


Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бизнес режасини тузиш тартиби



Download 2,32 Mb.
bet36/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

2. Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бизнес режасини тузиш тартиби.
Бизнес режанинг мақсади, вазифалари ваталаблари.
Бизнес режа кичик тадбиркорлар ёки дехқон ва фермерларнинг аниқ ғояга асосланган ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бошқариш ва тижорат билан шуғулланиш истиқболларини (моделлаштириш дастури) ёки хисоб-китоблар мажмуаси акс этган хужжатдир.
Дастурда (2-5 йил учун), биринчи йил кўрсатгичлари ойма-ой, иккинчи йил кўрсатгичлари чоракма-чорак ва қолган йилларники эса йил келишида ёритилиши мақсадга мувофикдир.
Бизнес режани тузишдан мақсад:

  • биринчидан, сармоядор, хомий, хиссадор ва банкирларнинг пул маблағларини ишлаб чиқаришга жалб этиш;

  • иккинчидан ўз ходимларини мақсад, вазифа ва истиқболга ишонтириш ва қизиқтириш;

  • учинчидан, ўз ғояларининг фойда келтиришга ишониб, режали ва самарали бошқаришни ташкилэтиш.

Бизнес режанинг бозор иқтисодиёти даврида долзарблиги қуйидаги омиллар таъсирида шаклланади:

  • биринчидан, қишлоқ хўжалик корхоналари иқтисодиётига янги мулк шакллари, ишлаб чиқариш муносабатлари кириб келиши билан кичик тадбиркорлик хамда фермер, ижарачи-пудратчиларнинг янги авлодлари шаклланмоқда. Улар учун бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришни бошқариш, ташкил этиш ва иқтисодиёт билан боғлиқ бўлган муаммоларни хал этиш бизнес-режасиз мумкинэмас;

  • иккинчидан фермерлар, кичик тадбиркорлик учун ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришда тамоман янгича муносабат- таваккалчилик рақобат, рақобатга чидаш ва унда енгиб чиқиш сир-синоати хам бизнес режа орқали ҳалэтилади;

  • учинчидан, хорижий мамлакатлар инвестицияларини жалб этмасдан ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янгилаш ва самарадорлигини кўтариш жуда катта муаммога айланмокда. Шундай бир даврда хорижий мамлакатлар инвесторларига буюртмаларни долзарб ва самарадорлигини исботлаб бериш ва уларга сарфланадиган маблағларнинг юксак даражада фойда беришини хар жиҳатдан кўрсата билиш учун хам бизнес-режа зарурдир.

Юқорида қайд этилган муоммоларни турли шаклдаги қишлоқ хўжалик корхоналарида ечимини топишда, бизнес-режанинг ўзи кифоя килмайди. Бизнес-режа дехқончилик ва чорвачилик тармоқларида ишлаб чиқаришни режалаштириш учун зарур бўлган технологик хариталар, меъёрий хужжатлар ва бирламчи агрономия, зооветеренария хам бухгалтерия хисоб-китоблари билан тўлдирилиши шарт.
Бизнес-режа қуйидаги вазифаларни ечишга каратилиши лозим:

  • дехқон ва фермерлар, ижарачи ва пудратчи жамоалари ўз ишларини қандайбошлаши;

  • қандай қилиб ишлаб чиқаришни самарали юргизиши ва товарни бозорга олибчиқиши;

  • янги ишлаб чиқаришни кимлар билан ташкил этиш ва качондастлабки даромадларни олиш;

  • таваккалчилик хавф-хатарини қандайкамайтириш;

  • оёққа туриб олиш ҳамда рақобат курашида ютибчиқиш.

Бизнес-режа тузиш ёрдамида ижарачи ва оила пудрати жамоалари дехқон ва фермерлар ўзлари учун қуйидагиларни билиб оладилар:

  • бизнес-режани тузиш жараёнида ўз ишлаб чиқариш молия фаолиятини ҳар тамонлама ташкилий-иқтисодий ва социал жихатдан таҳлил қилиш, ўзи бошлаётган ишни пухта билишга, келажакда ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ва холисона баҳолашга олибкелинишини;

  • бизнес-режа бу-тадбиркор бажарадиган фаолиятнинг тайёр режаси эканлигини. Уни ишбилармонларнинг ўз корхоналарини самарали бошқаришга хамда ўйлаган ишларини мувоффакиятли ўтишига ёрдамлашадиган ишчи дастур сифатида хизмат қилишини;

  • бизнес-режа тадбиркорнинг ўз ғоясини бошқа хамфикрларига сармоядорларга ва банкирларга етказадиган энг яхши синалган усул ва шунингдек, молиявий фаолиятни аниқ режалаштиришэканлигини.

Бизнес-режа тузишга қўйиладиган асосий талаблар:
Бизнес-режа тузишда ижарачи ва оила пудрати жамоалари, дехқон ва фермерларнинг, биринчи навбатда, рахбарлари, мутахассислар ва илмий маслахатчилар ёрдамидан фойдаланиб тузишлари талаб этилади. Чунки, рахбар ходим ўз келажак фаолиятини лойиҳалаштириши, хомчўт қилиши, ўз ғоясининг тўғрилиги хамда уни амалга ошириш учун барча зарур шароитлар мавжудлигига яна бир марта ишонч хосил қилиш имкониятига эгабўлади.
Бизнес режа унинг хулоса қисмини ёритишдан бошланади. Шуни айтиш керакки, бизнес-режанинг хулоса қисми унинг бошқа қисмлари ишлаб чиқилгандан кейингина тўла шаклланади. Шунга қарамасдан, ижарачи ва оила пудрати жамоалари дехқон ва фермерлар ўз ҳамфикрлари, ходимлари ва четдан таклиф қилинган илмий маслахатчилар билан биргаликда, энг аввало, ўз фаолиятлари дастурини амалга ошириш йўлларини тўла ва равшан тасвирлашга харакат қилмоқлари лозим.
Хулоса қисмида ёзиладиган фикр ва мулохазалар, таклиф ва ғоялар, тушунарли, кўзланган мақсадга эришиш йўлларини бир ўқишда тушунишга имкон берадиган ҳолда ёритилиши лозим. Баён қилинадиган ғоя ва фикрларда тадбирнинг мақсади нимак Одамлар, тадбирни амалга оширишдан кўзланган қанақа маҳсулотни олишлари керакк Бу маҳсулотнинг ўзига ўхшаш бўлган маҳсулотлардан фарқи нимадак каби саволларга жавоб беришлозим.
Хулосанинг охирги қисми тадбирни амалга оширишдан кўзланган молиявий натижаларга бағишланган бўлиб, унда яқин давр ичида сотилиши мумкин бўлган маҳсулотлар хажми, сотишдан тушадиган нақд пул даромади, ишлаб чиқаришга қилинадиган харажатлар, даромад, фойдалилик даражаси ва ниҳоят сармоядорлардан олган қарзни узиш муддатлари хақида ахборот бериш талаб этилади.
Бизнес-режа тузишда ижара ва оила пудрати жамоалари ва дехқон-фермер хўжаликлари рахбарларининг ўрни: бизнес-режанинг асосий қисми харидорларга таклиф қилинадиган маҳсулот, умуман амалга оширилмоқчи бўлган тадбирнинг моҳияти баён қилинган бўлимдан иборат бўлади. Бу бўлимни ёритганда рахбар ходим таклиф қилган маҳсулот рақобатдошларникидан маълум хусусиятлари билан ажралиб турмоғи лозим;
Рахбар тадбиркор таклиф этган ёки амалга ошираётган тадбири натижасида ишлаб чиқараётган маҳсулоти фақатгина унинг саьй ҳаракати маҳсули бўлмасдан, балки молиявий таъминотига хамбоғлиқдир.
Шулар сабабли рахбар ходим таклиф килган тадбир асосида ишлаб чиқаришни хом-ашё билан ва бошқа зарур моддий ресурслар билан таъминлаш, янги техника, илгор ва тежамкор технологияларни жалб этиш, уларга етарли шарт-шароитларни яратиб бериш рахбарларга маълум бўлиши ва бошлангич фаолияти негизини ташкил килмоги лозим.
Тадбир рахбари қуйидаги саволларга аниқ ва тушунарли жавоб бериши шарт:

  • таклиф қилинган маҳсулотларга (хизматга) бозорда талаб борми ёки йўқмик Талаб даражаси қандайк (юқори, ўрта,паст).

  • таклиф этилаётган маҳсулотлари (хизмат) истеъмолчига нимаси билан ёқадик

  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатдошлар маҳсулотидан нимаси биланфарқланадик

  • маҳсулот бозоргирми ва у неча йил давомида бозорни эгаллабтурадик

  • маҳсулот патентланганми, муаллифлик гувохномаси борми, улар қаерларда ва ким томонидан руйхатга олинган, банкда хисоб рақамига эгамик

Бизнес-режанинг бу бўлимида таклиф қилинадиган маҳсулотнинг сотилиш нархи, хажми ва уни ишлаб чиқаришга кетадиган харажатлар қиймати, олинган наф-фойда миқдорига баҳо берилиши шарт.
Бизнес-режада бозорни ўрганиш: бизнес-режанинг бу қисмида тадбиркор, ўз хам фикрлари ва сармоядорлари билан маркетинг режасининг асосини ташкил килувчи масалаларни баён қилиши керак. Бу қисм ниҳоятда муҳим бўлиб, унинг тафсилоти тадбиркорлар, дехқон ва фермерлар учун истиқбол режа ва бажарадиган ишларда дастур вазифасини ўтайди. Уларга қуйидагилар киради:

  • товар маҳсулотини истеъмолчига етказиш усули вайўллари;

  • нарх-навотизими;

  • товар маҳсулотини ташвиқот (реклама) қилишйўллари;

  • товар маҳсулоти сотилишини рағбатлантиришйўллари;

  • товар маҳсулотини олганларга хизматкўрсатиш;

  • корхонава товар маҳсулотининг обру-эътибори (имидж) хақида истемолчилар ва кенг омма ўртасида ижобий фикруйғотиш.

Юқорида қайд қилинган хар бир масала бўйича ижара ва оила пудрати жамоалари, дехқон ва фермерлар қуйидагиларни билишлари лозим.
Биринчидан, махсулотлар қайси усулда сотилади, ўз дуконларида-мик ёки бошқалар орқали-мик
Иккинчидан, маҳсулот нархи нимага асосланиб белгиланади, кетган харажатларни қоплаш учун қай даражада фойда кўриш етарлик
Учинчидан, маҳсулотларни ташвиқот қилишни қандай ташкил қилиш мумкин ва бунга қанча маблағ ажратиладик
Тўртинчидан, маҳсулот сотиш қандай йўллар билан кенгайтирилади: сотувчилар сонини кўпайтириб-мик ёки янги бозорлар топиш хисобигамик
Бешинчидан, махсулот ва корхона хақида истеъмолчилар ўртасида обрў-эътибор, яхши фикр пайдо қилиш учун қандай ишларни амалга оширмокчик Бу тўғрида хорижий давлатлар тадбиркорлари, дехқон ва фермерлари тажрибасини ўрганиш зарур.



Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish