Кутиш назарияси. Энг умумий кўринишда ушбу назарияни, мотивацияни иккита фурсат: вақт ва шартдан инсон қанчалик кўп олишни исташи ва у истаётган натижани олиши унинг учун қанчалик муҳим, хусусан, у бунинг учун қанча кўп меҳнат сарфлашга тайёр; боғлиқлигини таърифловчи таълимот деб ифодалаш мумкин. Кутиш назариясига мувофиқ, ишловчилар, уларнинг учта йўналишдаги орзу-умидлари рўёбга чиқишига ишонганда, энг унумдор меҳнат қиладилар.
«Меҳнат харажатлари-натижалар» муносабатидаги орзу-умидлар қилинган меҳнат ва олинган натижалар орасидаги нисбатдир. Масалан, сигирларни машинада соғиш мутахассиси, уларни витаминлар билан озиқлантириш ҳақиқатдан ҳам сигирлар маҳсулдорлиги ва сут ёғлилигини ошириш имконини беришга ишонгандагина, у бу ишни амалга оширади. Агарда у қилинган харажат ва олинган натижалар орасида тўғри алоқа йўқлигини сезса, кутиш назариясига мувофиқ, мотивация пасайиб боради.
«Натижалар-мукофот» муносабатидаги орзу-умидлар, яъни эришилган натижалар учун тегишли мукофот кутиш. Агарда инсон эришилган натижалар ва исталган мукофот ёки рағбатлантириш орасида аниқ алоқани ҳис этмаса, меҳнат фаолиятига бўлган мотивация пасайиб боради. Агарда, мисол учун, сутнинг ёғлилик даражаси ошганлиги учун машинада соғиш мутахассиси тегишли мукофот олмаса, витамин озуқани қўлда тарқатиш мотивацияси анча пасайиб кетади.
«Рағбатлантириш ёки мукофотнинг қимматлилиги». Бунда мукофот қимматлилигини ҳар доим ҳам пулда баҳолаш тўғри бўлавермайди. Мотивациянинг бошқа усуллари ҳам қўлланилиши мумкин. Масалан, инсонга бўлган ҳурмат шаклланиши, унинг қобилияти, кўникмалари ва малакасини юқори баҳолаш ва бошқалар.
У ёки бу мукофотни афзал кўриши мумкин бўлган баҳосини аниқлаш учун «валентлик» атамаси ишлатилади.
Мукофот валентлиги юқори мусбатдан (1.00) қаттиқ манфийгача (-1.00) ўлчанади. Агарда валентлик паст яъни, олинаётган мукофот қиймати инсон учун кам бўлса, кутиш назариясига мувофиқ, бундай ҳолда меҳнат фаолияти мотивацияси пасайиши содир бўлади.
Кутиш назариясига мувофиқ инсоннинг ишни бажаришга бўлган мотивацияси, у ишни бажаришдан қанчалик манфаатдор ёки манфаатдор эмаслигига, иш у учун қанчалик қизиқарлилигига боғлиқдир. Шу билан бирга ишловчининг самарали мотивацияси учун, эришилган натижалар ва тегишли мукофот орасида мустаҳкам нисбат ўрнатиш лозим.
Адолат назарияси. Ушбу назариянинг асосий ғояси шундан иборатки, иш жараёни давомида инсон олинган мукофотни сарфланган харажатларга бўлган нисбатини субъектив тарзда аниқлайди ва уни худди шундай иш бажарувчи бошқа одамлар мукофоти билан таққослайди. Агарда инсон унга, бошқаларга сингари ёндашилган, унинг ҳатти-ҳаракатлари ҳам бошқаларга қўлланилган нуқтаи-назаридан баҳоланган, яъни ҳеч қандай дискриминация бўлмаган деб ҳисобласа, у ўзига нисбатан адолатни сезади ва ўзини қониқтирилган деб ҳис қилади. Агарда тенглик бузилиб, корхона ёки ташкилотнинг айрим ишловчилари ноҳақ юқори баҳо ва мукофот олсалар, бошқалар ўзини хафа сезади, бу эса уларни ранжишига ва қониқмаслигига олиб келади. Бундай таққослаш асосида, ишловчи, ўзининг таққослама баҳоси билан қониқиши ёки қониқмаслиги натижасида ўз ҳатти – ҳаракатларини шакллантиради. Таққослаш жараёнида объектив ахборот, масалан, иш ҳақи катталиги ишлатилишига қарамасдан, таққослаш инсоннинг шахсий сезиши, (қабул қилиши, дунёқараши, фикри) асосида амалга оширилади. Адолат назарияси бошқарувчилар фаолиятида айниқса фойдалидир. У бошқарувчига унинг қўл остидаги ишловчилар меҳнати мотвациясини ташкил этишдаги бир қатор ҳолатларга эътибор қаратишга имкон беради. Қабул қилиш, сезиш субъектив характерга эга экан, ким, қандай, нима учун ва қанча мукофот олаётганлиги тўғрисидаги ахборотдан кенг фойдаланиши мумкинлиги жуда муҳимдир. Тўлов қийматининг катталигини қайси омиллар белгилайди, деган саволга жавоб бера оладиган, тўловларнинг тушунарли тизими бўлиши айниқса муҳимдир. Адолат назариясидан олинган муҳим хулоса шундаки, одамлар фақатгина меҳнатга ҳақ тўлашга эмас, у ҳар доим ҳам белгиловчи бўлавермайди, балки мукофотнинг мажмуавий баҳосига қараб иш кўрадилар.
Кучайтириш назарияси. Ушбу назарияга мувофиқ одамларнинг ҳатти-ҳаракатлари, уларнинг ўтмишда содир бўлган ўхшаш вазиятлардаги ҳаракатлари натижаси билан белгиланади. Назарияга мувофиқ, ишловчилар олдинги ишлари тажрибасидан тегишли хулосалар чиқариб, исталган натижага олиб келувчи вазифаларни бажаришга, исталмаган натижага олиб келувчи вазифалардан эса бош тортишга ҳаракат қиладилар. Айтиб ўтилган назария, 4та қадамдан иборат бўлган оддий моделга асосланади: стимуллар, ҳатти-ҳаракатлар, натижалар, келажак.
Ушбу модел бўйича ишловчининг муайян вазиятдаги ёки муайян амаллар ёки воқеалар (стимуллар)га жавобан бўлган ихтиёрий ҳатти-ҳаракати аниқ бир натижага олиб келади. Агарда натижа мусбат бўлса, ишловчида келажакда шундай вазиятга дуч келганда, ўз ҳатти-ҳаракатларини такрорлаш тенденцияси пайдо бўлади. Натижа манфий бўлганда эса, у келажакда бундай вазиятларни четлаб ўтади ёки бошқача ҳаракат қилади.
Кучайтириш назариясини қўллаган ҳолда бошлиқ, қуйидагича амал қилиши мумкин.
Мусбат натижада у ишловчилар томонидан сезиладиган оқибатларни таъминлаган ҳолда, аниқ бир ҳатти-ҳаракатларни рағбатлантиради. Манфий натижада ҳам муайян ҳатти-ҳаракатлар рағбатлантирилади, аммо бу шундай тарзда амалга ошириладики, инсон иккинчи бундай қилмайдиган бўлади.
Инсоннинг эҳтиёжлари ва руҳий мойилликларини ҳисобга олган ҳолда, унинг фаолиятини ҳар бир турига ўзини қандайдир муайян мотивациявий негизи, яъни осонгина асослаб бўладиган муайян мотивлар гуруҳи мос келади. Бунда ҳар бир жамоада бевосита шаклланадиган мотивларни кўп сонли гуруҳини шартли равишда иккита гуруҳчаларга бўлиш мумкин - ички ва ташқи мотивлар.
Ички мотивлар – буинсон ёки бирламчи жамоа томонидан, муайян фикрлаш даражасига, интеллектуал ва касбий таълимотига ҳамда унга тегишли ижобий ва салбий-маънавий фазилатларга ва камчиликларига боғлиқ ҳолда аниқланадиган ва бошқариладиган мотивлардир. Айтиб ўтилган мотивлар инсоннинг ўзини ифодалаш ва шакллантиришга бўлган меҳнат фаоллигини рағбатлантириш унинг фойдали ишлаб чиқариш меҳнатига берилишини тезлаштириш ёки секинлаштириш имконига эга. Шунингдек, қуйидаги асосий мотивларни ҳам улар қаторига қўшиш лозим: ўзидан ва ўз қобилиятларидан қониқиш ҳисси, ўз ери ва ўз ишида эгалик ҳисси; меҳнат натижаларини ижтимоий ва жамият моҳиятини англаш ва бошқалар.
Ташқи мотивлар– бумуайян бир инсонга шахс сифа-тида, бевосита кам боғлиқ бўлган, аммо унинг меҳнати мотивацияси даражасига, уларнинг ташқи таъсири ҳисобига, меҳнат фаоллигини ошишига сезиларли таъсир кўрсатувчи мотивлардир. Уларга, биринчи навбатда, қуйидагиларни киритиш мумкин: амалдаги молия-кредит ва солиқ механизми, нархларни шаклланиши шартлари; меҳнат шароитлари (ишлаб чиқаришни техник таъминланганлиги сифати ва даражаси, иш жойидаги маиший ва дам олиш шароитлари, экология ва қулайликлар); меҳнатнинг жамият аҳамияти ва обрўси; меҳнат ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш даражаси; жамият ва меҳнат жамоасидаги ижтимоий-руҳий иқлим; меҳнат жамоасини бошқариш услублари ва у ёки бу маънода муайян ишловчи псиҳологиясига (руҳиятига) таъсир этувчи бошқа мотивлар.
Меҳнат мотивацияси омилларини қуйидаги гуруҳларга бирлаштириш мумкин:
- технологик ишлаб чиқариш технологияси, меҳнат шароитларини бошқариш жараёнидаги иштирок даражасини тавсифловчилар;
- иқтисодий- ишлаб чиқаришнинг ўсиши харажатларини минимумга олиб келиниши, экологияни сақланиши ва бошқаларга моддий манфаат ва масъулият билан боғланганлиги;
- ижтимоий - шу жумладан руҳий – ижтимоий эҳтиёжларни қониқтирилиши даражаси, меҳнат жараёнига, меҳнат аҳамияти ва обрўсига қизиқиши, маънавий қониқиш, ҳақ тўлашнинг адолатлилиги, мустақиллик, ижоднинг мумкинлиги, ишлаб чиқариш фаолиятининг муваффақияти, атрофдагиларни ижобий баҳосини тавсифловчилар.
Меҳнат мотивацияси омилларини уларнинг бутун ишлаб чиқаришга таъсири даражаси бўйича ҳам гуруҳларга бўлиш мумкин. Биринчи навбатда, бу фаоллаштирувчи омиллар- меҳнат афзалликлари ва обрўси, табиатга яқинлиги, касбий билимлар ва малака, ташаббускорлик, эпчиллик ва масъулият, хўжалик юритиш шакли; ва жабрловчи омиллар- юқори солиқ ва кредит ставкалари фоизлари, нархлар диспаритети, моддий-техник ресурсларнинг паст техник ва сифат даражаси, меҳнат жараёнлари механизациясининг паст даражаси, молиявий воситалар йўқлиги ва бошқалар.
Қишлоқ хўжалиги ходимлари меҳнати самарали мотивациясининг ташкилий-иқтисодий механизми қуйидаги асос солувчи шартларда барпо этилиши ва иқтисодий, ташкилий- бошқарув ва ижтимоий тадбирлар тизимини оқилона ишлатилишини назарда тутиши лозим.
Аграр соҳада меҳнат мотивацияси бозор моделини амалга оширилишининг ташкилий-иқтисодий механизмини учта ўзаро боғланган блоклар, шартлар, омиллар гуруҳларини мажмуавий бириктириш ва ишлатишнинг объектив зарурияти сифатида кўриш лозим.
Биринчидан, бу ишлатилаётган мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъий назар, аграр соҳа меҳнат жамоаларининг фаолият кўрсатишининг умумий (тармоқ корхоналари учун деярли ягона) меъёрий иқтисодий шароитларни яратиш. Мотивация омиллари ушбу гуруҳининг вазифалари – хўжаликнинг самарали фаолият юритиши учун қизиқишини (манфаатни) таъминлаш, меъёрий ишлаётган жамоалар ва деҳқон хўжаликлари оддий ва кенгайтирилган ишлаб чиқариш учун лозим бўлган даромадларни олиш имконига эга бўлишларини таъминлаш.
Иккинчидан, бу мулкчилик муносабатларини оқилона ишлатилиши ва манфаатга эга бўлган қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчисини шакллантириш. Мулкчилик муаммоси ишлаб чиқаришни самарали юритишнинг муҳим мобилизация қилувчиси (ишга солувчи, бирлаштирувчи омили) бўлиши мумкин. Аммо бунинг учун мулкчилик муносабатларини тартибга солиш муаммоси ҳал этилишидаги расмиятчиликни чиқариб ташлаш, тармоқда меъёрий иқтсодий вазиятни яратиш лозим.
Учинчидан, бу бевосита ҳар бир меҳнат жамоасида ишлаб чиқиладиган, ишловчилар меҳнати мотивациясининг ички (ҳар бир мустақил ишлаб чиқариш тузилмаси, юридик шахс чегарасида) ташкилий-иқтисодий механизми. Жамоанинг юқори манфаатдорлигини шакллантиришга қаратилган, санаб ўтилган шартлар гуруҳларини ҳар бири, албатта, муҳим аҳамиятга эга. Аммо ривожланишнинг муайян босқичларида (айниқса танглик шароитларда) уларнинг биттасига устунлик берилиши мумкин. Ҳозирги вақтда, молия-кредит, нарх ва солиқ сиёсати билан боғлиқ бўлган қишлоқ хўжалик жамоалари фаолият юритишининг умумий иқтисодий дастлабки шарт-шароитларини кескин ўзгартириш муҳимроқдир. Бугун меъёрий фаолият юритаётган жамоаларга тармоқнинг оддий ва кенгайтирилган ишлаб чиқариши учун даромадларга эга бўлиш имкониятини берувчи тадбирлар тизими лозим.
Янги бозор шароитларида амал қилувчи меҳнат мотивацияси қоидаларининг етарлича самарали бўлмаслиги сабаблари мавжуд. Улардан бири манфаатлар тушунчасига ва шунга мувофиқ, аҳоли моддий фаровонлигига қаратилган муайян тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга бўлган турлича ёндашувлардир. Ҳар бир бошқарув органи ишловчиси, ишловчи, корхона жамоасининг ишловчилар гуруҳи (бир манфаат билан бирлашган) ва бошқаларнинг «манфаатларига» бўлган қараш бир хил бўлмаслиги мумкин. Бунда иккита ёндашувни ажратиш мумкин: «шахсий манфаат» ва худди «манфаатдан четда».
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ислоҳ қилиш жараёнини чуқурлаштириш ва қишлоқ меҳнаткашлари меҳнати фаоллигини ошириш жараёнини амалга ошиши, ишлаб чиқариш воситалари ва ишлаб чиқарилган маҳсу-лотга бўлган мулкчилик муносабатлари ўзгариши жараёни билан яқиндан боғланган бўлиши лозим. Ҳар бир ишловчида ишлаб чиқарилган маҳсулот ва ресурсларнинг айрим қисмига мулкчилик ҳиссини кучайиши, ишлатилаётган ресурслар учун дивидентлар тўловини ошириш, оддий ишловчиларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва маҳсулотни (иш, хизмат) реализация қилишни бошқаришда бевосита иштирок этиши орқали таъминлаш мумкин.
Моддий рағбатлантиришни тўғри ташкил этилганлигини асосий унсури ва жамоавий ишлаб чиқаришдаги ишловчилар эҳтиёжларини қондиришнинг манбаи бўлиб, меҳнатга ҳақ тўлаш хизмат қилади. У ҳозирги кунгача қишлоқ хўжалик корхоналарида (ёлланма ишловчилар бўлмаган хўжаликлар бундан мустасно) ишловчи кучини қайта ишлаб чиқариш бўйича харажатларни қоплашнинг устунликка эга бўлган асосий шаклидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |