Беркитиш ва стериллаш. Маҳсулотдан тўлдирилган шиша банкалар беркитилади ва 30-35 дақиқа давомида 1160С температурада стерилланади. Темир банкадаги маҳсулот 18-35 дақиқа 1200С температурада стерилланади, сўнгра совуқ сув ёрдамида совутилади.
Консерва сифатига талаб. Тайёр консерваларда дуккакларнинг соф оғирлиги, ош тузи миқдори ва оғир металлар миқдори меъёрланади.
«Қўзоқли ловия» консервасининг таркиби қуйидагилардан иборат (% -да): қуруқ модда - 6,5; оқсил – 1,2; қандлар – 1,6; крахмал – 0,9; клетчатка – 0,7; витаминлар миқдори (100 г –да мг ҳисобида) - каротин - 0,5; С – 5; В1-0,01; В2 – 0,03.
Ширин жўхори
Ширин жўхори сутли етилиш ҳолатида донлар ҳали крахмал мазасини олмасидан консерваланади. Кўриниши тўла бўлган дон эзилганда ундан сут рангидаги унча қуюқ бўлмаган суюқлик чиқаради. Етилишининг ушбу босқичида жўхори барглари оч яшил рангга эга бўлади, попук толалари тўқ жигарранг қуришни бошлаган бўлади.
Қобиғи жўхори сўтасининг 30-40%, стержени 30-40%, донлари 25-35%-ни ташкил этади.
Ишлаб чиқаришга янги узилган тўғри конус шаклидаги сўтанинг банди 50 мм-гача бўлган маҳсулот ишлатилади. Сўта юзасининг 95% -и тўла шаклланган, зарарланмаган оқ ёки сариқ сутли боскичдаги дон билан қопланган бўлиши керак.
Жўхорини эртаги навлари сўтасининг узунлиги 10 см -дан кам бўлмаслиги керак, ўртаги ва кечки навлари эса – 16 см. Жўхорининг Тираспол тезпишар – 33 нави, Кубан консерва жўхориси 148, Награда 97, Смена 144-2 ва бошқа гибрид навлари консерваланганда яхши сифатга эришилади.
Ҳозирги кунларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Фанлар Академиясининг “Селекция” ҳамда “Ботаника” илмий-тадқиқот институтлари ташаббуси билан ширин жўхорининг Жанубий ва шимолий Америкада, Европанинг Голландия, Франция, Бельгия каби мамлакатларида етиштирилган навларини экиш ва кўпайтириш муаммолари ечилмоқда. Ундан консервалар ишлаб чиқариш муаммолари ТКТИ-нинг “Консерваланган озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси” кафедрасида ўрганилмоқда.
Ширин жўхори 26-32% қуруқ моддага эга, жумладан углеводлар 20%, ундан 3,5-6,0%-и қандлар, 0,5-2,0% клетчатка. Азотли моддалар миқдори 3-4%-ни ташкил этади, улар асосан оқсиллар, ундан қарийб ярми лизин ва триптофан тутмаган зеин. Жўхорининг қолган оқсиллари (альбуминлар, глобулин, глютелин) барча алмашинмас аминокислаталарга эга. Жўхорида аланин, глютамин кислотаси, треонин, аспарагин кислотаси, серин, глицин миқдори кўп, аргинин эса жуда кам.
Жўхори В1, В2 ҳамда В6, РР витаминлари, пантотен кислотаси, биотинга бой. С витаминининг миқдори 100 г-да 10-12 мг-ни ташкил этади, оқ жўхорида каротин кам, унда Е витамини ҳам мавжуд.
Сўтали жўхори заводга қобиғидан ажратилмаган сочма ҳолда ўзиағдарар транспортда ёки решеткали контейнерларда келтирилади.
Жўхори асосан бутун дон ҳолатида консерва идишга солинади ва унинг устига қуйма қуйиб консерваланади. Автоағдаргичда келтирилган сўталар хом ашё майдонининг бетонланган полига, ёки элеватор ковшига ағдарилади, унинг ёрдамида сўталарни ўровчи баргларидан тозалаш машиналари устида ўрнатилган сақлаш бункерларига узатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |