Консерваларнинг сифатига талаб. Тайёр консервалар маҳсулот таъми, доннинг бир жинслилиги, қуйманинг ҳолати (шаффофлиги) -га қараб уч навга ажралади: олий, I ва ошхонавий нави.
Тайёр маҳсулотда ош тузининг миқдори меъёрланади (0,8-дан 1,5% гача), темир банкага қадоқланган нўхат учун – оғир металлар тузининг миқдори меъёрланади. Барча консервалар каби қўрғошин бўлишига рухсат этилмайди. Қалай тузларининг миқдори (металл миқдорига ўгирганда) 1 кг консервада 100 мг –дан ошмаслиги керак.
“Яшил нўхат” консерваларининг ўртача кимёвий таркиби қуйидагича бўлади (%-да): қуруқ моддалар – 12,3; қанд – 3,3; крахмал – 3,2; клетчатка – 1,1; оқсиллар – 3,1; ёғлар – 0,2; кислоталилик (олма кислотаси бўйича) – 0,1; кул – 1,3 (жумладан қўшилган NaCl) – 0,9; витаминлар миқдори (100 г -даги мг): С – 10,0; -каротин – 0,30; В1- 0,11; В2- 0,05; РР – 0,70. Энергетик қиймати 100 г – 172 кДж.
Қўзоқли ловия
Ёш янги узилган бир жинсли яшил ёки оч сариқ рангли сабзавот ловияси дуккакларининг қўзоғи консерваланади. Уларнинг юзаси силлиқ, тўғри ёки сал букилган, ҳали етилмаган майда донли бўлади. Қўзоқлар қалин ва этли бўлиши керак, туташган ойида толаси, ички юзасида пергамент қавати бўлмаслиги керак. Ловиянинг қуйидаги навлари бўлиши мақсадга мувофиқ: Яшил қўзоқли 517, Толасиз шохли 85, Қандли триумф 764, Толасиз сакса 616, Мумли мўрт 509, Қандли қўзиқоринли 802, ҳамда Грузияда ўсадиган Усаро, Тсанава, Читис квертсха.
Ловиянинг техник етилиш давридаги кимёвий таркиби 14-жадвалда кўрсатилган.
14-жадвал
Ловия нави
|
Қуруқ моддалар, %
|
Қандларнинг умумий миқдори, %
|
Крахмал, %
|
Целлю-лоза, %
|
Витамин С, мг/кг
|
Мўрт, мумли
|
11,21
|
3,60
|
2,93
|
3,31
|
23,22
|
Яшил қўзоқли
|
14,40
|
3,20
|
3,24
|
2,71
|
24,76
|
Ловия дуккакларини заводга контейнерларда ташиб келиш мумкин. Сабзавот ловияси тезда сўлади, шунинг учун йиғиш вақтидан қайта ишлангунча 12 соатдан кўп вақт ўтмаслиги керак.
Ювиш ва навлаш. Ловия дуккаклари вентилляторли ёки силкитувчи машиналарда ювилади, сифат ва узунлиги бўйича навланади. Ажратилган дуккакларнинг ўткир учлари кесилади.
Узунлиги 9 см - дан кам бўлган дуккаклар бутунлигича консерваланади, 9 см-дан узунлари эса 2-3 см ўлчамда кесиб консерваланади.
Бланширлаш. Бутун ёки кесилган дуккаклар 3-5 дақиқа давомида 90-950С температурали сувда тўқималарни зичлаштириш учун бланширланади, сувда совутилади ва қайта инспекцияланади.
Қадоқлаш. Тайёрланган дуккаклар икки компонентли қадоқлаш машинасида банкаларга қадоқланади, 80 0С темепературали 3% тузли эритма қуйилади. Дуккаклар 60-65%-ни ташкил этади, қуйма эса консерванинг соф оғирлигидан 40-35% -ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |