Иккинчи инспекция. Совутилган нўхат лентали транспортёрда инспекцияланади, зарар кўрган донлар, қобиқ қисмлари ва уруғдонлар олинади.
|
7-расм. Автоматик қадоқлаш машинасининг ишлаш схемаси.
1-йўналтирувчи корпус; 2-бункер; 3-юклаш тешиги; 4-тар-қатиш диски; 5-ўлчаш стакани; 6-эритма учун резервуар; 7- эритма дозатори.
|
Қадоқлаш. Яшил нўхатни банкаларга қадоқлаш икки компонентли автоматик қадоқлаш машинаси ёрдамида амалга оширилади. Бу машина бир вақтни ўзида ҳам нўхат ҳам қуймани дозалайди (7-расм). Қуйма қанд (3%) ва туз (3%)-нинг сувдаги эритмаси. Унинг температураси 850С -дан кам бўлмаслиги керак. Доннинг банкадаги массаси консерванинг 65-70%-ни ташкил этади.
Беркитиш ва стериллаш. Тўлдирилган банкалар тезда беркитилади ва стерилланади.
Стериллаш режими 121 - градусли шартли режим дақиқалари орқали ифодаланган келтирилган стерилловчи самара F асосида танланади. “Яшил нўхат” консерваси кирадиган нордонлиги кам консервалар учун F 16 шартли дақиқани ташкил этади.
F = б (КF1 + КF2+ … + КFn),
бунда б – вақтнинг банканинг марказида температура ўлчанадиган баробар парчалари; КF1 + КF2+ … + КFn – ушбу температурани шартлига ҳисоблаш учун коэффициентлар.
ТД –ҳисобот вақтидаги банка марказидаги температураси; Z - константа; ботулизм микроби учун Z = 100С.
Яшил нўхат 120-1300С –да стерилланади ва сувда совутилади. Автоклавларда стериллашнинг № 9 банка учун режими 15 - (20-30) - 20 1200С температура ва 118 кПа босимда; I-82-500 банкаларида: 25- (35-40)- 225 1200С температура ва 294 кПа босимда.
Узлуксиз ишловчи автоматик гидростатик стерилизатор-совутгичлар (“Гидрон”, “Карвалло”), пневмогидростатик стелизатор-совутгичлар (“Хунистер”, Венгрия) ва бошқаларда яшил нўхат №9 банкаларда 18 дақиқа 1210С да, 14 дақиқа 1270С стерилланади.
8-расм. Консерваланган яшил нўхат ишлаб чиқариш технологик линияси (Венгрия).
Венгриянинг “Комплекс” технологик линияси консерваланган яшил нўхат ишлаб чиқаришда кенг қўлланади. Линияга келган нўхат насос 1 ёрдамида флотацион ювиш машинаси 2-га берилади, унда нўхат ювилади ва бегона аралашмалардан тозаланади. Кейин яшил нўхат флотацион навлагич 3-га тушади, унда зичлиги бўйича икки фракцияга ажралади. Фракцияларнинг ҳар бири сувли 4 - нчи бункерларга солинади, ундан насос 5 ёрдамида сув ажратгич 6 орқали бланширлаш аппарати 7-га, кейин эса совутгич 8-га, ундан инспекциялаш транспортёри 9-га юборилади. Сув ажратгич 6-дан сув бункерлар 4-га қайтарилади ва ифлосланиш даражасига қараб алмаштирилади. Инспекцияланган нўхат элеватор 10 воситасида тўлатувчи автомат 12 –га нўхатни етқазиб берувчи жуфтланган бункер 11-га узатилади. Тўлатилган банкалар беркитиш машиналари 13-да герметикланади ва стерилизацияга узатилади. Қуйма суюқлик чан 14-да тайёрланади ва йиғувчи 15-га берилади, ундан эса қадоқлашга боради.
Саноатда унумдорлиги нўхат бўйича соатига 2 ва 4 тоннали линиялар ишлайди. Комплекс механизациялашган линиялар мавжуд. Уларнинг унумдорлиги соатига 8 тоннани ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |