ўЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ўРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ КИМЁ ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ ФАКУЛЬТЕТИ
ОЗИҚ-ОВҚАТ маҲсулотлари ТЕХНОЛОГИЯСИ» КАФЕДРАСИ
КОРХОНАЛАР УСКУНА ВА
ЖИХОЗЛАРИ
фанидан электрон ўқув улубий мажмуа матни
Тошкент – 2013
№
|
Мундарижа
|
бет
|
1
|
Ўқув дастури
|
3
|
2
|
Ишчи дастур
|
14
|
3
|
Таълим технологияси
|
33
|
4
|
Масалалар ва машқлар тўплами
|
103
|
5
|
Тестлар
|
108
|
6
|
Назорат учун саволлар ва вариантлар (Оралиқ назорат, жорий назорат, якуний назорат)
|
119
|
7
|
Умумий саволлар
|
145
|
8
|
Тарқатма ва тақдимот материаллари
|
148
|
9
|
Глоссарий
|
180
|
10
|
Реферат мавзулари
|
182
|
11
|
Адабиётлар рўйхати
|
183
|
12
|
Таянч конспект
|
184
|
13
|
Ўқув материаллар (маърузалр матни, ўқув қўлланмалар)
|
186
|
14
|
Хорижий адабиётлар
|
354
|
15
|
Курс ишлари мавзулари (услубий кўрсатма)
|
356
|
16
|
Аннотация
|
379
|
17
|
Муаллифлар хақида маълумот
|
382
|
18
|
Маслахат ва тавсиялар
|
384
|
19
|
Меъёрий хужжатлар
|
386
|
20
|
Талабалар билимини бахолаш мезони
|
398
|
КИРИШ
Фаннинг мақсади ва вазифалари
«Корхоналар ускуна ва жиҳозлари» фанининг асосий мақсади ўсимлик мойлари ишлаб чиқаришда ва ишлаб чиқарилган мой ва ёғларни қайта ишлашда ёғ-мой саноатида қўлланиладиган ускуналар ва жихозларнинг тузилиши, ишлатиш қоидалари, афзаллик ва камчиликлари ҳамда техник кўрсаткичларини етарли даражада ўргатишдан иборат. Ускунага сарфланадиган энергетик сарфлар, ёки шу ускуна ишлатилаётган цехдаги энергетик сарфлар, сув, буғ ёки совуқлик сарфлари ҳисобини бажариш ҳам фаннинг мақсадига моликдир.
Фаннинг мақсадига эришиш йулида бажариш лозим бўлган вазифалар ёғ-мой саноатида ишлатилаётган жиҳозлар ва технологик жараёнлар орасидаги боғликликни мантиқий равишда тушунтиришдан, ускунанинг техник ҳолати чиқаётган маҳсулот сифатига ва технологик жараёнга таъсир этишлиги муқаррар эканлиги талабаларга ўргатилади. Фанни ўзлаштириш давомида ёғ-мой саноатига кириб келаётган янги ва перспектив ускуна ва жиҳозлар ҳақида ҳам кераклича маълумот берилади.
Фанни ўзлаштирган талабанинг малакавий даражалари
«Корхоналар ускуна ва жиҳозлари» фанини ўзлаштирган талабанинг малакавий даражалари қуйидагича бўлади:
-мойли уруғлар, улардан олинган ва қайта ишланган маҳсулотларнинг физик-техник хусусиятлари, мойли уруғларни механик аралашмалардан тозалаш, уруғларни чақиш, чақилмани ажратиш, ҳамда уруғ ва мағизни янчиш машиналарининг тузилиши ва ишлаш ҳакида маълумотларга эга бўлади;
-янчилмага ишлов бериш, пресслаб мой олиш ва мойни бирламчи тозалаш қурилмаларини ишлатишдаги технологик кўрсаткичларни ўрганади;
-мойларни экстракция қилиш, мисцеллани дистилляция қилувчи, шротга ишлов бериш қурилмалари ва газ-ҳаво аралашмасидан эритувчи буғларини рекуперация қилиш учун қўлланиладиган ускуналар билан танишади;
-ёғларни рафинациялаш, қуритиш ва доғлаш ускуналари бўйича тўлиқ маълумотларга эга бўлади;
-ёғларни гидрогенлаш, водород ишлаб чиқариш ва катализатор тайёрлаш ускуналарининг техник тавсифларини ўзлаштириб, айтиб бера олади;
-ёғларни парчалаш, совун тайёрлаш, глицерин олиш, маргарин ва майонез ишлаб чиқариш ва бошка ускуналарнинг эскизини чиза олади;
-ривожланган мамлакатлардан келтирилган ва бугунги кунда мамлакатимизнинг ёғ-мой корхоналарида ишлатилаётган янги ва замонавий ускуна ва жиҳозлар ҳақида тўлиқ билимларга эга бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |