Ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 101,15 Mb.
bet96/177
Sana21.06.2022
Hajmi101,15 Mb.
#688348
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   177
Bog'liq
КУ ва Ж фанидан ЭўУМ матни

Такрорлаш учун саволлар



  1. Мойли уруғларнинг физик-техник хусусиятларига нималар киради?

  2. Уруғларнинг шакли ва ўлчамлари қандай бўлади?

  3. Вариацион статистика усули билан нима аниқланади?

  4. Гистограмма деб нимага айтилади?

  5. Вариацион эгри чизиқларнинг қандай холатлари мавжуд?

  6. Уруғларнинг ўртача хажмини аниқлаш нима учун керак?

  7. Шакл коэффициенти деб нимага айтилади?

  8. Уруғларнинг намлигини аниқлаш нима учун зарур?

  9. Ишқаланиш коэффициенти қандай аниқланади?

  10. Сирғанма ишқаланиш қандай юз беради?

        1. 3-маъруза

Мойли уруғларни тозалаш бўлимлари ускуналари
Режа: Мойли уруғларни аралашмалардантозалашнинг зарурияти. Элакли уруғ тозалаш машинасининг асосий ишчи қисми. Элакларнинг хиллари ва уларни номерлаш. Элак харакатининг кўриниши . Элакларнинг ишлаши хақида тушунча . Элак ишининг сифати . Пахта чигитини тозалаш машиналари. Бурат ва МО машинаси . УСМ ,ЧСП каби пневматик тозалаш машиналари тузилиши ва ишлаши . Уларнинг афзалликлари ва камчиликлари. УСМнинг техник тавсифи.
Ўсимлик мойлари ишлаб чиқариш ва ёғларни қайта ишлаш саноати технологик қурилмалари ва анжомларини қуйидаги синфларга бўлиш мумкин:

  • тайёрлов цехлари жихозлари;

  • янчиш ва пресслаш цехлари жихозлари;

  • экстракция цехлари жихозлари;

  • ёғларни қайта ишлаш цехлари жихозлари.

Тайёрлов цехларининг жихозлари ўз навбатида қуйидаги бўлимларнинг технологик ускуналарини ўз ичига олади:

  1. Мойли уруғларни тозалаш бўлимлари ускуналари.

  2. Мойли уруғларни намлиги бўйича кондиционерлаш ускуналари.

  3. Мойли уруғларни чақиш ва саралаш бўлимлари ускуналари.

Мой заводларига келтирилаётган мойли уруғлар ўз таркибида органик ва минерал аралашмларни олиб келади. Бу аралашмалар албатта ажратилиб, мойли хом-ашё тозаланиши лозим. Акс холда ифлос аралашмалар, хас-чўплар, металл аралашмалар олинаётган ўсимлик мойига ва қолдиқ махсулот - кунжарага ўз таъмини, хидини ўтказиб, махсулотнинг сифатини пасайтиради, мойнинг рангини бузади, мазасини ёмонлаштиради, кислота сони ортади, аралашмалардаги мойда эрийдиган моддалар миқдори олинаётган мойда кўпайиб кетади.
Минерал ва металл аралашмалар эса ускуналарнинг тез ейилишига, хаттоки синишига олиб келади. Шу сабабларга кўра мойли уруғларни тозалаш, албатта, зарур ва фойдали жараён деб хисобланади.
Мойли уруғларни тозалаш икки босқичда бажарилади:
а) Мойли уруғларни қабул қилиб, омборхонага жойлаштиришдан олдин тозалаш - хом-ашёвий тозалаш.
б) Мойли уруғларни қайта ишлашдан олдин тозалаш - ишлаб чиқаришли тозалаш.
Бу иккала босқич учун бир хил ускуна ишлатилиб, қайси босқичдаги тозалаш бажарилишидан қатъий назар қуйидаги тартиб-қоида асосида иш олиб борилади:

  1. Уруғлар ва аралашмаларнинг ўлчамлари ва шаклларига қараб тозалаш.

  2. Уруғлар ва аралашмаларнинг аэродинамик хусусиятларига қараб тозалаш.

  3. Уруғлар ва аралашмаларнинг магнитли хусусиятларига қараб тозалаш.

  4. Уруғларни аралашмалардан “қуруқ ювиш” услуби билан ажратиб тозалаш.

  5. Уруғларни аралашмалардан сув ёки намакоб ёрдамида ювиб тозалаш.

Замонавий мшиналарда бу қоидаларнинг 1-3 бандлар алохида холида ёки уларнинг комбинацияси кенг қўлланилади.
Мойли уруғларни аралашмалардан уларнинг ўлчам ва шаклига қараб ажратиш асосан элакли юзаларда бажарилиб, саноатда ишлатиладиган элак тешикларининг турлари думалоқ, чўзинчоқ ва тўртбурчак шаклида бўлади. Думалоқ тешикли элаклар тури тартиб рақами (номер) билан белгиланиб, рақам элак тешигининг диаметрини кўрсатади. Тешиклар элак юзасида шахмат тартибида жойлашган бўлиб, уларнинг диаметри 1-20 мм бўлади. Элаклар юпқа металл варақ (лист) лардан тайёрланади, уларнинг ўлчамлари 710*1420 мм ёки 1000*2000 мм бўлади. Узунчоқ тешикли элакларни номерлаш икки рақам билан бажарилади, масалан, 4*10 элак, яъни тешикнинг эни 4 мм узунлиги эса 10 мм.
Тўртбурчак тешикли элаклар тўқилган элаклар дейилиб, улар ип, синтетик тола, шойи ип ва металл симлардан тўқилади.
Элакларнинг иш самараси фойдали юза коэффициенти билан белгиланади. Хамма тешиклар юзасининг элакнинг умумий юзасига нисбати фойдали юза коэффициенти дейилади. Бу коэффициент қанча катта бўлса, элакнинг иш самарадорлиги шунча юқори бўлади. Узунчоқ тешикли элакларнинг самарадорлиги доира тешикли элакларникидан юқори бўлишига қарамай ёғ-мой саноатида думалоқ тешикли элаклар кенг қўлланилади. Чунки узунчоқ тешикли элакларда мойли уруғларнинг қисман қолиб, тешикларни беркитиб қўйиш холлари кўп бўлади.
Элаклар ишлаётганда иккита фракция хосил бўлади (1-расм):


  1. Download 101,15 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish