«Таянч» сўз ва иборалар.
Сув ва иссиқлик ишлови , Қовуриш, намлаш-буғлаш шнеги, буғ кўйлаги, форсункали трубка, қовуриш агрегати, барабанли қозон, шнекли қозон, қасқонли қозон, қасқонли Ж-68 қозони, ячейка, люк, назорат дарчаси, сурма қопқоқ, аралаштиргич- пичоқ,пўлатли сатх ўлчагич.
Такрорлаш учун саоллар.
1. Янчилма қандай мосламаларда намланади ва буғланади?
2. Қандай қовуриш агрегатлари мавжуд?
3. Қасқонли Ж-68 қозонининг схемаси ва тузилишини тушунтиринг?
4. Ж-68 қозонининг техник ва технологик кўрсаткичларини айтинг?
5. Ж-68 қозонининг афзаллик ва камчилиги нималардан иборат?
7-маъруза
Пресслаб мой олиш ускуналари
Режа: шнекли прессларнинг ишлаши назарий асослари. Ковурманинг прессдаги сиқилиши даражаси ва унинг узгариши. Мавжуд прессларнинг турлари. МП-68 форпрессининг тузилиши, ишлаши ва техник курсаткичлари.
Зеер барабанида юз бераётган жараёнларнинг мураккаблики сабабли шнекли прессларнинг ишлаши тўлиқ назарий асослари яратилмаган.
Преслаш жараёнини қуйидагича изохлаш мумкин. Шнекли валнинг биринчи ўрамига келган қовурма оптимал намликка эга бўлиб, махсулот заррачалари орасида боқалари сезиларли даражада кўп бўлади. Қовурма шнекли вал ёрдамида харакатда бўлиб, бир вақтнинг ўзида заррачалар бир-бирлари балан яқинлашиб, ташқи юза қисқариб боради, бир вақтнинг ўзида заррачалар орасидаги бўшлиқлар хам камаяди. Бу вақтда ташқи юзаларни қоплаб турган мой сиқиб чиқарилади.
Босим олиб бориш билан энди заррачаларнинг ўзи сиқила бошлайди. Натижада заррачанинг гель қисмида жойлашган капиллярлар хам сиқилиб, капиллярлар ичида жойлашган мой ажралиб чиқади. Демак, бу босқичда қовурма заррачаларнинг ички юзаси қисқаради, шунинг учун мой ажралиб чиқиш давом этади. Босимнинг янада ошиши энди гель қисмининг деформациясини кучайтириб, баъзи бир капилярларнинг пресланиб қолиши, яъни қисман қолиб кетган мойқолдиқлари учлари бекилиб қолган капилярларда қамалиб қолиши юз беради. Ёпишиб қолган капилярлардан ва бузилмаган хужайраларда қолиб кетган мой кундаранинг қолдиқ мойлилигини белгилайди.
Қовурма юқори намлик билан келса пресслаш жараёни бир мунча бошқача кечади. Юқори намлик қовурмадан бир оз босим хосил қилиниши билан мой оқиб чиқа бошлайди. Лекин қовурманинг пластиклиги юқори бўлгалиги сабабли ташқи ва ички юзаларнинг қисқариши узоқ бўлмайди ва кунжара юқори мойликка эга бўлган холда прессдан чиқади.
Қовурма қуритиб юборилган бўлса, унинг пластик хусусиятлари кам бўлиб, таъсир қилаётган кучларнинг қовурманинг ички юзасини қисқаришини таъминламайди. Бу холат хам кунжарани юқори мойлик билан чиқишига сабаб бўлади.
Шнекли пресснинг иши қониқарли бўлиши учун, демак, қовурманинг намлиги оптимал даражадааниқ бир қийматга эга бўлиниш керак. Бу қиймат қайта ишланаётган махсулот хилига пресснинг турига боғлиқ. Оптимал намлик тажриба йўли билан аниқланади.
Қовурмадан мойнинг ажратиб чиқиши вақт ичида юз берадиган жараёндир: қовурма зеер камерасида қанча узоқ турса, яъни босим қанча узоқ муддат таъсир этса, шунча кўп мой оқиб чиқади ва кунжаранинг мойлилиги шунча кичик бўлади. Бу холат прессларнинг амалий ишлаши билан яхши хамоханг бўлади: шнекли валнинг айланиш тезлиги камайиши билан кунжара мойлилиги камаяди.
Бу хулоса ФП пресларида тажриба қилиб аниқланган:
Шнекли валнинг айланиш тезлиги ай/мин.
|
Кунжара мойлилиги, %
|
27
|
17,6
|
21
|
16,8
|
13
|
12,7
|
МП-68 пресс ускунаси:
1 – электродвигател; 2 – редуктор; 3 – ҳочли муфта; 4 – юлдузча; 5 – таъминлагичнинг қабул қилиш жойи;
6 – шнекли паррак; 7 – шнекли ўқ; 8 – ўтказувчи ҳалқа; 9 – зеерли камера; 10 – кунжаранинг қалинлигини ростловчи механизм; 11 – вал ўқи; 12 – подшипник; 13 – гайка; 14 – станина; 15 – ёғ йиғгич; 16 – радиал сферик икки қаторли подшипниклар.
қовурмани зеер ўтиш муддатини тахминан хисоблаш мумкин. бу вақт шнекли валнинг айланиш тезлигига, хар бир қанотнинг ва улар орасидан втулканинг узунлигига боғлиқ. аммо қовурманинг зеердан ўтиш муддати хақиқатда хисоблаб топилганидан кўп бўлади. чунки қовурманинг бир қисми бошқарув остида худди орқага қайтаётгандек бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |