Техник- тавсифи
Унумдорлиги, т/кун 190 гача
Электр моторларни қуввати:
Валники, кВт 40
Аспирацион трубани шнеги, кВт 0.6
Аралаштиргични айланиш тезлиги, кВт айл/мин 28
Аспирацион труба шнегини айланиш тезлиги, айл/мин 20
Буғни ишчи босими, кг/м2
Тагликни ғилофида 10
Обечайка ғилофида 10
Аппаратни ичига берилувчи 2.5
Ишчи харорат, оС
Тагликни ғилофидаги буғники 180-200
Обечайка ғилофидаги буғники 180-200
Қасқон ичидаги шротники 100-105
Қиздириш юзаси, м2 74
Массаси, кг 29140
«Таянч» сўз ва иборалар.
Шрот, эритувчи, хайдаш, буғлатиш, тостер, қасқон, буғ қобиғи, очиқ буғ, совитиш, шнекли буғлаткич , қасқонли буғлаткич, қасқон ости буғ кўйлаги, аралаштиргич пичоқлар, Линк клапани, сатх кўрсаткич, теплоизоляция.
Такрорлаш учун саволлар.
1. Шрот таркибидаги эритувчи миқдори қанча бўлади.
2. Шротдан эритувчини хайдаш усулларини тушунтиринг.
3.Қасқонли буғлатгич-тостернинг тузилиши ва ишлашини изохланг.
4.Тостернинг техник тавсифини айтиб беринг.
5 .Шнекли буғлаткич тўғрисида тушунчаи беринг.
6. “Белтер” системасидаги буғлаткичнинг афзаллиги нимадан иборат?
ЁГЛАРНИ КАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАЛАРИ УСКУНАЛАРИ
12-МАЪРУЗА
Ёғларни рафинация қилувчи ускуналар
Режа:Технологик масалалар. Узлуксиз равишда ишловчи реактор-турбулизатор.
Ёгларни узлуксиз рафинациялашда кулланиладиган сепараторлар.Узлуксиз ишлайдиган тиндиргич-ажратгич. Даврий равишда ишлайдиган нейтрализатор.Мойларни гидротациялаш ускуналари тўғрисида умумий маълумотлар
Ёғларни ва мойларни улар билан эргашиб юрувчи аралашмалардан тозалаш рафинация дейилади.
Рафинация ёрдамида ёғлар ва мойларни овқатда турли техник мақсадларда ишлатиш мумкин. Мойлар таркибидаги аралашмалар турли-туманлиги сабабли рафинация бир неча кетма-кет бажариладиган операцияларнинг комплексидан иборатдир. Шу жихатдан рафинация жараёни физик, кимёвий, физкимёвий методларни ўз ичига олади.
Рафинациянинг физик жараёнлари бу тиндириш, центрифугация ва фильтрациядир. Мойларни тиндириш катта хажмлардаги идишларда, узоқ муддатда бўлади. Центрифугалаш махсус сепараторларда, фильтрация эса фильтрпресслар, вакуумфильтрлар ва фунда системали фильтрларда боради.
Рафинациянинг кимёвий методлари: сульфат кислота ёрдамида рафинациялаш, гидратация қилиш, ишқор ёрдамида рафинациялаш, госсиполни ажратиш, ранг берувчи моддаларни оксидлашдан иборатдир.
Физкимёвий методлар эса адсорбцион рафинация, дезодорация, дистилляция хамда селектив эритувчилар ёрдамида рафинация қилишдан иборатдир.
Хар бир усул ва жараённинг бажарилишида ўзига хос жихоз ва ускуналар ишлатилади. Ўсимлик мойларидан фосфатидларни гидратация қилиб ажратиб олувчи ускуналар ишқор билан мойларни рафинация қилувчи ускуналарга ўхшашдир. Гидратация ва рафинация қилиш учун аралаштиргичлар, сепараторлар, қуритиш аппаратлари ишлатилади. Аралаштиргичлар турлича бўлиб куракчали, дискли ва пичоқли бўлади. Бу аралаштиргичларнинг асосий вазифаси рафинация қилинаётган ёғ ва мойларни ишқор эритмаси, лимон ва фосфат кислотаси ёки ювиш учун керак бўлган конденсат билан интенсив аралаштириш учун хизмат қилади.
Сепараторлар эса ёғ ва мойлар юқоридаги компонентлар билан аралаштирилгандан сўнг хосил бўлган соапсток ва бошқа сувда эрийдиган ва сувли фазага ўтиб қолган махсулотларни ажратиш учун хизмат қилади.
Гидратация ва рафинация қилинган ёғ ва мойлар сувли эритмалар билан контактда бўлганлиги учун таркибида сув қолади. Шу қолдиқ сувни учириб юбориш учун қуритиш аппаратларидан фойдаланилади.
Рафинация жараёнининг сифати ва тезлиги мой ва ишқор эритмасининг интенсив ва қисқа муддат ичида аралашишига кўп жихатдан боғлиқдир. Айниқса пахта мойини рафинациялаш учун бу холат алохида ахамиятга эгадир. Шу туфайли хозирги кунда пахта мойини рафинация қилишда тез оқимли пурковчи реактор-турбулизатор (струйный реактор-турбулизатор) ишлатилади (12-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |