Қўш камерали чўкма тутқич.
Қўш камерали чўкма тутқич икки қисмдан иборат, 1-қисман, 2-батамом чўктириш йўли билан ёғли аралашма (фуза)дан тозалайди.
йўли билан ёғли аралашма (фуза) дан тозалайди.
Фузоловушка:
1 – идиш; 2 – қабул қилиш чўнтаги; 3 – тўрт дона илдузча; 4 – чиқариш шнеги; 5 – икки қатламли занжир; 6 – қиргичлар; 7 – горинзонтал тўсиқчилар; 8 – тозаланган мойни чиқариш патрубоги.
Мой (1) (чўнтак) орқали чўкма тутқичга тушади. (2) тўсқич ёрдамида ёғ ускунани пастки қисмига оқиб тушади. Занжир (5) га махкамланган қирғич (4) лар ёрдамида ёғ тепага (6) элакка узатилади. У ердан майда ва йирик аралашмалардан тозаланган ёғ пастга оқиб тушади. Ёғ ёриқ-тешик (12) ёрдамида 2 қисмга ўтади. Тўсқич (11) орқали пастга тушади. Яна қирғичлар ёрдамида ёғ тепага элак (9) га узатилади, у ерда яна аралашмадан тозаланади. Аралашмалар пўлат туника (10) га тушиб, кейин шнек (3) орқали ташқарига чиқарилади. Ёғ (13) труюа орқали чиқади. Элакдаги оралиқ масоф 2 мм.
Иш унуми соатига 8-10 тонна, хар бир қисмни хажми 2 м3 дан.
Ёғни айланиш вақти 15-20 мин
Аралашмалар миқдори тозалагунча –10%
Тозалангандан кейин-0,3-0,5%
Элакни сатхи 1-қисмда –2м2
2-Қисмда – 1м2
Фильтрпресс.
Фильтрлаш мойларни майда заррачалардан тозалаш учун кенг тарқалган усулдир. Уни мохияти мойни ғовакли тўсиқ орқали ўтказиш билан белгиланади. Фильтр тўсиқлар ёки фильтр сифатида пахта, синтетик газламалардан фойдаланилади. Фильтрловчи материал ғоваксимон тузилишга эга бўлиб, ғовакларнинг ўлчами шундай бўлиш керакки, бунда чўкма заррачалари тўсиқнинг устида қолиши керак. Фильтр тўсиқнинг устида хосил бўлган чўкма хам филтрловчи материал вазифасини бажаради.
Даврий ишлайдиган рамали фильтрпресслар саноатда кенг қўлланилади, чунки бундай қурилмалар оддий тузилишга эга ва уларни юқори босимда ишлатиш мумкин (одатда 0,3-0,5МПа) плитали-рамали фильтрпрессда рама, плита ва фильтрловчи газлама (салфетка) бирин кетин жойлаштирилади. Плитка ва рамалар чўяндан тайёрланган бўлиб, таянч ва сиқиб чиқарувчи плиталар, иккита таянч стерженлари ва гидравлик қурилма ёрдамида махкам қилиб жойлаштирилади. Раманинг ўртаси бўшлиқ бўлиб, чеккаси силлиқ юзага эга. Плитанинг юзида қирралар бор ва улар фильтрловчи газлама учун таянч вазифасини бажаради. Плита ва рамаларнинг чеккаларида тешиклар мавжуд бўлиб, плиткалар сиқилган пайтда каналлар хосил бўлади. Бу каналлар орқали суспензия юборилади, фильтрат эса чиқарилади.
Фильтрпреснинг ишлаши қуйидагича:
Суспензия, каналча орқали раманинг ичига кириб, фильтрловчи материалдан ўтади, сўнгра плита юзасидаги ариқлар орқали пастга тушади. Фильтр плитанинг пастки қисмида жойлашган каналча орқачиқиб, умумий тарновчи тушади. Раманинг ички қисми чўкма бўлиб тўлганда суспензия бериш тўхтатилади.
Авзалликлари: Қурилма массасининг бирлигиа нисбатан фильтрлашнинг солиштирма юзаси анча катта; харакатланувчи қисмлари йўқ; айрим плиткаларни ишлатмасдан қўйиш мумкин; фильтрловчи юза бирлигига нисбатан юқори иш унимдорлигига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |