Ўрмончилик ” фанидан ўҚув-услубий мажмуа



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/160
Sana06.06.2022
Hajmi2,59 Mb.
#640754
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   160
Bog'liq
Мажмуа Ўрмончилик

Назорат учун саволлар: 
1. Амалий ўрмончилик усулларини кўрсатинг? 
2. Ўрмондан фойдаланиш усулларини айтиб беринг? 
3. Ўрмонни кесиб парваришлаш моҳиятини изохланг? 
ЎРМОННИ КЕСИБ ПАРВАРИШЛАШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ 
ЭТИШ
Режа: 
1. Ўрмонни кесиб парваришлашни режалаштириш. 
2. Кесиб парваришлашда ташкилий ишларни амалга ошириш. 
3. Ўрмонларда лесосекалар ажратиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш. 
Йирик ўрмон хўжаликларида (асосан 2 ва 3 гуруҳ ўрмонларига тегишли 
бўлган) ёғоч маҳсулотини тайёрлашда, ўрмонда махсус кесиш учун 
майдонлар белгиланади ва тайёрланади. 
Ўрмон хўжалиги томонидан ушбу майдондаги ёғоч сортиментларини 
йиғиб олишда, ишчи кучлари ажратилиб, маҳсулотни сифатли қилиб кесиб 
олишда катта эътибор берилади. Бунинг учун олдиндан ушбу ишлар махсус 
ёғоч тайёрлашни белгилаш ташкилотлари томонидан лойиҳалаштирилади. 
Ўрмонларда кесиш майдонларини тўғри танлашда ўрмон хўжалиги 
техник ходими (мастер леса) ҳар бир кесиш учун ажратилган майдон учун 
ишчи ходимлар юрадиган йўллар ва сўқмоқлар белгилайди. Технологик 
карта бош мухандис томонидан тасдиқланади. 
Йўл қурилиш бригадалари лесосекада асосий ва қўшимча ёғоч ташиш 
йўллари қуришни амалга оширадилар. Ушбу ишда барча техника 
воситаларидан бульдозерлар, грейдерлар ва канавакопателлардан тўлиқ 
фойдаланилади. 
Вақтинчалик темир йўллар йўналиши ўрнатилади ва вагонлар қўйилади. 
Ушбу вагонларда ишчилар учун анжомлар, бензин ёрдамида ишлайдиган 
Таянч сўз ва иборалар: 
лесосека, ўрмон хўжалиги техник ҳодими, 
технологик карта, ўрмон йўллари ва сўқмоқлар 


95 
арралар, болталар, ишчи кийим бошлари, овқатланиш анжом-аслаҳалар, 
медицина буюмлари ва бошқа керакли техника воситалари юкланади. 
Лесосекада ишлаётган ишчи бригадаси зиммасида қуйидагича 
бажарилиши лозим бўлган вазифалар туради: юқори ёғоч омборни тайёрлаш, 
барча участкалардаги дарахтларни бензинли арраларда кесиш, кесилган 
майдонларни тозалаш, чуқурлашиб қолган ерларни тўлдириш, юклаш 
майдонларини тайёрлаш ва дам олиш майдонларини тайёрлашдан иборат. 
Ўрмонларда саноат аҳамиятига эга бўлган ёғоч маҳсулоти олишда 
ёппасига кесиш ишлари ўтказилади. Бунинг учун лесосека узунлиги 1000-
2000 м, эни 500-1000 м дан майдони 50 ва 200 га иборат бўлади. Ушбу 
майдонлардаги дарахтлар тартиб рақамига ўтказилиб қисқа муддатларда 
тезда кесиб олинади. 
Ишнинг миқдори киши кунига механизм воситасида бажарилишига ҳам 
боғлиқ бўлади. Иш ҳақини бригада аъзолари ўртасида тақсимланиши махсус 
таъриф коэффициенти асосида белгилаб борилади. Бригада аъзолари таркиби 
6-7 кишидан иборат бўлади. Дарахт кесувчи, тракторист, боғлаб борувчи ва 
уч-тўртта шох-шабба кесувчилар. Ушбу ходимларнинг иши бир-бирига узвий 
боғлиқ бўлади. Уларнинг бири бўлмаса иккинчисининг иши тўхтайди. 
Ишчиларни техника воситаларидан узлуксиз фойдаланиб боришлари, 
уларнинг иш самарадорлигини оширади. Бунда улар трактор, автомобиллар 
ва лебедкали агрегатлардан фойдаланади. 
Ўзбекистондаги ва бошқа дарахтлардаги ҳамма ўрмонлар дарахтлар 
таркиби, ёши, келиб чиқиши, бонитет ва бошқа белгиларига қараб айрим 
участкаларга бўлинади. 
Аммо, табиатда икки бир хил участка таркиб бўйича (10 арча), бир хил 
бонитетли (IV) бўлиши мумкин. Бир участкада арча (10А IVБ) жанубий 
қияликда ўсади ва пастки бонитетлиги намлик камлигидадир (ва озуқа 
моддаларни ҳам). Бошқа участкада арчанинг пастки бонитетлиги тупроқда 
тузнинг кўплигидир, яъни бу участкада ўрмоннинг ҳосилдорлигини ошириш 
учун ҳар хил тадбирларни амалга ошириш керак бўлади. 
Шунинг учун ўрмонларни гуруҳларга ажратиш масаласи ўрмон 
ходимлари олдида вужудга келади. Бу участкалар бир турда бўлиши учун, у 
ерда тупроқ иқлим шароити бир хил бўлиш керак, бу ерда бир хилда ўрмон 
хўжалиги тадбирлари олиб борилиши керак: парвариш мақсадида 
дарахтларни қисман кесиш ёки санитар турдаги кесиш, куритиш, ёки 
суғориш ишлари ва бошқалар. 
Ўрмонларни гуруҳларга ажратиш тўғрисида биринчилардан бўлиб рус 
олими Г.Ф.Морозов асос солди. У шуни тасдиқладики, ҳар хил ўрмон 
хўжалиги тадбирларини шу ернинг ўсиш шароитига қараб олиб бориш 
керакдир, агар шундай иш қилинмаса натижа салбий бўлиши мумкин. 
Г.Ф.Морозов шуни эътиборга олганки, агар ўрмон буз тупроқда ўсаётган 
бўлса, у бир гуруҳли ўрмон, агар жигарранг тупроқда ўсаётган бўлса у ҳолда 
бу ўрмон бошқа гуруҳга киради, шурхок тупроқларда ўсаётган бўлса у ҳам 
бошқа гуруҳ бўлади ва хоказо. 


96 
Ўрмонларнинг гуруҳларга бўлиниш назариясини Г.Ф. Морозовдан сўнг 
акад. В.Н.Сукачев давом этдирилди. У аввал ўрмонни гуруҳга ажратиш учун 
асос қилиб дарахтнинг асосий тури ва тупроқнинг устки қисмини қоплаган ўт 
ўсимликларни олди. Сўнгра у ўрмоннинг турини ўрмон биогеоценози деб 
билди. 
У бир гуруҳга таркиби бир бўлган (10 Ар ёки 10 ёнғоқ ёки 10 саксовул), 
тупроғи бир гуруҳли (буз тупроқ ёки қоратупроқ), ўсимликлар тури ёки 
ҳайвонотлар тури бўйича ва хоказоларни бир ўрмон гуруҳига бирлаштирди. 
Бу ўрмон гуруҳлари тўғрисидаги назарияни Н.С.Погребняк давом 
этдирди. У ўрмонни гуруҳларга ажратиш асос қилиб икки факторни 
тупроқнинг намлиги ва унумдорлигини олди. 
Индикатор орқали билиш ва ўрмонли ерларнинг бонитетини аниқлашга 
имкон беради. Эдафик тур (сетка) ўрмон хўжалигида кўп давлатларда 
ишлатилади шу жумладан Ўзбекистонда ҳам. 
Марказий Осиё чўллари шароитини гуруҳларга ажратишда биринчи 
бўлиб С.П.Ратьковский бошлади (1949). Унда у 5 гуруҳга таъриф беради. 
1.
 
Остида ўчламни қумли ва пойма жойлашган қалинлига 0,1 ва 1-3 м 
бўлган қумликлар. 
2.
 
Остида тақир бўлган, қумликнинг қалинлиги 0-1, 1-3 ва 5 м дан юқори. 
3.
 
Остида шур тупроқ бўлган, қумнинг қалинлиги 0-1,2-3 ва 3м дан 
юқори. 
4.
 
Илγари суғорилган ерлар устидаги қалинлиги 0,1 ва 1-5 м қумлик. 
5.
 
Қримда дарё қумлари уюмлари, қумнинг қалинлиги 0,2-1,5м; 1,5-5м ва 
5м дан юқори. 
Аммо бу ишлар ҳам яхши ишлаб чиқилмаган ва Литьковский, Сахацкий, 
Новицкийлар ишлаб чиққан ўрмон гуруҳлари қайта ишлаб чиқиши доркор. 
Чунки арчазорларни ҳосилдорлигини ошириш учун тоғли минтақаларда, 
тукайзорларда, чўлларда ўрмонларнинг самарасини ошириш учун ўрмон 
гуруҳлари ҳисобга олиш керакдир. 

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish