Таянч сўз ва иборалар:
Ўрмон, органик ресурслар, ёғоч манбаи,
фитомасса, Ўрмоншунослик, Ўрмончилик, ўрмон табиати, ўрмоннинг
тузилиши, ўрмоннинг келиб чиқиши, тоза ва аралаш дарахтзор, оддий ва
мураккаб ўрмон.
7
Ўрмонлар хом-ашёсидан 20 минга яқин турли маҳсулотлар олинади шу
билан бир қаторда Ер юзасининг барча регионларида ўсувчи турли типдаги
ўрмонлар планетамизнинг гигант кислород фабрикаси сифатида Ер
атмосферасига доимий равишда кислород ажратиб, инсон ва барча тирик
оргонизмларни яшаши учун қулай шароитни юзага келтирган.
Дунёда йиллик ёғоч тайёрлаш миқдори 2,5-3 млрд м
3
бўлиб, бу
кўрсаткич келажакда 4,5-5 млрд м
3
га етиши мумкин. Агарда ушбу
ўрмонлардаги йиллик ўсиш 5,5 млрд м
3
ни (ўзлаштирилган ва экстлуатация
қлинадиган ўрмонларда 1,8 млрд м
3
) ташкил этишини хисобга олсак, яқин
келажакда дунё ўрмонларининг майдонлари тобора камайиб бориши аён
бўлади.
Ўрмон- бу В.Н. Сукачев таъбири билан айтганимизда, ўзига хос
“биогеоценоз” бўлиб, планетамизда ҳаётнинг мавжудлигини таъминловчи
асосий омиллардан бири хисобланади.
Планетамиз ўрмонларида минглаб дарахт турлари, буталар, лианалар
ҳамда кўп йиллик ва бир йиллик ўт ўсимликлар, мохлар, лишайниклар,
попоротниклар, қўзиқоринлар учрайди. Ўрмонлар материкларнинг географик
ҳолатига, жойнинг денгиз сатхидан баландлиги, рельеф, тупроқ
шароитларига боғлиқ ҳолда турли ўрмон типларини юзага келтирган.
Ўрмонларнинг биосферадаги экологик тангликни сақлашдаги роли
беқиёсдир. Ўрмонларнинг муҳит яратиш роли фақатгина улри ўсувчи
майдонлар эмас, балким қўшни худудларга ҳам ўз таъсирини ўтказишда
намоён бўлади. Улар сув сақловчи, тоғ дарёлари сув сатхини бир маромда
ушловчи, тупроқни ҳиояловчи каби функцияларини бажариб, шахарлар ва
қишлоқлар аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашда, қишлоқ
хўжалигини сув ресурслари билан таъминлашда мухим роль ўйнайди.
Шунинг учун ҳам 1972 йилда бўлиб ўтган БМТнинг Стопгольмдаги
анжуманида “Ўрмонлар хеч қандай алмаштириб бўлмайдиган, балки
планетамизнинг жуда мухим ва мураккаб экологик тизими эканлиги, табиий
комплексларни ўсимлик ва хайвонот дунёсини сақлашда алоҳида аҳамиятга
эга” эканлиги такидлаб ўтилган. Тоғ минтақалардаги ўрмонла тупроқни
ювилишидан, эрозиядан ва сел оқимларидан ҳимоя қилади, чўл-сахро
ўрмонлари иқлимни юмшатади, кўчма қумларни кўчишини тўхтатади, чўл
яйловларини
махсулдорлигини
оширади.
Тўқай
ўрмонлари
дарё
қирғоқларини емирилишдан сақлайди, муҳим мелиоратив функцияларини
бажаради. Республикамиз Олий Кенгашининг 1999 йилдаги навбатдаги
сессиясида қабул этилган “Ўрмон қонуни” мамлакатимизда ўрмон
бойликларини сақлаш, кўпайтириш ва ўрмонларнинг ҳимоя фунцияларини
оширишни назарда тутади. Республикамизда узоқ давр табиат қонунларига
зид равишда ўрмон ресурсларидан хўжасизларча фойдаланиш тупроқ
шароитларини ёмонлашувига, экалогияни бузилишига олиб келди.
“Инсоннинг
табиат
имкониятларини
ва
унинг
ривожланиш
қонуниятларини хисобга олмай, жадал юритилган хўжалик фаолияти-деб
ёзади И.А. Каримов, - Ер юзида тупроқ нураши, ўрмонлардан махрум бўлиш
8
атмосфера ифлосланиши, озон қатлами бўлишига олиб келади. Ҳозирги
вақтда жаҳон фан-техника тараққиётининг жадал ривожланиши муносабати
билан табиий захиралардан хўжалик мақсадларида тобора кўпроқ
фойдаланилмоқда. Бу эса ўрмонлар эгаллаб турган майдонларнинг жадал
суръатларда қисқаришига, чўл – саҳроларни бостириб келишига Ер
ҳавосининг ўртача ҳарорати ортиб боришига сабаб бўлмоқда”.
Do'stlaringiz bilan baham: |