ЁНҒОҚМЕВАЛИ ЎРМОНЛАРДА КЕСИБ ПАРВАРИШЛАШ
Режа:
1.
Хандон пистазорларда парвариш мақсадида кесиш.
2.
Бодомзорларда парвариш мақсадида кесиш.
Пистазорда дарахтларни қисман кесиш. Табиий пистазорлар шох-
шаббасининг бир-бирига тегиб туриш даражаси пастдир (0,3-0,4), шунинг
Таянч сўз ва иборалар:
Ёнғоқмевали ўрмонлар, пистазорлар,
ёнғоқзорлар, бодомзорлар, ўрмон тўлиқлиги, санитар мақсадда дарахт
кесиш, сийраклаштириш.
110
учун бу ерларда улар қисман кесилмайди. Куриган, юқорига қисми куриган
(шох-шаббасининг
юқорига
қисми),
касалланган
ва
зарарланган
экземплярлари санитар нуктан назардан кесиб ташланади.
Ёш пистазорлар сунъий равишда барпо этилган бўлса шох-
шаббаларининг зичлик курсатгичи 0,7 ва ундан юқори бўлганда гектарига
500-600 бута бўлса кесиш ишлари олиб борилади, мақсад - мева беришини
яхшилашдир.
Пистаазорла кесиш ишлари олиб борилгандан сўнг 1 га майдонда 150-
250 буталардаан кам колмаслиги керак. Уларнинг кияликларда жойлашиш
тизмаси (схемаси).
Куйидагича бўлади: кияликлар (0
0
гача бўлганда - 6х8, 8х8, 8х10 м, (200-
1 % дона/га); 11-15
0
бўлганда 6х6, 6х8м (300-200 дона 1га; 16-20
0
бўлганда
4х6, 6х6м (400-300 дона/га).
Иложи борида эркак ва ургочи жинсли дарахтлар нисбати 1: 5 ёки 1:7
бўлиши керак.
Пистазорларда сийраклаштириш ишлари тамом бўлганган сўнг шу
буталарга кўртак пайванд ишлари бажарилади. Бунинг усун марказий новда
танасига илдиз бугинидан 5-10 см баландликда яхши новли пистанинг
куртаги пайванд қилинади ва шох-шаббаларга парвариш қилинади, штамб
шаклланади, ўсиб чиққан бачки новдалар 50-70 см баландликкача кесиб
ташланади.
Бодомзорларда дарахтларни қисман кесиш. Калинлашган бодомзорларда
очик ва ширин мевали шаклларидан тузилган бўлса II-III классли ёшда (10-15
ёш), шох-шаббасининг зичлиги 0,7-0,8 ва ундан юқори бўлганда гектарига
600-700 дона дарахт бўлганда кесиш ишлари бажарилади.
Зинапояларда жойлашган оддий бодом массивларида калинлашган
дарахтзорда сийраклаштириш учун кесиш ишлари олиб борилганда
дарахтлар орасидаги масофа 4,5-5,5м бўлиши керак.
15 ёшда бир бодом учун озикланиш майдони 22-28м
2
ёки 400
экземпляр/га бўлади. Шунинг учун агар оралик 5 м бўлса дарахтларни 5м
ташлаб кесилади, агар оралик 6-7м бўлса, унда 4м га тенг бўлади.
Оддий бодомни қисман кесиш учун ёзда (VI-VIII) мевалари пишганда
олиб борилади, бунда меванинг ширин ёки очиклиги маълум бўлади. Аввало
оччиклиги маълум бўлади. Аввало очик магизли бодомлар кесилади, сўнгра
касалланган. Куриган уч қисми куриган, кускўта билан зарарланган, кучли
калинлашганлари кесилади. Кесиш ишлари «Дружба» ва «Урал» арралади
ёрдамида бажарилади.
Ёввойи олма ва тоғ олчазорларда дарахтларни парвариш қилишда
қисман кесиш. Шох-шаббасининг зичлиги 0,7 дан кам бўлмаган ҳар хил
ёшдаги ва тоғолчазорларда парвариш мақсадида кесиш ишлари бажарилади.
Бу ерда ўтиш учун шох-шаббасининг зичлиги 0,5 гача бўлса олма ва
тоғолчазорлар қисман кесилади. Бунда
биринчи
навбатда
ёрдамчи
дарахтлар кесилади: дулана, камхастак, Семенов заранчи ва бошқалар, ва
меваси буталар.
111
Олмалар Ўрмонда II ярусли эгаллайди. Кесиш ишларида олмаларга
ўсиши учун яхши шароит яратилади, бунинг учун калинлашган жойлари
сийраклантирилади.
Кесиш ишлари тугаландан сўнг шох-шаббаларининг зичлиги 0,5 дан оз
бўлмаслиги керак - бу киялиги 20
0
гача бўлган майдонларда, киялиги 21
0
дан
юқори бўлган жойларда эса - 0,6.
Кесиш ишларни ёзнинг иккинчи ярмисида олиб бориш маъқўлдир,
бунда дарахтзорларнинг зичлигини аниклаш қўлайрок бўлади, меванинг
сифатини, ҳосилдорлигини ҳам билиш мумкин бўлади. Ундан ташкари, ёзда
дарахтлар кесилса кесилган дарахтлардан униб чикадаиган бачки
новдаларнинг ўсиш энергияси камаяди.
Биринчи даврда кесиш ишлари шох-шаббалари бир-бирига тегиб
туришигача олиб борилади, ва асосий турларнинг яхши ўсиши учун шароит
яратишга каратилади, уларга халакаит бериб турган дарахт туридан озод
қилинади. Бунинг учун куйидаги усул қўлланилади: буталар тунка холигача
кесилади ёрдамчи дарахтлар қисман олиб ташланади ёки уларнинг новдалари
кесилади, дарахтларнинг 1/3 баландлигигача пастки ён шохлари кесилади.
Бундан мақсад-шамолнинг ҳаракат тезлигни ошириш ва тупроқга парвраиш
бериш учун шароит яратилади, ёш бачки новдалар йук қилинади (тункадан
ўсиб чиққан бачки новдалар). Бу даврда 1 га майдонда 4000-5000 дарахт
танаси қолдирилади.
Иккинчи даврда бакувват, биологик нуктам назардан чидамли, баланд
буйли, кўп йил яшайдиган, самарали ихота ролини бажарувчи дарахтзорлар
шаклланади. Бу даврда шох-шаббалари орасидаги бушлик майдони 15-35%
(ажурная) ва шу майдалар 60-70% гача тенг бўлган (продуваемая)
конструкция шакллантирилади. Бу даврда куриган куриб бораётган,
зарарланган, ёмон ахволда колганлари ва ёрдамчи дарахтлар кесилади (агар
улар асосий турга халакит бериб турган бўлса).
Учинчи даврда ҳамма куриган, зарарланган, ёрдамчи ва асосий дарахт
турлари кесилади, пайдо бўлган бачки новдалар кесилади. Агар иккинчи
дарвда қолдирилган урик, тоғ олчаси ва бошқа турлар калинликни вужудга
келтирилсалар, шамолнинг ўтишига халакит берсалар, улар ҳам кесилади.
Шох-шаббаси сайрак ва сийрак-шамол ўтказувчи Ўрмон ихотазорларида
танглар 1,5м баландликкача ён шохларидан тозаланади.
Кейинги кесиш ишлари бунга эхтиёж тугилганда олиб борилади.
Кесилгандан сўнг шамолнинг тезлиги кучсиз бўлган районларда 1га майдон
ҳисобида 1500 дарахт (шох-шаббаси орасидаги бушлик майдон 50%дан кўп
бўлмагани), шамолнинг тезлиги уртача бўлган районларда 1500-2000
дарахтлар; шамол тезлиги кучли бўлган районларда 2000 дона/га дан юқори
бўлади. (шох-шаббалар орасидаги очик майдонлар миқдори 20-25%).
Ўрмон дала ихотазорларида кесиш ишлари кузнинг иккинчи ярмидан
бахорнинг бошланишигача олиб борилади, буталар эса-кегетация даврининг
иккинчи ярмида олиб борилади, бунда бачки новдадан кайта тикланиш
жараёни камаяди. Таналар кеч куздан эрта бахоргача тозаланади.
112
Лалми ерларда Ўрмон ихотазорлари калин бўлса (катор ичидаги оралик
1,0-1,5м) 20-25 ёшда реконструкция ва санитар мақсадда дарахтлар кесилади.
Ўрмон ихотазорларида дарахтлар ялпи равишда куриган холда
курийбошласа (шох-шаббасининг юқориги қисми куриса) бу холда уларни
узгартириш учун дарахтлар кесилади. Бу ихотазорларда асосий тур бўлиб
кайрагоч хизмат қилади, чунки у 20-25 ёшгача кучли бачки новдалар ҳосил
қилади.
Узгартириш учун дарахтлар икки усулда кесилади бунда кесилган жойда
4-5 йилдан сўнг дарахтлар бир-бири билан тўташади. Ўрмон дала
ихотазорлари узининг ҳимоя функциясини тупик сақлаши учун уч катордан
кайрагочдан бир катори қолдирилади, икки-чеккадагилари ва марказий
катордагиси кесилиб тункаси қолади.
Кесиш ишлари бахорда (апрелда) бажарилади. Вегетациянинг биринчи
давр охирида бачки новдалар сийраклантирилади ва ҳар тункада 2-3 новда
қолади, учинчи йил охирида узгартириш учун кесишда майраклантириш иши
олиб борилади ваа ҳар бир тункада 1-2та новдалар қолади.
Санитар мақсадида Ўрмонни кесишда ок акас олиб ташланади
(сисйраклашган ихотазорда), бунда ихотазорлар оралигидаги майдонининг
микроиқлимга ижобий таъсир курсатади. Ок акас бўлган ихотазорда санитар
усулида дарахтлар кесилади - бунда ҳамма куриган дарахтлар, шох-
шаббасининг юқориги қисми куриганлари, каса дарахтлар кесилади.
Ҳар 150-200м дан кейин технологик йулак (коридор қолдирилади,
магистра ролни бажарувчилар), чунки бу ердан ёғочлар олиб чиқилади.
Ёгочларнинг калинлиги 8 см гача бўлган дарахтлар қўл кучи ёки
буталарни кесувчи машина (арра), ялпи равишда кесишда тракторли арралар
қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |