Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Еврооблигациялар бозорининг ривожланиши



Download 2,53 Mb.
bet91/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Еврооблигациялар бозорининг ривожланиши


Энг тарқалган нуқтаи назарга кўра, еврооблигациялар биринчи бўлиб 1963 йилнинг июль ойида Италиянинг йўл қурилиши бўйича Autostrade компанияси томонидан чиқарилган. Заёмнинг лид-менежерлари S.G.Warburg & Co. инглиз савдо банки (merchant bank), менежерлари (co-managers) – Banque de Bruxelles S.A., Deutsche Bank A.G., Rotterdamsche Bank N.V. бўлди. Листинг Лондон фонд биржасида олинди.
Еврооблигациялар пайдо бўлиши АҚШ томонидан хорижий қарздорларнинг капиталлар бозоридан фойдаланишига чеклов жорий қилиши билан боғлиқ.
Натижада қарздорлар бошқа бозорларга кетиб қолди.
Вьетнам уруши ва у билан боғлиқ ҳолда юзага келган 1965 ва 1968 йиллардаги чекловлар еврооблигациялар бозори ривожланишига яна бир туртки бўлди. Шу пайтдан бошлаб еврооблигациялар бозорининг жадал ўсиш ва зарур инфратузилмалар пайдо бўлиш даври бошланди. 1968 йил американинг Morgan Guaranty банки еврооблигациялар билан савдо бўйича Euroclear клиринг маркази ташкил қилинди, 1970 йил унинг асосий рақобатчиси Cedel ўз ишини бошлади.
1969 йил еврооблигациялар бозоридаги энг йирик операторлар ўзларининг ташкилоти – Халқаро облигацион дилерлар Уюшмасини (Association of International Bond Dealers) ташкил қилди.
1970-йилларда капитал олиб чиқиш чекловларининг бекор қилиниши еврооблигациялар бозорининг ривожланишига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади.
Бозор ривожланишининг учинчи босқичи – 1980-йилларда рўй берган жаҳон қарз инқирози (бунда Мексика ҳукумати 1982 йилнинг августида, ундан кейин эса Бразилия, Аргентина ва бошқа қатор мамлакатлар ҳукумати халқаро заёмлар шартларини бажаришдан бош тортди)га олиб келди.
Натижада инвесторлар ўз капиталларини анча қулай бўлган Европага кўчириб ўтказди.
Гарчи еврооблигациялар, қоидага кўра, Лондон ёки Люксембург фонд биржаларида (сўнгги йилларда эса Дублин фонд биржасида ҳам) листингга эга бўлса-да, улар билан савдо фақат биржадан ташқари (телефон) бозорда амалга оширилади.
Профессионал бозор қатнашчилари дилерлар номига эга. Дилер сифатида мос келувчи миллий қонунчилик билан тартибга солинадиган қимматли қоғозлар бўйича компаниялар ва банклар иштирок этади. Бозор қоидаларига кўра у ёки бу облигациялар чиқарилиши лид-менежери ва унинг маркет-мейкери ҳам ҳисобланади, яъни у таклиф ортиқча бўлганда облигацияларни харид қилган ва талаб ортиқча бўлганда уларни сотган ҳолда фаол иккиламчи бозорни қўллаб- қувватлаш билан шуғулланади.
Еврооблигациялар билан биржадан ташқари бозорда савдо қилиниши сабабли ушбу бозорнинг қайд қилинган иш вақти ҳам йўқ. Лекин шунга қарамай, 1СМА қоидаларига кўра, дилерлар ҳеч бўлмаганда белгиланган соатларда савдо юритишга мажбурлар. 1СМА аъзолари ўртасида савдода минимал лот турли воситалар бўйича дифференциация қилган ҳолда белгиланади. Энг тарқалган лот

  • 100 та облигациядан иборат (ёки номинал бўйича 100 000 долл.). Фоиз ставкаси қайд қилинган облигациялар бўйича одатий спрэд 0,5% ни ташкил қилиши мумкин. Битимни йўлга қўйиш (ижро этиш – settlement) 1995 йил ўрталаридан бошлаб, одатда, бирон-бир байрамдан қатъи назар, битим тузилган кундан кейин учинчи календарь кунида (T + 3) амалга оширилади. Бироқ харидор ва сотувчи ўртасида келишиб олингандан сўнг, ҳар қандай йўлга қўйиш ўрнатилиши мумкин. Облигациялар котировкаси нетто асосида қилинади, яъни тўпланган фоизларни ўз ичига олмайди. Йил 360 кунга, ой эса – 30 кунга тенг деб олинади. АҚШ долларида еврооблигациялар бозори учун бенчмарк америка ғазначилик облигациялари (10 йиллик T-notes) даромадлилиги, еврода – немис

узоқ муддатли облигациялари bunds даромадлилиги ҳисобланади.
Еврооблигацияларни жойлаштириш жараёнида учта асосий санани ажратиб кўрсатиш мумкин:

Еврооблигациялар ташкил қилиш ва жойлаштириш қуйидаги тарзда амалга оширилади. Халқаро фирма-аудитор танлаб олинадиган тайёргарлик даври (бу евробозорда қарз олиш қийматини қисқартиришга имкон беради) ва эмитентнинг халқаро кредит рейтинги олиши (усиз еврооблигациялар бозорига


чиқиш имкони йўқ) муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, юридик фирма- маслаҳатчи мақомига ва ушбу молиявий воситалар эмиссияси шартлари билан шуғулланувчи юқори малакали ташкилотчилар танлашга эътибор қаратилади.

Download 2,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish