Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,53 Mb.
bet89/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Еврооблигациялар46 – эмитент учун (қоидага кўра) хорижий ҳисобланган валютада чиқарилган, улар учун ушбу валюта ҳам, қоидага кўра, хорижий саналган чет эл инвесторлари ўртасида андеррайтерлар халқаро синдикати ёрдамида жойлаштириладиган қимматли қоғозлар.
Еврооблигацияларнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

  1. Еврооблигациялар бир вақтнинг ўзида бир нечта бозорда жойлаштирилади, бунда еврооблигация заёми валютаси, қоидага кўра, кредитор учун ҳам, қарздор учун ҳам ҳуқуқий ҳисобланади.

  2. Еврооблигациялар бозори асосан биржадан ташқари бозор ҳисобланади.

  3. Еврооблигациялар, қоидага кўра, кўрсатувчига бериладиган қимматли қоғозлар (bearer bonds) саналади.

  4. Евроқоғозлар чиқариш бирон-бир мамлакат қонунчилиги томонидан тартибга солинмайди. Яъни еврооблигациялар бирон-бир мамлакат қонунига боғлаб қўйилмайди. Еврооблигациялар чиқариш ва муомалада бўлиши бозорда юзага келган қоидалар ва стандартларга мувофиқ амалга оширилади.

  5. Уларни жойлаштириш, қоидага кўра, турли мамлакатларда рўйхатдан ўтказилган банклар билан ифодаланадиган эмиссион синдикат томонидан амалга оширилади.

  6. Еврооблигациялар бўйича даромадлар эмитент мамлакатида солиқлар ушлаб қолинмасдан, тўлиқ ҳажмда тўланади. Агар маҳаллий қонунчиликда қарздор тўлайдиган фоизларга солиқ ушлаб қолиш кўзда тутиладиган бўлса, қарздор фоиз тўловлари ҳажмини инвесторга номинал купонга тенг бўлган фоиз даромадини таъминлайдиган даражагача етказиши шарт.

Еврооблигацияларни жойлаштириш эмитентлар томонидан (андеррайтерлар синдикати орқали) чет эл инвесторлари орасида эмитент учун ҳам, инвесторлар учун ҳам шундай саналган хорижий валютада амалга оширилади. Еврооблигациялар глобал сертификат шаклида эмиссия қилинади (исталган мамлакат юрисдикциясидан ташқари ва рўйхатга олинмасдан),


46 Рубцов Б.В. Современные фондовые рынки. – М.: Альпина Бизнес Букс, 2007. С. 740.
ҳужжатлар айланмаси стандартлаштирилган (Т + 3 асосида етказиб бериш), умумий клиринг тизими амал қилади. Еврооблигациялар эмиссиялари умумий ҳажмининг 4/5 қисми евро ва долларда чиқарилади. Еврооблигациялар бозорида ўртача битим ҳажми 1–2 млн долларни ташкил қилади.
Еврооблигациялар эмиссияларининг асосий қисми таъминотсиз чиқарилади, гарчи айрим ҳолатларда эмитентнинг мулки ёки учинчи шахслар кафолатлари шаклида таъминот бўлиши мумкин бўлса-да. Еврооблигациялар эмиссияси қимматли қоғозлар эгалари рискини пасайтириши кўзда тутилган бир қатор қўшимча шартлар билан биргаликда кузатилади. Уларнинг орасида энг тарқалгани «манфий гаров» ҳисобланади (чиқариш шартлари эмитентнинг пулини қайтариш ҳуқуқи устун бўлган қимматли қоғозларни бошқа чиқармаслик мажбуриятини кўзда тутади). Облигациялар чиқариш, қоидага кўра, эмитентнинг ўз капитали ва қарз капитали маълум бир нисбатини қўллаб- қувватлаш, келишилган вақт даври мобайнида бошқа қарз мажбуриятлари чиқармаслик билан асосланади.


Download 2,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish