Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,53 Mb.
bet99/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Олтин савдо опционлари. Бу ерда битимлар субъектлари тарзида олтин қазиб олувчи корхоналар, саноат истеъмолчилари ва йирик дилерлар иштирок этадилар. Бундай опционлар билан амалга ошириладиган битимлар катта ҳажмлари ва амал қилиш муддатлари узоқ вақт талаб қилиши билан ажралиб туради. Бундай опционларнинг вазифаси металл ишлаб чиқарувчиларнинг ва
истеъмолчиларининг нархдаги хатарларини силлиқлаш ҳисобланади, яъни жараён иштирокчиларини спекулятив мотиви эмас, балки хеджирлашдир.
Биржа опционларидан фарқли равишда, унинг муҳим параметрларига нисбатан ахборотнинг ҳар томонлама очиқлиги билан тавсифланиб, дилерлик опционлари ёки тўғридан тўғри сотилади ёки дилерлик тармоғи орқали сотилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам опционлар билан амалга ошириладиган барча битимлар тегишли ҳисоботни тақдим этиш билан бирга кечиши керак, бу эса опцион битим шартларини бажарилишини кафолатлаши ва иштирокчиларнинг хатарларини камайтириши керак. Фьючерслар ва опционлар билан (қоғоздаги олтин) савдо қилиш сариқ металлни харид қилиш-сотиш айланмасидан кўп карра юқорироқдир (улар фақат бир неча фоизни ташкил этади). Шу билан бирга, табиий олтин бозорига иқтисодий маъно бўйича иккиламчи бўлган ҳосилавий воситалар индустрияси кейинги вақтларда ҳажми кўп каррта ортиқ бўлгани туфайли база активининг нарх динамикасига улкан таъсир кўрсатади. Олтин билан биржа битимилари иштирокчилари бозорнинг юқорид даражада ўзгарувчанлигидан манфаатдорлар, чунки бу даромадни ошириш имконини яратади. Айнан спекуянтларнинг ҳаракатлари кўпинча бозорнинг ҳаракатини кескин кучайтиради. 1980 йилда олтин нархининг мисли кўрилмаган даражада кўтарилиб кетиши ва 1997-1999 йилларда кескин тушиб кетиши кўп жиҳатдан ана шу ҳолат билан изоҳланади.
Одатда, олтин нархи жаҳон иқтисодиётидаги вазиятга боғлиқ бўлади. Ундан ташқари, олтиннинг қиймати доим муқобил инвестицион воситаларнинг самарадорлиги ёки зарарли эканлигининг индикатори бўлган. Маблағларнинг айланиши ўсган, шунингдек олтин капитали ўсишининг турли хил воситалари кенг кўлланилган даврда олтин табиий равишда нархи мос ҳолда тушган эди. Аксинча, иқтисодиёт стагнацияси ҳолатида, унинг орқага кетиши ёки рецессияси пастида олтин инвесторлар томонидан капитални қайд этишнинг ва унинг бундан кейинги сақланишининг энг барқарор ва ликвид воситаси сифатида идрок қилинган эди. Бу ерда валюта бозори билан ўхшашликни қайд этиш ва олтинни швейцария франки билан таққослаш мумкин бўлиб, бу валюта ўзгаришларини кутиб ўтказиш мумкин бўлган буфер сифатида ҳисобланган. Бошқача айтганда, бозорда "буқалар" ҳукмронлик қилганда, эҳтиёж ортади ва иқтисоднинг барча секторларини ўз кетидан тортади, олтин сояга ўтади. Лекин фақат вақтинча... Бироқ, иқтисодиётнинг ҳамма ўзгаришлари хам глобал умумжаҳон тавсифга эга бўлавермайди. Мисол учун, икки таназзулли вазиятни таҳлил қиламиз: бири Россияда 1998 йилда юзага келди; иккинчиси ҳозир кечмоқда ва бутун жаҳон ҳамжамиятида акс этмоқда.
1998 йилнинг август ойида Россия анча қийин даврни бошидан ўтказди: давлат қисқа муддатли облигациялари нархининг тушиши, нефть инқирози, шунингдек бунинг кетидан юз берган рубльнинг девальвацияси ҳар бир кишига таъсир кўрсатди. Шунда россияликлар ўз жамғармаларини сақлаб қолиш учун банкларда мавжуд бўлган барча олтинни сотиб олишди ва ютқазишмади. 1998 йилнинг августидан бошлаб, олтиннинг бир унцияси нархи уч мартадан ортиқ кўтарилди. ҳатто ўша вақтлар ундириладиган 20% ҚҚСни ҳисобга олганда ҳам олтин инвесторларнинг ишончини оқлади. Бироқ ўша вақтда жисмоний шасхлар
олтинни фақат ўз мамлакатлари банкларидан сотиб олиш имкониятига эга эдилар. Бунда олтиннинг унцияси қиймати айнан ички бозорда шаклланар эди, унда унинг нархи етказиб берувчиларнинг чекланганлиги ва Россия ичида талабнинг юқорилиги туфайли умумжаҳон жаражасидан мос равишда юқори бўлган. Ҳозир эса россияликлар учун инқирознинг маҳаллийлигига боғлиқ бўлмаган ҳолда жаҳоннинг очиқ бозорида олтинни сотиб олиш учун барча имкониятлар бор. Бу Россияда молиявий ва биржа институтларининг ривожланиши туфайлигина мумкин бўлмай, балки халқаро бозорларги чиқиш имкониятини тақдим этувчи кўп сонли брокерларнинг пайдо бўлиши билан ҳам мумкин бўлди.
2008 йилги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози бирмунча фундаментал хусусиятга эга. У турли хил мамлакатларнинг фақат иқтисодиётигагина сингиб кирмай, балки рецессияни ҳам вужудга келтиради. Шунинг учун олтинни харид қилиш ҳам жамғармаларини сақлаб қолишнинг энг ишончли усулларидан бири сифатида қаралади.
Олтиннинг қийматига бошқа омиллар ҳам шубҳасиз таъсир кўрсатади. Масалан, доллар ва нефтнинг қиймати. Бунда олтин қийматининг динамикаси доллар курси билан тескари боғланишда, нефть нархлари билан эса тўғридан тўғри боғланишда бўлади. Бунинг сабабишу билан изоҳланадики, валюта бозорининг ўзғарувчанлигида ва доллар курсининг пасайишида олтин яна муқобил инвестицион гавань сифатида иштирок этади. Нефтга келдаиган бўлсак, у ҳолда бир барель нефть нархининг ўсишида олтин нефтдолларларини ишлаб чиқариш воситаси сифатида иштирок этади.



Download 2,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish