Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,53 Mb.
bet100/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Назорат саволлари


  1. Қимматбаҳо металлар бозорининг қўлланиш хусусиятлари.

  2. Қимматбаҳо металлар бозори иштирокчилари ва уларнинг фаолият хусусиятлари.

  3. Банкларнинг қимматбаҳо металлар бозори иштироки.

  4. Олтин бозори ривожланишига валюта бўйича олтин стандартининг бекор қилинишининг таъсири.

  5. Қимматбаҳо металлар савдосида ҳосилавий интрументлар қўлланилиши.

  6. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозлари шароитида олтин савдоси.

  7. Олтин савдосида опционларнинг қўлланиш механизми.

  8. Олтин савдосида фьючерсларнинг қўлланилиши.

  9. Олтин савдосида своп операциялари қўлланиш механизми.

  10. Олтин савдосида спот опреациялари қўлланилиши.
  11. Молия бозори таҳлили


Молия бозори таҳлилининг ташкилий хусусиятлари. Қимматли қоғозлар таҳлили.


Молия бозори фундаментал таҳлил ва еътибор қаратиладиган жиҳатлар. Фундаментал таҳлилга таъсир этувчи омиллар.
Эмитент жорий молиявий ҳолати фундаментал таҳлили. Молия бозори техник таҳлили.
Молия бозори таҳлилида трендлар. Япон шамлари турлари ва моделлари.


    1. Молия бозорларини таҳлил қилишнинг асосий ғоялари


Молия бозорларини таҳлил қилиш – жуда ўзига хос фаолият тури. Ҳақиқатан ҳам, таҳлил асосида бирон-бир компания учун ажойиб келажакни башорат қилиш мумкин, лекин унга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бошқа бир мамлакатда рўй берган инқироз вазиятни умуман ўзгартириб юборишга қодир. Лекин шунга қарамай, молия бозори таҳлилчилари сони жуда кўп бўлиб, уларнинг хизматларига талаб катта.

Молия бозорларида таҳлил қилишнинг асосий ғоялари (парадигмалари):


  1. Молиявий таҳлилчи – маълум бир хислатларга эга бўлиши лозим бўлган киши (компьютер дастури эмас):

–вазиятни тушуниш (билимлар). Бозордаги вазиятни тўғри тушуниш, бозор хулқ-атворини башорат қила олиш, унинг кайфиятини таҳлил қилиш қобилияти асосланган қарорлар қабул қилинишига олиб келади;
–келажакдаги вазиятни таҳлил қилиш ва башорат қилиш қобилияти. Масалан, биз актив (кўчмас мулк, олтин ва б.) қийматини ҳисоб-китоб қилишни классик усуллар билан амалга оширамиз, бозорда эса умуман бошқача нарх белгиланади. Савол юзага келади: нима учун бозор активларни бошқача баҳолайди?
–қарор қабул қилиш ва ҳаракат қилиш қобилияти. Қўрқув ва ялқовликни енгиш – нафақат таҳлил билан шуғулланувчи мутахассиснинг, балки ҳар қандай профессионалнинг ҳам ишидаги энг мураккаб ҳолатдир.

  1. Молия бозори инсон фаолияти маҳсули сифатида норационал бўлиб, инсон ҳиссиётлари ва интилишлари билан боғлиқ ҳолда ҳаракатга келтирилади. Одамларни иқтисодий агентлар сифатида ҳаракатлантирадиган асосий кучлар – қўрқув ва очкўзликдир (жаҳон валюта бозорининг кунлик айланмаси 5 трлн долл.дан ортиқни ташкил қилади. Бунинг 80% га яқинини спекулятив операциялар ташкил қилади). Олибсотарлик ҳажмининг бу қадар катта эканлиги шуни англатадики, бозор қатнашчиларининг кўпчилиги фақат қолганларнинг кайфиятига, руҳий ҳолатига таянади, улар учун бозорнинг қайси томон йўл олишининг умуман олганда аҳамияти йўқ, асосийси – бозорда пул ишлаб топиш ҳисобланади. Бозорни таҳлил қилишда шуни ҳисобга олиш керак.

Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти топшириб келинаётган сўнгги 15 йил ичида бу соҳада қайд этилган ишларнинг аксарияти у ёки бу тарзда қарор қабул
қилишнинг хулқ-атвор жиҳатлари билан боғлиқ бўлган. Бозор хулқ-атвори анча вақтдан бери тадқиқ этиб келинаётган бўлса-да, Ж.Акерлоф ва Д.Канеман (мос равишда 2001 ва 2002 йилларда Нобель мукофоти совриндорлари) тадқиқотлари туб бурилиш ясади.

  1. Таҳлил усуллари хилма-хилдир (иқтисодий, математик, молиявий, статистик ва б.). Танлов ҳақида қарор ҳар бир агент томонидан унинг характери хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда мустақил қабул қилинади. Бироқ молия бозорини таҳлил қилиш ўз хусусиятларига эга бўлиб, шу сабабли бошқалар орасида алоҳида ажралиб туради.

–Бу кўплаб омиллар таъсирига дучор бўлган механизм сифатида бутун бозорни таҳлил қилишдир.
–Бозордаги нарх – сотувчилар ва харидорларнинг кайфиятлари натижаси, шу сабабли уларнинг хулқ-атвор психологиясини ҳисобга олиш лозим.
–Нархни башорат қилиш қийин, шу сабабли унинг ҳаракатига турлича нуқтаи назарлар мавжуд.

  1. Қарама-қарши нуқтаи назарлар:

–Нарх тасодифан ўзгариб туради ва уни башорат қилиб бўлмайди. Унинг у ёки бу томон ҳаракати эҳтимолини олдиндан айтиш мумкин, холос.
–Нарх иқтисодиётдаги ва корхонадаги бир қатор омилларга боғлиқ. Актив нарх интиладиган фундаментал қийматга эга.
Кўплаб трейдерлар бозор тасодифийлиги ҳақидаги ҳар қандай фикр- мулоҳазаларни тиш-тирноғи билан қарши олади. Улар фойда олиш борасидаги кўрсатмаларга зид келади. Бироқ бу ерда низо учун сабаб йўқ. Боз устига, бу дунёда истисносиз ҳар қандай фойда тасодифий характерга эга. Корпорациялар ва тадбиркорларнинг даромадлари, дўконлар оладиган тушумлар – буларнинг барчаси тасодифий катталиклардир. Олдиндан 100% ишонч билан маълум бўлмаган ҳар қандай катталик тасодифий деб аталади. Нарх, демак, савдодан олинадиган фойда ҳам – тасодифий. Тасодиф саноат асосига қўйилган казиноларда фойда ҳосил бўлиши жараёни бунга энг яқин мисол ҳисобланади. Казинонинг хонавайрон бўлиш эҳтимоли жуда паст, чунки аксарият ўйин турларида статистика устун, «адолатли» (50 га 50 эҳтимолли) ўйинларда эса – пул устунлиги у томонида.
Сўнгги ғояга асосланган ҳолда молия бозорини таҳлил қилишнинг икки хил тури ажратиб кўрсатилади:
–фундаментал таҳлил;
–техник таҳлил.
Ҳам техник таҳлил, ҳам фундаментал таҳлил бозорлар статистикасига асосан ташкил қилинади. Бироқ улар турли ёндашувларга асосланади. Дунёда рўй берадиган ҳамма нарса, террорчиликдан тортиб вулқон отилишигача, ҳар қандай воқеа-ҳодисалар бозорда албатта акс этади. Фундаментал таҳлил нархларга таъсир этадиган иқтисодий, молиявий ва сиёсий омиллар мавжудлигидан ва уларнинг ўзаро алоқаларини таҳлил қилиш йўли билан бундай таъсир даражасини аниқлаш мумкин эканлигидан келиб чиқади.
Техник таҳлил эса ҳеч қандай омилларни башорат қилиш мумкин эмаслигидан, нархларнинг тасодифий ўзгариб туришидан ва фақат у ёки бу томон ҳаракатланиш эҳтимолини аниқлаш мумкинлигидан келиб чиқади.
Бозор динамикасини башорат қилишга айтиб ўтилган иккала ёндашув битта муаммони– нархлар қайси йўналишда ҳаракат қилишини аниқлашга йўналтирилган. Бироқ ушбу муаммога ёндашувлар мутлақо ҳар хил49.

Download 2,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish