Олтин бозори амал қилиш механизми48
Ҳозир деярли ҳар бир манфаатдор киши жаҳон олтин бозорига кириш ва ўз маблағларини бу қимматбаҳо металлга сарфлаши мумкин. Бунда олтин фақат моддий юк тарзида эмас, балки фоизли депозит сифатида ҳам иштирок этиши мумкин. Бундан ташқари, олтиндан сезиларли даромад келтирувчи шошилинч битимларда фойдаланилади. Айниқса инқирозли вазиятлар даврида, йиғилган маблағларнинг бошқа воситалари ва маблағларини инвестиция қилиш керакли самарани кўрсатмаса, олтинга инвестиция қилиш нисбатан рисксиз ҳисобланади. Олтин капитални, бойликни ёки фаровонликни ўлчашнинг энг эски ва самарали ўлчови ҳисобланади. Олтин билан бирга шу мақсадларда бошқа рангли металлардан ҳам фойдаланилган. Инсоният тарихи давомид узоқ даврлар мобайнида олтин пул вазифасини бажариб келди, кейин пул эквиваленти бўлиб ҳисолана бошлади. XIX-XX асрларда иқтисодиётнинг ривожланишига унинг негизида қарор топган "Олтин стандарти" тизими катта таъсир кўрсатди. Олтин олдида миллий чегаралар ҳам чекинди ва ХХ асрнинг тахминан 70-йилларигача у жаҳон валюта тизимининг асоси бўлиб хизмат қилди, шу муносабат билан қимматли металлар билан бажариладиган операциялар қаттиқ назоратга олинган эди. Асосан операциялар монитар сиёсат, давлатлар ва халқаро молия ташкилотлари даражасида амалга оширилар эди. Бироқ тизимда тўпланиб қолган зиддиятлар натижасида сифат жиҳатидан ўзгаришлар юз берди ва валюта курслари қатъий белгиланган курслардан ўзгарувчи курсларга айланди. Натижада, олтиннинг роли ўзгарди, юридик жиҳатдан у жаҳон валюта айланмасидан чиқиб кетди. Олтин билан битимларнинг либераллашуви бошланди, хусусий шахсларнинг металлга эгалик қилиш ҳуқуқи кенгайди. Қимматли металлар бозори бутунлай ўзгариб кетди, бозорнинг тузилмаси ҳам, унинг иштирокчилари таркиби ҳам, бозордаги операциялар спектри ҳам ўзгарди. Ҳозир олтин тўлов воситаси сифатида бошқа ишлатилмайди, бироқ у иқтисодий муносабатлар тизимини тарк этгани ҳам йўқ. Бугунги кунга келиб жаҳон олтин бозори давлат томонидан жуда кам тартибга солинадиган ички ва халқаро бозорлар йиғиндисидан иборат. Бу қимматбаҳо металлнинг ўзи билан ҳам, ҳосилавий воситалар билан ҳам куну-тун ва глобал савдо қилишни таъминлайди. Жаҳон олтин бозорида талаб тузилмасини шартли равишда учта секторга ажратиш мумкин – барча даражаларда тезаврация, саноат-маиший истеъмол,
48 Мазкур параграф https://www.instaforex.com/oz/gold сайти махлумотлари асосида киритилди.
чайқовчилик битимлари. Таклиф янги қазиб олинган қимматли металлар, хусусий ва давлат захираларини сотишдан, иккиламчи олтинни бўлган хомашёни қайта ишлаш ва контрабандадан иборат. Таклифнинг асосий манбалари янги олтинни ишлаб чиқарувчилар, асосий харидорлар - уни саноат мақсадларида фойдаланувчилар ҳисобланади. Буларнинг иккаласи ҳам турли омиллар муносабати билан бозорда мунтазам пайдо бўлмайди. Аммо қимматли металлар бозоридаги кўтарилишлар ва тушишлар тўғрисида биз кейинроқ гаплашамиз.
Халқаро олтин бозорлари Цюрих, Гонконг, Лондон, Нью-Йорк, Дубай каби шаҳарларда жойлашган. Халқаро бозорларнинг унча кўп бўлмаган иштирокчиларига нисбатан юқори талаблар қўйилади. Бундай иштирокчилар одатда обрўси юқори ва молиявий аҳволи яхши бўлган ихтисослашган компаниялар ва йирик банклардир. Қимматбаҳо металлар билан йирик операциялар бозорларда куну-тун ўтказилади, бу эса олтинга алоқаси бўлган кенг тармоқланган мижозлар тармоғи билан таъминланади. Операциялар қатъий тартибга солинмаган, қоидаларни бозор иштирокчиларининг ўзлари белгилашади. Олтиннинг ички бозорлари - булар битта ёки бир нечта мамлакатнинг бозорлари бўлиб, улар асосан маҳаллий инвесторларга мўлжалланган. Улар эркин ва тартибга солинувчи бозорларга бўлинади. Эркин бозорларга кўпчилик Европа бозорлари, масалан, Милан, Париж, Амстердам, Франкфурт-на-Майнедаги бозорлар киради. Тартибга солинувчи бозорларга – кўпчилик учинчи дунё мамлакатлари бозорлари киради. Ички бозорларда битимлар асосан майда қуймалар ва тангалар билан амалга оширилади, ҳисоб- китоб воситаси сифатида эса маҳаллий валюталар иштирок этади. Қора бозорлар тоифасига Осиё қитъасидаги айрим мамлакатларнинг олтин бозорлари киради. Уларнинг вужудга келиши олтин билан операцияларни амалга оширишга ёппасига давлатлар томонидан чеклашлар киритилиши билан боғлиқ. Қора бозорлар ёпиқ бозорлар билан параллел равишда мавжуддир. Қора бозорлар - бу радикал тарзда ташкил этилган ички бозорларнинг бир шакли бўлиб, бу ерда олтинни олиб кириш/олиб чиқиш тақиқланган ва солиқ тартиби туфайли қимматли металлар билан савдо қилиш ички нархлар жаҳон нархларидан ортиқ бўлгани сабабли фойда келтирмайди.
Табиий олтин билан амалга ошириладиган операцияларнинг энг катта ҳажми Лондон ва Цюрихга тўғри келади. Дастлаб олтин билан савдо қилишнинг катта қисми Лондонга тўғри келар эди, бунга, хусусан, металлни Британия Ҳамкорлик мамлакатларидан (аввало, ЖАРдан) етказиб берилиши имкон берган бўлиб, бу мамлакатларни қимматбаҳо металл билан савдо саволи тарзда ташкил этилгани жалб қилар эди. Олтин Лондондан Европа қитъасига, у ердан Яқин ва Узоқ Шарқ мамлакатларига кўчирилар эди.
Металлни олди-сотди қилишнинг жорий операциялари битим тузилган кундан кейин 2 иш кунида валюталаш санаси (металл ва валютани ҳисобдан чиқаришни белгилаш санаси) билан спот шарти билан амалга оширилади. Жорий амалларнинг халқаро бозори спот-бозори (spot market) деб аталади. Спот шартларидаги лотнинг стардарт ўлчами беш минг троя унциясини ташкил этади. Троя унцияси – жаҳон амалиётида умум қабулқилинган қимматли металларнинг
оғирлигини ўлчови бўлиб, у 31,1034807 граммдан иборат. Мазкур амалларни бажаришдан мақсад кредит ташилотининг қимматбаҳо металлар фондини шакллантириш ёки мижозлар буюртмасини бажариш ҳисобланади. Табиий олтин билан нарх параметрларини аниқлаш учун таянч нуқтаси Лондон бозори нархи, локо Лондон ("локо" атамаси металлни етказиб бериш жойини англатади) қимматбаҳо металлар билан битим тузишнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |