Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


–Ялпи ички маҳсулот/ЯИМ динамикаси/ GDP (Gross Domestic Product)



Download 2,53 Mb.
bet107/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

–Ялпи ички маҳсулот/ЯИМ динамикаси/ GDP (Gross Domestic Product)


  • мамлакат иқтисодиётидаги жорий вазиятни кўрсатадиган асосий кўрсаткичлардан бири. ЯИМ бозорга кучли таъсир кўрсатади. ЯИМ ўсиши миллий валюта курсининг ўсишига олиб келади.

Ишсизлик. Ишсизликнинг ўсиши, қоидага кўра, миллий валюта курсининг пасайиши билан биргаликда кузатилади.
Ноқишлоқ хўжалик тармоқларида бандлик (Non-farm payroll) иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги тармоқларини ҳисобга олмаган ҳолда янги иш ўринлари сонини кўрсатади. Бу кўрсаткичнинг ўсиши бандликнинг ўсишини тавсифлайди ва миллий валюта курсининг ўсишига олиб келади.
Сайловлар. Сайловлар жуда муҳим омил ҳисобланади, чунки айнан ким ҳукумат тепасига келиши ва қандай иқтисодий сиёсат амалга оширилиши сайловлар натижасига боғлиқ.
Нефть ва энергетика ресурсларининг нарх динамикаси. Молия бозорларига энергетика ресурслари, айниқса, нефтнинг нархи динамикаси жиддий таъсир кўрсатади. Энергетика ресурслари нархининг ўсиши бу ресурсларга қарам бўлган (ўзида нефть қазиб чиқарилмайдиган ёки нефть маҳсулотларининг 70%и импорт қилинадиган) мамлакатларга салбий таъсир кўрсатади. Нефть нархининг кучли ўзгариши, айниқса, АҚШ доллари динамикасида акс этади.
Фонд бозори индекслари бундан олдинги белги бўйича танлаб олинган мамлакат энг йирик компаниялари ёки тармоқ энг йирик компаниялари акциялари ўртача қийматини (ёки акциялар портфели қийматини) ифодалайди.
Турли мамлакатларнинг фонд индекслари ўртасида маълум бир ўзаро боғлиқлик мавжуд.
Макротаҳлилда тадқиқ этиладиган бошқа кўплаб омиллар ҳам мавжуд, лекин бу ерда энг асосий омиллар санаб ўтилган. Қоидага кўра, брокерлик компаниялари сайтларида бу омилларнинг барчаси санаб ўтилади ва инвесторлар учун қулайлик яратиш мақсадида янгиликлар чиқиши календари келтирилади.
Тармоқ фундаментал таҳлили махсус билимлар талаб қилади. Барча тармоқлар турлича бўлиб, уларни ўзаро таққослаш қийин ҳисобланади, уларнинг ҳар бири ўзига хос ишлаб чиқариш ва сотув хусусиятларига, шунингдек, ўзининг ривожланиш кўрсаткичларига эга. Масалан, газ ритейл ва қазиб чиқариш тармоғини қандай қилиб таққослаш мумкин? Ҳеч қандай.
–Тармоқ таҳлили натижасида қуйидаги саволларга жавоб олиниши лозим:
–Тармоқ бўйича ўртача фойда меъёри қандай ва у бозор бўйича ўртача меъёр билан қандай нисбатда?
–Тармоқ учун қайси иқтисодий тавсифномалар асосий аҳамиятга эга?
–Тармоқдаги ўзгаришларни ҳаракатга келтирувчи куч нима?
–Тармоқда қайси рақобат кучлари таъсир этади ва улар қанчалик кучли?
–Қайси компаниялар кучлироқ/кучсизроқ рақобат позицияларига эга?
–Ким келгуси рақобатда шунга ўхшаш тарзда ҳаракат қилади?
–Рақобатдаги муваффақият ёки мағлубиятни қайси асосий омиллар белгилаб беради?
Одатда, тадқиқ этиладиган кўрсаткичлар қаторига қуйидагилар киради:

  1. Узоқ муддатли ўсиш тезлигидаги ўзгаришлар (у инвестициялар ҳақида қарорларга, янги фирмалар учун жалб этувчанлик даражасига кучли таъсир қилади. Ўсиш тезлигидаги ўзгаришлар етказиб берувчи ва харид қилувчи тармоқлар, кириш ва чиқиш ўртасидаги мувозанатни бузади).

  2. Товарларни ким харид қилиши ва улар қандай фойдаланилиши борасидаги ўзгаришлар (бу ўзгаришлар қўлдан чиқарилмаслиги лозим бўлган янги имкониятлар яратади, лекин фирмаларни қайта қуриш, масалан, сервис хизмати ташкил қилиш ва ҳ.к.ни тақозо этади).

  3. Маҳсулотлардаги инновациялар.

  4. Технологик ўзгаришлар.

  5. Маркетинг инновациялари (янги сотув усуллари, маҳсулотлар дифференциацияси, қийматга оид дифференциация).

  6. Тармоқдаги асосий фирмалар кириши ёки чиқиши.

  7. Халқаро рақобатнинг кучайиши.

  8. Қиймат ва самарадорликдаги ўзгаришлар.

  9. Истеъмолчиларнинг стандарт товарлардан дифференциация қилинган товарларга ўтиши.

  10. Қонунчиликдаги ўзгаришлар таъсири.

  11. Ижтимоий, демографик вазият ва турмуш тарзининг ўзгариши.

  12. Бизнесда риск ва ноаниқликнинг пасайиши.


Download 2,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish