Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,53 Mb.
bet109/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Техник таҳлил


Техник таҳлил улкан билимлар қатламини ифодалайди. У инвестор қарор қабул қилишда риоя қиладиган кўп сонли ва хилма-хил усуллар йиғиндисини ўзида мужассам этади51.
Техник таҳлил нисбатан яқинда – XX аср бошларида пайдо бўлган бўлиб, шундан бери жуда катта ўзгаришларни бошидан кечирди. Дастлабки график таҳлил усуллари ҳали компьютерлар дунё юзини кўрмаган пайтларда пайдо бўлган эди. У пайтлар ҳеч ким техник индикаторлар тузиш учун мураккаб математик формулалар ҳисоблаб чиқишга ҳаракат ҳам қилмасди. Трейдернинг асосий қуроли логарифмик чизғич саналган. Одатий графиклар миллиметровка- қоғозда чизилган. Очилиш ва ёпилиш нархлари, шунингдек, минимум ва максимумлар ҳам унда қўлда белгиланарди. Кейин эса маълум бир қонуниятлар топиларди. Кейинроқ графикларнинг бир-бири билан боғлиқ бўлган турли қисмлари тўғри чизиқлар билан бирлаштирила бошлади. Шу тариқа илк график фигуралар пайдо бўлган.
Кейин трейдерлар бозорнинг ўртача ёпилиш нархи каби энг оддий кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқишга киришдилар. Бу одатий тўғри чизиқли моделлардан воз кечишга имкон берди.
Илк компьютерлар ёрдамида машиналар унумдорлигининг ўсиши туфайли мураккаб тренд индикаторлари ва осцилляторлар яратиш, бозорнинг ички тренд динамикасини таҳлил қилиш имконияти пайдо бўлди.
Интернет ва замонавий рақамли технологияларнинг ривожланиши билан умуман инсоннинг аралашувини талаб қилмайдиган механик савдо тизимлари шов-шуви бошланди. Бу қимматли қоғозлар билан садво қилишда инсон табиатининг психологик заифликларини енгишга имкон берди. Инсон эндиликда фақат уларнинг иш алгоритмларини созлайди, холос. XXI аср бошларида савдода нейрон тармоқлар – инсон мияси каби ўзини-ўзи ўқитадиган тизимлар фойдаланила бошлади. Лекин савдо тизимларида фойдаланиладиган сунъий онг мантиқий, рационал бўлиб, инсон табиати ҳийла-найранглари, уқувларига «ета олмайди», шу сабабли механик савдо тизимлари узоқ вақт оралиқларида пул йўқотади.
Агар ҳеч бўлмаса битта савдо тизими мунтазам фойда билан ишлаганида эди, унинг эгаси дунёдаги энг бой кишига айланган, бозор эса мавжуд бўлмай қўйган бўларди. Дарҳақиқат, агар сен ҳамма нарсанинг эгаси бўлсанг, ўзинг билан ўзинг савдо қилишдан нима наф?
Техник таҳлил усуллари ва қоидалари турлича талқин қилиниши мумкин. Улар 100% лик эҳтимол билан бажарилмайди, балки бошқалардан кўра кўпроқ эҳтимоллик билан битта тенденцияни олдиндан айтиб беришга имкон яратади. Бундан ташқари, кўплаб индикаторлар бир вақтнинг ўзида қарама-қарши сигналлар беради. Шу сабабли техник таҳлилни ёқтирмайдиган кўплаб кишилар мавжуд бўлиб, улар техник таҳлилнинг фойдасиз эканлигини айтадилар.


51 Mishkin, Frederic S. Financial markets and institutions / Frederic S. Mishkin, Stanley G. 2012
Техник таҳлил тарафдорлари ва унга қарши бўлган шахслар ўртасидаги тортишувлар давом этмоқда, лекин шунга қарамай, бозорни таҳлил қилишнинг иккала тури мавжуд ва фаол қўлланиб келмоқда.
Техник таҳлил – активнинг бозор нархини башорат қилиш усуллари тизими бўлиб, бундан олдинги нархлар динамикаси, савдо ҳажми ва бошқа бозор кўрсаткичлари вақт қаторларини таҳлил қилишга асосланади.

Download 2,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish