–узоқ муддат ишламаётганлар сони;
–янги корхоналар ва ишлаб чиқариш воситаларига харажатлар.
Битта йўналишдаги барча индикаторлар ҳаракатини ҳисобга олиш учун қуйидагилар фойдаланилади:
–ўзиб кетувчи индикаторлар мураккаб индекси LEI;
–мос келадиган индикаторлар мураккаб индекси;
–кечикувчи индикаторлар мураккаб индекси.
Шунингдек, одатда, мустақил ташкилотлар ва институтлар томонидан ҳисоблаб чиқиладиган турли иқтисодий индекслар ҳам мавжуд бўлади. Бу, масалан, қуйидагилар бўлиши мумкин:
–ишлаб чиқариш фаоллиги индекслари;
–истеъмолчилар кайфияти индекслари;
–бизнеснинг ишонч индекслари;
–кутилаётган иқтисодий натижалар турли индекслари ва ҳ.к.
Турли иқтисодий индикаторлар макротаҳлили
–Қайта молиялаштириш ставкаси, ёки расмий ҳисоб ставкаси давлат пул-кердит сиёсатининг асосий воситаларидан бири ва фундаментал таҳлилнинг
асосий индикатори ҳисобланади. Расмий ҳисоб ставкаси марказий банк бошқа банкларга қандай фоиз остида кредитлар беришини кўрсатади. Расмий ҳисоб ставкасидан ташқари кўпинча РЕПО ломбард ставкаси ҳам фойдаланилади.
Қайта молиялаштириш ставкасининг оширилиши давлат монетар сиёсатининг қаттиққўллик даражаси ортиши ва иқтисодий ўсишнинг секинлашувига олиб келади, лекин, шунингдек, мамлакат иқтисодиётига чет эл инвестициялари оқимининг ўсишига ҳам сабабчи бўлади. Шундай қилиб, қисқа муддатли истиқболда расмий ҳисоб ставкаси қийматининг ортиши миллий валюта курсининг ўсишига олиб келади, узоқ муддатли истиқболда эса юқори ставкалар иқтисодий ривожланишга тўсқинлик қилади ва миллий валюта курсининг тушиб кетишига сабабчи бўлади. Бироқ, агар ўсиш кутилаётган даражада бўлса, бозор уни котировкага киритиб бўлган бўлади ва шу сабабли қарама-қарши жавоб бериши мумкин.
Қайта молиялаштириш ставкасининг пасайтирилиши бутун иқтисодиётга таъсир кўрсатади. Ставкаларнинг пасайтирилиши қисқа муддатли истиқболда истеъмол секторини ҳам, ишлаб чиқариш секторини ҳам кредитлашнинг ўсишига олиб келади. Иқтисодий ўсиш суръати кучаяди, аҳолининг иқтисодий ва инвестицион фаоллиги ортади. Лекин қайта молиялаштириш ставкасини пасайтиришнинг салбий оқибатларини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Хусусан, узоқ муддатли истиқболда ставкалар пастлиги инфляция суръатининг ўсишига ва миллий валюта курсининг кучсизланишига олиб келади. Бунинг устига, молиявий «пуфак»лар пайдо бўлиш эҳтимоли юқори бўлади. Бунга мисол қилиб 2001 йил 11 сентябрда рўй берган террорчилик хуружидан сўнг АҚШ кўчмас мулк бозорида юзага келган вазиятни келтириш мумкин. Иқтисодий рецессия хавфининг олдини олиш учун Федерал захира тизими аъзолари навбатдан ташқари йиғилишда фоиз ставкасини пасайтириш ҳақида қарор қабул қилдилар. Натижада ушбу қарор уй-жой бозорида «кредит шов-шуви»га олиб келди ва иқтисодиётнинг шу секторида улкан молиявий «пуфак» шаклланишига хизмат қилди. Бироқ 2008 йил молиявий «пуфак» ёрилди ва бутун жаҳон иқтисодиётини инқироз ёқасига олиб келди.
–Марказий банклар раҳбарияти вақти-вақти билан иқтисодиётни тартибга солиш масалаларини муҳокама қилиш учун мажлисларда йиғилиб туради. Бундай мажлислар янгиликлар ва таҳлилий шарҳларда «meeting» атамаси остида берилади (масалан, BoJ meeting ёки ECB Meeting). Буюк Британияда бундай мажлислар MPC meeting (Monetary policy committee meeting – монетар сиёсат бўйича қўмита мажлиси) деб аталади. АҚШда бундай мажлислар FOMC meeting (FEDERAL Open Market Commitee meeting – очиқ бозорда операциялар бўйича Федерал қўмита мажлиси) деб номланади. Турли мамлакатларда бундай мажлислар даврийлиги фарқ қилиши мумкин, лекин қоидага кўра, улар бир ойда бир марта бўлиб ўтади. Молия бозоридаги кўп нарса уларнинг қарорлари натижаларига боғлиқ. Масалан, ҳисоб ставкасининг 0,25% АҚШ долларига ўсиши 10–15 дақиқа ичида АҚШ долларининг 100 pips (пункт) ва ундан ортиқ ўсишига олиб келиши мумкин.
–Инфляция. Инфляция юқори бўлиши иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатади, чунки фоиз ставкаларининг юқорилиги ишлаб чиқариш
самарадорлигини пасайтиради ва капитални ишлаб чиқаришдан воситачиларга қайта тақсимлашни белгилаб беради.
–Истеъмол нархлари индекси. Consumer Price Index (CPI) «истеъмолчи савати» товарларига нарх даражасининг ўзгаришини кўрсатади. Истеъмол нархларининг ўсиши фоиз ставкаларининг ўсишига олиб келиши мумкин, бу эса, ўз навбатида, миллий валюта курсининг ўсишига сабабчи бўлади.
–Саноат нархлари индекси. Producer Price Index (PPI) ишлаб чиқариш соҳалари учун мўлжалланган товарлар нарх даражасининг ўзгаришини кўрсатади. Саноат нархлари индексининг миллий валюта курсига таъсири истеъмол нархлари индекси – CPI таъсири билан айнан бир хил.