Компания фундаментал таҳлили таҳлилнинг якуний босқичи бўлиб, унинг натижасида таҳлилчи изланаётган катталик – акциянинг асл қийматини олади. Уни бозор қиймати билан таққослаб, активнинг муносиб баҳо берилмагани ёки ортиқча баҳо бериб юборлиганини аниқлайди ҳамда инвестициялар объекти бўладиган активлар рўйхатини бегилайди.
Бироқ айрим трейдерлар, масалан, Ф.Фишер компанияни танлашда унинг салоҳиятига эътибор беришни таклиф этади.
«Fisher & Company» компанияси хўжайинларидан бири Филипп Фишер фундаментал таҳлилчи ва узоқ муддатли инвесторларга мисоллардан бири ҳисобланади. 1955 йил Фишер Motorola акцияларини харид қилди ва уларни 2004 йилгача, яъни то ўз вафотига қадар сақлади. У.Баффет у ҳақида қуйидаги сўзларни айтган: «Мен «эшитиш» ёндашуви: у ёки бу тармоқ ёки компания қандай ишлаётганини аниқлаш учун рақобатчилар, таъминотчилар, мижозларнинг олдига бориш ва улар билан суҳбатлашиш баҳосини ундан билиб
олганман». Банк ҳисоботларини таҳлил қилиш ўрнига Сан-Францискода истиқомат қилган Фишер одамлар ва ташкилотларни ўрганишни афзал деб билади, унинг қимматли қоғозларни таҳлил қилишга қўшган инновацион ҳиссаси мана шунда»50. Фишер инвестиция киритиш учун компания танлашда қуйидаги саволларга жавоб беришни таклиф қилади:
Компания мавжуд сотув ҳажмини ҳеч бўлмаса бир неча йил давомида қўллаб-қувватлаш учун етарли бўлган бозор салоҳиятига эга маҳсулот ёки хизматлари борми?
Компания раҳбарияти бугунги кунда жалб этувчан саналган маҳсулот ассортиментининг ўсиши тугаб битгач, сотув бозори салоҳиятини оширишни таъминлайдиган жараёнларни ривожлантириш ва маҳсулотлар ишлаб чиқишни давом эттириш ниятидами?
Компания тадқиқотлар соҳасида қанчалик натижаларга эришган?
Компания ўртача даражадан юқори бўлган даражадаги сотув ташкилотига эгами?
Компания етарли миқдордаги фойда меъёрига эгами?
Компания фойда меъёрини ушлаб туриш ва ошириш учун ҳаракатлар амалга оширяптими?
Компанияда персонал билан ўзаро муносабатлар энг яхши модели ташкил қилинганми?
Компанияда раҳбар ходимлар билан энг яхши муносабатлар шакллантирилганми?
Рақобатчилар билан таққослаганда компания қанчалик самарали бўлиб чиқиши мумкинлигини тушуниш борасида инвесторга калит берадиган бизнеснинг бошқа томонлари ёки тармоқ хусусиятлари борми?
Компания стратегияси узоқ муддатли фойда олишга йўналтирилганми?
Компаниянинг яқин келажакдаги ўсиши муомаладаги акциялар сонининг ўсиши ҳозирги акциядорлар бу ўсишдан олиши мумкин бўлган даромаднинг сезиларли қисмини еб қўйиши мумкин бўлган даражада қимматли қоғозлар чиқариш орқали жиддий молиялаштиришни талаб қиладими?
Бошқарувчилар жамоаси компанияда ишлар яхши кетаётганда компаниядаги вазият ҳақида инвесторлар билан жон деб суҳбат қиладиган, лекин муаммо юзага келиши билан оғзига толқон солиб олгандай бўлиб оладиган вазият рўй бермайдими?
Компанияни уларнинг ҳалоллиги шубҳа уйғотмайдиган бошқарувчилар бошқарадими?