Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Тренд ташкил қилиш қоидалари



Download 2,53 Mb.
bet116/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Тренд ташкил қилиш қоидалари


–Тренд нархларнинг уриниш нуқталари бўйича ўтказилади. Тренд ташкил қилишда нархлар максимум (минимум) нуқталарини бирлаштириш лозим. Бу эса шу билан изоҳланадики, трейдерлар нарх даражаларини синаб кўради ва айнан шу нуқталар кучли ҳисобланади.
–Тренд чўққи ва тубдаги максимал кўрсаткичлар бўйича эмас, балки нархларнинг тўпланиш ҳудудлари орқали ўтказилади. Нархларнинг оммавий тўпланиши шуни кўрсатадики, бу ерда маълум бир сонли трейдерлар хулқ- атвори ўз йўналишини ўзгартирган, бундай жойларда максимал нарх кўрсаткичлари эса ўзининг зиён кўраётган позицияларини шошилинч равишда ёпаётган энг кучсиз бозор қатнашчиларининг саросимали хулқ-атворидан далолат беради.
–Тренд нархнинг 200 кунлик ўртача кўрсаткичи ҳисобланади.
Шуни эсдан чиқармаслик керакки, қаршилик кўрсатиш чизиғи ва қўллаб- қувватлаш чизиғини чўққи ва тубдаги максимал кўрсаткичлар орқали эмас, балки нархларнинг тўпланиш ҳудуди орқали ўтказган яхши. Нархларнинг оммавий тўпланиши шуни кўрсатадики, бу ерда маълум сонли трейдерлар хулқ- атвори ўз йўналишини ўзгартирган, бундай жойларда максимал нарх кўрсаткичлари эса ўзининг зиён кўраётган позицияларини шошилинч равишда ёпаётган энг кучсиз бозор қатнашчиларининг саросимали хулқ-атворидан далолат беради.
Қаршилик кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш чизиқларини таҳлил қилиш усули тенденция ўзгариши, унинг бурилиши ёки кучайишини кузатиб боришга имкон беради.

Тренд тавсифномалари:


–узунлик – тренднинг синиш, яъни яққол ифодаланган қарама-қарши тенденцияга ўтишгача бўлган амал қилишининг давом этиш муддати (даврларда);
–куч – тренд боши ва охирида энг катта ва энг кичик нарх қийматлари ўртасидаги фарқ; ёки тренд чизиғи ва горизонтал чизиқ ўртасидаги бурчак. Бурчак 90° га қанчалик яқин бўлса, жорий тренд шунчалик кучли бўлади. Ва аксинча, бурчак 0° га қанчалик яқин бўлса, жорий тренд шунчалик кучсиз бўлади. 45° ли бурчак чегара ҳисобланади. Агар тренд чизиғи бу бурчакда ёки ундан юқорида бўлса, тренд яхши кучга эга бўлади. Агар тренд чизиғи 45°дан паст бўлса, тренд кучсиз ҳисобланади ва тез орада тузатиш киритиш ёки бурилишга дуч келади;
–ўртача куч – тренд боши ва охирида энг катта ва энг кичик қийматнинг ўртача арифметик кўрсаткичи;
–нисбий куч – тренд кучининг унинг ўртача қийматига нисбати (%).
Тренд таҳлили – техник таҳлилнинг анча кенг қисмидир. Нима бўлганда ҳам, деярли барча индикаторлар тренд ва унинг бурилиши асосида ташкил қилинади.

Download 2,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish