Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Ипотека қопланадиган облигация



Download 2,53 Mb.
bet76/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Ипотека қопланадиган облигация – у бўйича мажбуриятлар бажарилиши тўлалигича ёки қисман ипотека қоплами гарови билан таъминланадиган облигация.
Ипотека қопланадиган уй-жой облигациялари бундай облигациялар турларидан бири ҳисобланади
Ипотека қопланадиган уй-жой облигациялари – таркибига фақат уй- жой бинолари гарови билан таъминланган ҳуқуқлар кирадиган ипотека қопланадиган облигациялар.
Ипотека қопланадиган облигациялар гаров билан таъминланган облигациялар сифатида кўриб чиқилиши мумкин, фақат ўзига хос гаров предмети билан.
Бундай облигациялар ипотека кредитларини қайта молиялаштириш мақсадида чиқарилади. Ипотека кредитларини амалга оширувчи банк берилган кредитларни қоплаш (пулини қайтариш) учун мунтазам тўловлар олинадиган гаров ҳужжатлари «пул»и (ипотека қоплами) тўплайди. Банк бу
гаров ҳужжатлари «пул»и остида ўз номидан облигациялар чиқариши мумкин бўлиб, улар бўйича асосий қарз миқдорини тўлаш ва фоиз тўловлари гаров ҳужжатлари бўйича тушумлар ҳисобидан амалга оширилади. Банк, шунингдек, гаров ҳужжатлари «пул»ини бошқа шахсга (ипотека агентлигига) бериши мумкин бўлиб, у ўз навбатида, облигацияларни ўз номидан чиқаради.
Ипотека кредитларини қайта молиялаштириш бундай схемаси АҚШда кенг қўлланмоқда, бу ерда XX асрнинг 30-йилларидан ипотека кредитларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими шакллана бошлади, ихтисослашган ташкилотлар, жумладан, ипотека агентлари ташкил қилиб келинмоқда. АҚШда ипотека кредитлари бозори яхши ривожланган ипотека облигациялари бозори негизида фаолият кўрсатади, бу эса ипотека кредитларини амалга оширадиган банкларни қайта молиялаштиришни таъминлайди31.
Кўчмас мулк ипотека қоплами таркибига фақат фавқулодда ҳолатларда ва белгиланган муддатга киритилиши мумкин.
Ипотека қоплами унинг қатнашчилари уларнинг ипотека қоплами «улуш эгаси» ҳуқуқларини тасдиқлайдиган қимматли қоғозга эга бўлган пай инвестиция фондининг аналоги сифатида кўриб чиқилиши мумкин.
Ипотека иштирок этиш сертификати – номи ёзилган қимматли қоғоз бўлиб, унинг эгаси ипотека қопламида умумий мулк ҳуқуқини, сертификат берган шахсдан ипотека қопламини тегишлича ишонч асосида бошқаришни талаб қилиш ҳуқуқини, ипотека қоплами улар бўйича талабларни ташкил қиладиган мажбуриятларни бажариш учун пул маблағлари олиш ҳуқуқини тасдиқлайди.
Ипотека қоплами ёки бошқарувчи компания, ёки банк томонидан амалга ошириладиган ишонч асосидаги бошқарув остида бўлади.
Ипотека қопланадиган облигациялар – бу уларни эмиссия қилиш «оддий» облигациялар билан таққослаганда ўзига хос хусусиятларга эга бўлган облигациялар, қимматли қоғозлардир, хусусан, фақат ипотека агентлари ва кредит ташкилотларигина ипотека қопланадиган облигациялар эмитентлари бўлиши мумкин.
Ипотека агенти – бу ягона фаолият предмети фақат ипотека билан таъминланган кредитлар (қарзлар) ва (ёки) гаров ҳужжатлари харид қилиш бўлиши мумкин бўлган акциядорлик жамиятидир.
Бунинг учун ипотека агенти, жумладан, ипотека қопланадиган облигациялар эмиссияси воситасида қарз олишни амалга ошириши мумкин. Ипотека агенти ходимлар штатига эга бўлиши мумкин эмас, ипотека агенти якка ҳолдаги ижроия органи ваколатлари тижорат ташкилотига берилиши лозим, бухгалтерия ҳисоби юритиш ҳам ихтисослашган ташкилотга берилади. Ипотека агенти низомига ҳеч қандай ўзгариш киритишга йўл қўйилмайди. Барча чиқарилган ва жойлаштирилган ипотека қопланадиган облигациялар пули қайтариб бўлинганидан сўнг ипотека агенти тугатилади.
31 Mishkin, Frederic S. Financial markets and institutions / Frederic S. Mishkin, Stanley G. 2012

    1. Download 2,53 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish