Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,53 Mb.
bet66/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Америкача опцион шартнома амал қилиш муддатининг исталган кунида, жумладан, шартнома тугайдиган кунда ҳам ижро этилиши мумкин.

Тарихан шундай юзага келганки, АҚШда биржа опционлари уларни амал қилиш муддатининг исталган пайтида ижро этиш мумкин бўлган шартномалар сифатида яратилган. Европа биржаларида котировка қилинадиган илк опционлар шартларида уларни шартнома муддати тугайдиган кун ижро этиш имконияти кўзда тутилган. Ҳозирги пайтда бу атамалар ва шартномаларнинг географик мансублиги ўртасида боғлиқлик мавжуд эмас. Баъзида опционларнинг учинчи тури – шартнома муддати тугадиган кун ҳам, бир нечта қайд қилинган саналарнинг бирида ҳам ижро этилиши мумкин бўлган бермуд опционлари мавжудлиги ҳақида гапирилади. Бу эса ушбу опционни америкача ва европача опционлар ўртасидаги бир оралиқ вариант сифатида ҳисоблашга имкон беради. Географик жиҳатдан Бермуд ороллари мос келувчи қитъалардан тахминан бир хил масофада жойлашган бўлиб, бу «бермуд опциони» атамасини муомалага киритишга олиб келди.
Европача опцион фақат шартнома тугайдиган кун ижро этилиши мумкин.

Опцион мукофоти ички қиймат ва ташқи қийматдан иборат.


Опцион ички қиймати – опцион эгаси уни зудлик билан жорий бозор нархи бўйича ижро этган ҳолларда оладиган сумма.
Опцион ички қиймати – бу опцион эгаси уни дарҳол ижро этишда олиши мумкин бўлган потенциал ютуқ ҳажми. Ички қиймат мусбат қийматга эга ёки агар уни зудлик билан ижро этиш унинг эгасига фойда келтирмайдиган бўлса, нолга тенг бўлиши мумкин.
Амалиётда опцион нархи опцион эгаси уни дарҳол ижро этишда олиши мумкин бўлган потенциал ютуқ ҳажмидан катта бўлиши мумкин. Опцион мукофоти ва опционнинг ички қиймати ўртасидаги фарқ – бу опционнинг муваққат қийматидир. Бошқа барча шартлар бир хил бўлганда, экспирация санасигача қанчалик кўп вақт қоладиган бўлса, опционлар ички қиймати шунчалик юқори бўлади, чунки қолган муддатда опцион, унинг эгаси учун
27 Mishkin, Frederic S. Financial markets and institutions / Frederic S. Mishkin, Stanley G. 2012
қулай бўлган базис актив нарх динамикасида потенциал жиҳатдан янада катта фойда келтиршии мумкин.
Опционларнинг уч хил тоифаси ажратиб кўрсатилади.
Опцион эгаси уни зудлик билан ижро этиш натижасида ютуққа эга бўладиган опцион «пулдаги опцион» ёки ютуқли опцион (ингл. in the money, ITM) ҳисобланади.
Опцион эгаси уни зудлик билан ижро этиш натижасида нолга тенг натижага эга бўладиган опцион «ўзиники билан қоладиган опцион» ёки ютуқсиз опцион (ингл. at the money, ATM) ҳисобланади.
Опцион эгаси уни зудлик билан ижро этиш натижасида зиён кўрадиган опцион «пулсиз опцион» ёки ютқизиқли опцион (ингл. out the money, OTM) ҳисобланади.
Опционни у ёки бу тоифага киритишда иккита кўрсаткич – опционнинг ижро нархи ва базис активнинг спот-нархи таққосланади.
Агар ижро нархи базис активнинг спот-нархидан юқори бўлса, бу ҳолда опцион колл ITM тоифасига, ижро нархи спот-нархга тенг бўлса – ATM тоифасига, ижро нархи спот-нархдан паст бўлса – OTM тоифасига киритилади. Агар ижро нархи базис активнинг спот-нархидан паст бўлса, опцион пут
ITM тоифасига, ижро нархи базис активнинг спот-нархига тенг бўлса ATM тоифасига, ижро нархи базис активнинг спот-нархидан юқори бўлса OTM тоифасига киради.
Опционлар билан савдо бир неча асрдан бери ривожланиб келмоқда. Хусусан, XVII асрнинг биринчи ярмида, «лола васвасаси» даврида Голландияда лола пиёзига опционлар билан савдо қилинган (айрим тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, опционга ўхшаш бўлган битимлар қадимга Юнонистонда, зайтун меваси ҳосилини тўплаш вақтида ҳам мавжуд бўлган). Биржа опционлари ХХ асрнинг 70-йиллари бошларида пайдо бўлган бўлиб, илгари бу воситалар муайян бозор қатнашчиларининг эҳтиёжларига жавоб берган индивидуал хусусиятларга эга бўлган. Стандарт биржа опционлари илк марта 1973 йил Чикаго опционлар биржасида (CBOE – Chicago Board Options Exchange) тақдим этилган. Биржадан ташқари бозор воситалари учун мослашувчанлик катта плюс ҳисобланади, лекин бу воситалар кредит риски юқори ҳисобланади.
Ҳозирги пайтда опцион бозорлари биржа бозорларининг ҳам, биржадан ташқари бозорларнинг ҳам йирик сегментлари саналади.



    1. Download 2,53 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish