Базис актив – опцион шартнома у хусусида тузиладиган биржа воситаси. Опцион шартномаларнинг базис активлари хилма-хил воситалар бўлиши мумкин, чунончи, фоиз ставкалари, валюта курслари, қимматли қоғозлар, товарлар, индекслар, шунингдек, об-ҳаво шароитларини тавсифлайдиган кўрсаткичлар ва ҳ.к. Опционлар негизида ётадиган воситалар ва кўрсаткичлар рўйхати форвард ва фьючерс шартномалардан кўра кенгроқ: опцион шартномаларнинг базис активи бошқа ҳосилавий воситалар ҳам бўлиши
мумкин.
Опционлар биржа савдосининг ҳам, биржадан ташқари савдонинг ҳам предмети бўлиши мумкин. Агар бу биржадан ташқари восита бўладиган бўлса, воситанинг индивидуал хусусиятлари (шартнома тури ва ҳажми, экспирация санаси, базис активни етказиб бериш шартлари ва ҳ.к.) битим қатнашчилари томонидан келишиб олинади. Агар опцион биржада савдо қилинадиган бўлса, унинг хусусиятлари стандарт ҳисобланади ва биржа томонидан кўрсатилган спецификация билан белгиланади.
Ижро нархи ёки страйк нарх (ингл. strike price) – шартнома шартларида келишиб олинган базис активни харид қилиш ёки сотиш нархи.
Қаттиқ битимлар, яъни шартноманинг иккала томони учун ижро этилиши мажбурий саналган форвард ва фьючерсдан фарқли равишда, опцион битим томонларидан бири, айнан – харидорга маълум бир ҳаракатлар танлаш эркинлиги кўзда тутилади (воситанинг номи ҳам шу ердан келиб чиққан). Опционни ижро этиш вақтига келиб, базис актив нархи опцион харидори учун қулай томонга ҳам, хуш келмайдиган томонга ҳам ўзгариши мумкин. Опцион харидорида муқобил вариант мавжуд: у опционни шартнома шартларига
25 Ўзбекистон Республикасининг 03.06.2015 йилдаги ЎРҚ-387-сон «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни.
мувофиқ ижро этиши ёки уни ижро этишни рад қилиши мумкин. Опцион харидорида бундай муқобил вариант йўқ: у шартномада кўзда тутилган мажбуриятларни ижро этиши шарт.
Опцион муддатининг тугаш санаси ёки экспирация санаси (ингл. expiration date) – бундан кейин опцион ижро этилиши мумкин бўлмаган сана. Опцион сотувчининг позицияси харидор позициясидан кўра кўпроқ рискли эканлиги сабабли сотувчи харидордан риск учун моддий компенсация
опцион мукофот олади. Мукофот ҳажми бозордаги талаб ва таклиф нисбати билан белгиланади ва кўплаб омилларга боғлиқ бўлади, масалан, базис актив нархига, унинг ўзгарувчанлигига, опцион муддатининг тугашигача қолган вақтга ва ҳ.к.га. Амалда, опцион мукофоти опцион нархини ифодалайди. Мукофот қайтарилмайди, яъни харидор харажатлари таркибига киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |