Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,53 Mb.
bet186/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Акция қийматини аниқлаш


Қиёсий таҳлил
Қиёсий таҳлил битта тармоқдаги компаниялар акциялари тавсифномаларини таққослаш ҳамда энг жалб этувчан ва бозор томонидан муносиб баҳоланмаган акциялар танлаш учун фойдаланилади.
Қиёсий таҳлилда қуйидаги кўрсаткичлар фойдаланилади:

  1. Битта акцияга тўғри келадиган фойда ҳажми (EPS, earnings per share)

оддий акциялар эгалари ўртасида тақсимлаш учун очиқ бўлган компания соф фойдасининг оддий акциялар ўртача йиллик сонига нисбатига тенг бўлган қиймат кўрсаткичи. Бу кўрсаткич солиқлар ва қайд қилинган дивидендлар (бу ерда дивиденд мажбурият сифатида кўриб чиқилади) тўловлари тўланганидан сўнг битта оддий акцияга тўғри келадиган соф фойда ҳажмини тавсифлайди.

EPS
соффойдаимтиёзлиакцияларбуйичадивидендлар оддийакцияларўртачайилликсони

EPS кўрсаткичининг камчилиги шундаки, уни бошқа компаниялар кўрсаткичлари билан таққослаш қийин, чунки акциялар сони ва компания (фойда) ҳажми турлича эканлиги сабабли улар бир-биридан жиддий фарқ қилиши мумкин. Бу камчилик қуйидаги кўрсаткич – нарх/фойда коэффициентидан фойдаланиш йўли билан бартараф қилинади.

  1. Акцияларнинг кетган харажатларни қоплаш муддати (P/E, P/E ratio, earnings multiple, нарх/фойда коэффициенти) акцияга киритилган

инвестициялар компания ҳосил қиладиган фойда билан қанча вақт давомида қопланишини кўрсатади. Ушбу коэффициент ҳам даромад бирлиги учун инвесторлар тўлашга тайёр бўлган нархни акс эттиради.
У йилларда ўлчанади ва икки усул билан аниқланади:
–ялпи – компания бозор капиталлашувининг унинг йиллик фойдасига нисбати:

P / E
бозор капиталлашуви
соф фойда имтиёзли акцияларбўйичадивидендлар

–таҳлилий – акция жорий нархининг (PV) битта оддий акцияга тўғри келадиган соф фойдага (EPS) нисбати сифатида.
Нарх/фойда коэффициенти акциядорлик компанияларининг инвестицион жалб этувчанлигини қиёсий баҳолаш учун қўлланадиган асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Коэффициент қийматининг кичик бўлиши, одатда, кўриб чиқилаётган компаниялар муносиб баҳоланмаганидан, катта эканлиги эса – ортиқча баҳо берилганидан дарак беради.
Агар кўрсаткич жуда юқори бўлса, бунда инвесторлар ушбу даромад бирлиги учун жуда қиммат тўлашга тайёр бўлади (даромад ўсишини кутади). Бошқача қилиб айтганда, инвесторлар компания келажагидан кутадиган умидлар оптимистик бўлади. Инвесторлар компания келажагидан қанчалик ишончи комил бўлса, бу кўрсаткич шунчалик юқори бўлади.
Қарз тарихига эга бўлган йирик компаниялар ва ривожланган бозорлар учун 10–15 даражадаги кўрсаткич (инвестицияларнинг кетган харажатларни қоплаш ўртача муддати) нормал ҳисобланади.
Мисол
Акция 100 сўм туради, битта акцияга тўғри келадиган соф фойда 20 сўмга тенг. Шунда акциянинг ўзини қоплаш муддати беш йилни ташкил қилади. Бу эса шуни англатадики, агар инвестор акцияни ҳозир 100 сўмдан харид қилса, корхона эса келгусида ҳам худди шундай самарадорлик билан ишласа (яъни ҳар йили битта акцияга 20 сўмдан соф фойда ишлаб топса), бунда акция унга сарфланган харажатларни беш йилдан кейин қоплайди.
P/E га хос бўлган жиддий камчиликлар қуйидагилар ҳисобланади:

  1. у бухгалтерия балансида зиён кўрсатган компания учун қўлланиши мумкин эмас, чунки бундай ёндашувда компания қиймати манфий бўлади;

  2. уни ҳисоб-китоб қилиш учун кўрсаткичлар – акция нархи ва битта акцияга тўғри келадиган фойда – доим ҳам таққосланадиган бўлмайди. Акция нархи ҳар куни ўзгаради ва инвестор учун сўнгги нархни олиш фойдалироқ бўлади, бироқ акцияга тўғри келадиган фойда фақат компаниянинг ўтган йилдаги фаолияти асосида ва унинг ҳисобот маълумотларидан қайд қилиниши мумкин. Шунингдек, чораклик ҳисоботлар маълумотларидан фойдаланиш мумкин, лекин улар якуний ҳисобланмайди, чунки йил охирида уларга тузатиш киритилади, бу эса фойда кўрсаткичини жиддий ўзгартириши мумкин;

  1. бу кўрсаткичнинг вақт бўйича ортда қолиши. Битта акцияга тўғри келадиган фойда ўтган йил якунлари бўйича ҳисоблаб чиқилиши сабабли у компания ишидаги ўтмишдаги тенденцияларни акс эттиради ва ахборотни жиддий равишда бузиб кўрсатиши мумкин бўлади (масалан, инқироз даврида).

  1. Download 2,53 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish