Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,53 Mb.
bet175/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

«Парковка» – кимнингдир пул маблағларини унинг ихтиёрисиз мижоз ҳисобига ўтказиш.
Одатда, қуйидаги ҳолларда фойдаланилади:

  • тартибга солувчи органларнинг ўз маблағларига қўйиладиган талабларига ва профессионал қатнашчи риоя қилиши шарт бўлган бошқа нормативларга расман жавоб бериши учун рискли позицияларни камайтириш ва тугатишда;

  • нархлар билан манипуляция қилиш мақсадида қайсидир эмитентнинг қимматли қоғозларини айланмадан «чиқариш» (кенг савдодаги қимматли қоғозлар сонини қисқартириш) учун;

  • андеррайтинг ҳақида битим тузиш жараёнини тезлатиш учун, чунки улар муомаладаги акциялар сонини талаб қилинган минимумга олиб келган ҳолда

«ортиқча» қимматли қоғозларни муомаладан чиқаришга имкон беради;

  • эмитент ёки тартибга солувчи органлар олдида ўз номини очишни истамаган ҳолда назорат пакетини қўлга киритиш мақсадида шахс томонидан акцияларни сотиб олиш бўйича кампания ўтказишда.

  • «Чиқиллатиш» (ингл. «flips»), брокер ўзининг иккита мижозини битим тузишга ундайди, бунда ҳам комиссион тўлов, ҳам битим томони сифатида иштирок этган ҳолда сотувдан фойда олади.

Манипуляция қилишдаги ҳаракатлар:


–ёлғон ва ишончли бўлмаган ахборот тарқатиш;
–фонд биржаси савдоларида бунинг натижасида қимматли қоғозлар эгаси ўзгармайдиган қимматли қоғозлар билан битимлар амалга ошириш;
–худди шунга ўхшаш битимлар жорий бозор нархларидан жиддий фарқ қиладиган нархлар бўйича қимматли қоғозлар сотиш ва харид қилишга топшириқни бир вақтда бериш;
–икки ёки ундан ортиқ савдо қатнашчиси ёки уларнинг вакилларининг худди шунга ўхшаш битимлар жорий бозор нархларидан жиддий фарқ қиладиган нархлар бўйича қимматли қоғозлар сотиш (харид қилиш) ҳақида битим тузиши.
Бозорни манипуляция қилиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кўзда тутилган.
Ишбилармонлик ахлоқи талаблари қаторига, масалан, дресс-кодга риоя қилиш киради. Дресс-код – бу маълум касб вакили бўлган ходимлар муайян ишбилармонлик мулоқоти вазиятларида қандай кўринишида бўлиши лозимлиги ҳақидаги тавсиялар ва қоидалар йиғиндисидир. Дресс-код талаблари фақат ташкилот учун ўта муҳим бўлишига қарамай, чегарадан чиқиб кетиш ҳолатлари ҳам кузатилади. Аслида қатъий талаблар ўрнатиш эмас, балки офисга келадиган одам қандай кийиниши лозимлигини ўзи тушуниб етадиган шахс маданиятини шакллантириш муҳимдир.
Хорижий мамлакатлардаги талаблар105
Ҳиндистон. 2001 йил Indian Airlines авиакомпанияси ёши энг катта ходимларидан бирини у мўйловини олиб ташлашни рад қилганлиги учун ишдан бўшатди. Ҳиндистон Олий судига мурожаат қилибгина ходим ўзининг мўйлов қўйиш ҳуқуқини ҳимоя қила олди.
Буюк Британия. 2000 йил Арлингтон шаҳри фитнес-маркази ўзининг етакчи мутахассисларидан бири саналган Бренда Толли билан унинг «жуда қари ва семиз» эканлиги сабабли хайрлашди.
АҚШ. Йирик корпорацияларда ташқи кўриниш борасида талаблар жуда қаттиқ бўлади: шартноманинг бир нечта саҳифасида ходим қандай кийиниши ҳақида, костюм матосида полиэстер таркиби қанча бўлишига қадар майда- чуйдалар келишиб олинади.
БМТ бош офисида ранги мос тушмаган колготкани алмаштириш учун ходимни уйига, унинг иш вақти ҳисобидан жўнатиб юборишлари мумкин.
105 http://www.kadrovik.ru/modules.php?op=modload&name=News&file=article&sid=11905
Умуман колготкасиз келиш ҳақида ўйламаса ҳам бўлаверади. Бундай қатъийлик иш ҳақининг юқори эканлиги ҳамда ўзини жазирама иссиқ кунларда ҳам қулай ҳис қилиш имконини берадиган кучли кондиционерлар мавжуд эканлиги билан қопланади.
Хитой. Пекин шаҳрида Олимпиада-2008 арафасида ҳукумат маҳаллий аҳолига қандай кийиниш лозимлиги ҳақида айрим тавсиялар берди. Хусусан, аёлларга кўчада пижама ва шиппакда пайдо бўлмаслик, ола-була кийимларга берилиб кетмаслик, эркакларга эса – қора шим ва туфли билан оқ пайпоқ киймаслик тавсия этилди.



Download 2,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish