Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,53 Mb.
bet174/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Манфаатлар тўқнашуви – шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.

Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этишга доир чора-тадбирлар


Давлат органларининг ходимлари мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслиги керак.
Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, давлат органларининг ходимлари ўзининг бевосита раҳбарини дарҳол хабардор қилиши керак. Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисида маълумотлар олган раҳбар бу тўқнашувнинг олдини олиш ёки уни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўриши шарт.
Давлат органларининг махсус бўлинмалари ёки одоб комиссиялари манфаатлар тўқнашувини ҳал этиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга оширади.
Давлат органларининг манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ёки уни бартараф этиш талаблари бузилишига йўл қўйган ходимлари, шунингдек уларнинг раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳар хил фаолият турларини биргаликда олиб боришда манфаатлар тўқнашувини тартибга солишнинг умумэътироф этилган амалиёти қуйидагича ҳисобланади:
–«Хитой девори» яратиш бўйича талаб. Ушбу қоидага кўра, мижозлар билан ишлайдиган ходимлардан ахборотнинг битимлар ва уларнинг ҳисобини амалга оширадиган ходимларга ўтиб кетишига йўл қўймаслик учун брокерлик компанияси бўлинмалари ўртасида «ахборот ўтказмаслик» таъминланган бўлиши лозим;
–мижозлар ва инвесторларга ҳар хил фаолият турларини биргаликда олиб бориш ҳақида ахборотни очиб бериш;
–«ўз мижозингни бил» қоидаси. Ушбу қоида шуни англатадики, профессионал қатнашчи фирибгарликлар ва алдовларнинг олдини олиш мақсадида мижоз ҳақида барча зарур ахборотларга эга бўлиши лозим;
–«тўртта кўз» қоидаси шуни англатадики, қарор қабул қилиш билан боғлиқ барча операциялар хизмат ахборотидан фойдаланиш ва манипуляцияларнинг олдини олиш мақсадида камида компаниянинг иккита мутахассиси томонидан тасдиқланиши лозим.
Тақиқланган савдо амалиётлари:
104 Ўзбекистон Республикасининг 03.06.2015 йилдаги ЎРҚ-387-сон «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни.
«қаймоғини олиш» (ингл. churning) шундан иборатки, профессионал қатнашчи брокерга ўзининг комиссион мукофотларини ошириш мақсадида мижоз учун ва унинг ҳисобидан қимматли қоғозлар оқланмаган сонли битимлар тузиш, тавсия қилиш ёки тузишга хизмат қилиш тақиқланган;
«олдинга югуриб кетиш» (ингл. front running) – брокерга мижознинг счети бўйича худди шундай қимматли қоғозлар билан битимлар тузишдан илгарилаб кетган ҳолда ўз ҳисоб рақами бўйича қимматли қоғозлар билан битимлар тузиш тақиқланади. Ушбу ҳаракатлар агар мижознинг топшириқларини бажариш бундай қимматли қоғозлар жорий бозор нархларининг ўзгаришига олиб келадиган бўлса, брокерга мижознинг қимматли қоғозлари билан илгари амалга оширилган ўз қимматли қоғозлари билан битимлардан фойда олишга имкон беради.;
«бойлер» – профессионал қатнашчига асосланмаган фойда ва (ёки) комиссион мукофот олиш мақсадида мижозларни ташкилот таклиф қилаётган шартларда ёки катта ҳажмларда битимлар тузиш ёки белгиланган қимматли қоғозлар билан битимлар тузишга мажбурлар (уларга босим кўрсатиш) тақиқланади.
«Бойлер» ҳаракатлари:
–улардаги маълумотлар бозордаги реал вазиятни ва эмитентнинг молиявий ҳолатини акс эттирмайдиган таҳлилий материалларни (шарҳлар, бюллетенлар) мижознинг манзилига юбориш;
–компания менежерларининг белгиланган қимматли қоғозларни харид қилиш таклифи билан мижозга уни ўз маблағларини киритишга рози қилиш мақсадида босим кўрсатиладиган мунтазам телефон қўнғироқлари;
–мижозга пайдо бўлган имкониятнинг ноёблиги билан мотивация қилинадиган таклиф этилаётган қимматли қоғозларни харид қилиш ҳақида таклифни зудлик билан қабул қилиш талаби ва ўйлаб чиққан ҳолда қарор қабул қилиш учун вақт беришни рад қилиш;
–компания менежери томонидан бу қадар истиқболли қимматли қоғозларни қўшимча харид қилиш таклифи билан такрорий телефон қўнғироқлари;
–мижозларга уларнинг ижтимоий мавқеи, молиявий имкониятлари ва ҳ.к.ни ҳисобга олган ҳолда қимматли қоғозларни харид қилиш тарғиб этиладиган ва бундай хариддан ажойиб истиқболлар тавсифланадиган реклама хатлари жўнатиш.

Download 2,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish