Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet53/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

Жан Батист Молpер (1622-1673).
Парижда савдогар оиласида туғилди. Ўз фамилияси Поклер. Отаси Молpерни ўз ишини давом эттиришини истайди.
1643 йил театр групасини йиғади ва унга «Ялтироқ театр» деб ном қўяди. Группа узоқ умр кўрмайди. Сабаби маблағ, янги пpесалар ва истеoдодли актёрлар этишмаслиги эди. Дўстлари билан кўчиб юрувчи Провинция комендиантлар групасига қўшилади ва ўзи ҳам пpесалар ёзишга киришиди.
1655 йилда Лиондо ўзининг биринчи пpесаларидан бири «Телба»ни саҳнага қўяди.
Аввалига мустақил бадиий ижод ҳақида ўйламаган, ўз групасини репертуари камбағиллиги учун қўлига қалам олиб Италия фарсларини Француз муҳитига мослаштирган Молpер, бор-бора оригинал, мустақил асрлар ярата бошлайди. Франциянинг буюк комедияграфи шундай дунёга келади.
1658 йилда группа Парижда қирол олдида спектаклp қўйишади. Группани Парижда қолишига руҳсат беришади. (Пти БурбонТеатрида – хафтада 3 марта). 1660 йилда Пале Ғоял театридан жой олади.
Бино театр талабларига жавоб бермайди. Хатто бир асардан сўнг Волpтер «Францияда яхши пpесалар бор, яхши театр заллари эса Италияда» - деган эди.
Париждаги 14 йиллик ҳаёти давомида 30 дан ортиқ пpеса ёзади. Молpер 52 ёшида, бетоб бўлишига қарамай, «Ёлғон касал» пpесасида бош ролни ижро этади.
Молpер Француз классик комедия(лари)сини француз халқ фарси традицияси билан Рим комедияларини энг яхши намуналарини танқидий ўзлаштириш асосида трагедия «юқори» комедия «тубан» жанр деб кўрсатишига қарши чиқади.
У театрни «жамият ойнаси» деб атайди. Комедиянинг вазифаси кишиларни кулдириб туриб, улардаги нуқсонларни тузатишдан ибортдир деб билади. Молpер уч бирлик қонунига ҳамма вақт ҳам амал қилавермайди.
1659 йилда - биринчи оригинал асари «Кулгили норзанинлар» ни яратди.
Бунда ёзувчи ўз замонаси аёлларини перециоз адабиётга жуда ҳам муккасидан кетганлигини кулгига олади. Молpер «Тартюф», «Дон Жуан», «Мизонтроп», «Ҳасис», «Двореянликдаги мешчан», «Зўракки табиб» каби асарлари уни номини машҳур қилади. «Тартюф» (1664) йилда ёзилади
Молpер комедияларни ўқимаган кишиларга ҳам тартюф исми яхши таниш. У – Иккиюзламачилик тимсоли.
Асар ўша давр шароитидан келиб чиқиб, бир неча марта қайта ишланди.
Бу комедияда Молpер юқори табақа вакиллари ичида авж олган риокорлик ва мунофиқлик Тартюф образида очиб ташлади.
Асар савдогар Органнинг Тарюф билан ибодатхонада танишуви, уйига олиб кетиши воқеалари билан бошланади. Органнинг ўғли Дамис, Хизматкор қиз Дорина, қизи Марианналар бу одамни фирибгар эканлигини сезишади. Аммо отаси уларга сўз бермайди. Ўғлини уйидан қувиб, мол-мулкини Тортюфга хат қилиб беради. Асар охирида Орган Тертюфни сохта тақводор эканини билади ва уйидан ҳайдайди, аммо бу уй унга тегишли эканлигини айтади ва Оргасни қувиб чиқариш мақсадида суд чиновнигини айтиб келади. Бироқ кутилмаганда «одил манах» буйруғи билан алдоқчининг ўзи қамоққа олинади.
«Тартюф» комедияси классицизм характералар комедиясининг типик намунаси. Тартюфнинг икки юзламчилиги, Гарпоннинг хасислигни («Хасис») каби абсолют ҳирсдир». Ёзувчининг диққати инсон характерини очиш эмас, балки илгаридан белгиллаб қўйиганТартюф характерининг бир нуқтасини кўрсатишга қаратилган. Бу классицизм театрининг асосий белгиларидан бири эди.
«Дон Жуан» (1665) комедияси (икки хафта ичида ёзилган) ҳам тақиқланади. Бу образнинг жаҳон адабиётида 100 дан ортиқ варианти бор.
Дон Жуан Тартюф сингари мунофиқ ва аҳлоқий жиҳатдан бузилагн дворян эди. Том Корнелp асарни шеoрий формада қайта ишлаб (сатирик руҳни йўқ қилиб) «тош меҳмон» номи билан Пpер Корнелp яратди.
«Дон Жуан» Молpернинг классицизм қоидалари қобиғини ёриб чиққан йирик реалистик асари. Буни турмушни кенг тасвирланишида уч бирликка риоя этмасликда, қаҳрамонлар характерининг ривожланиб боришида кўришимиз мумкин, классицизм қоидасига биноан, комедия шеoрий йўл билан эмас, балки прзода ёзилиши керак эди.
«Дворянликдаги мешчан» (1670)
Пpесада аристократия ҳаётига тақлид қилувчи (Журден) дворянликка суқилиб кирувчи мешчан масҳара қилинади. У мусиқа, рақс, қиличбозлик, фалсафа бўйича муаллимлар ёллайди. (хатни прзада ёзайми ё поэзияда ёзайми).
Журден аристократ доирасидан чиққан Дорант каби кишилар билан алоқа қилинаётгани учун фахрланади. Дорант учун у «соғим сигрига» айланиб қолган эди.
Ёш йигит Клеант Жуденни қизи Люсилни севади. Аммо ота йигитни дворян эмаслиги учун қизини бермайди. Комедия охирида Клеант туркча кийиниб, ўзини турк султонининг ўғли деб таништиради ва Журденни боплаб лақиллатади.
Хуллас, XVII аср Ғарбий Европа адабиёти жаҳон адабиётининг муҳим босқичи ҳисобланади.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish