Калpдерон(1660-1681) Испаниядаги иқтисодий ва сиёсий тушкунлик XVII аср ўрталарига келиб кучаяди. Испаниянинг аввалги шуҳратидан асар ҳам қолмайди. Феодал-католик лаекцияси ҳужуми натижасида барокко адабий оқими энди хукмрон бўлиб қолади.
Ана шу даврнинг (адабиётнинг) типик вакили Колpдерондир.
Дон Педро Калpдерой де Ла Барака Мадриддан ворян оиласида туғилган.
Драматург ўз ҳаётининг I ярмини ўқиш университет, ҳарбий юришлар иштирокчиси ва воқеалар билан ўтган бўлса, ҳаётининг II ярмини черкога бағишлайди. Ўз даврининг катта дин уламоларидан бирига айланади.
1636 йил у сарой драматурги номини олади. Унинг адабий мероси 120 пpеса, 78 та диний мазмундаги пpеса (аумтос сакраменталис) ва 200 га яқин интермедиялардан, 2 достондан иборат.
Колpдерон пpесаларининг персонажлари узундан-узоқ монологлар ўқишади ва ҳоҳ шоҳ бўлсин, ҳоҳ хизматкор фалсафа юргизади. Колpдерон таққосланишни, кучли ва юксак метафораларни яхши кўради.
«Ҳаёт уйқу демак» (1634) «Бу шу давргача ўқиган ва кўрганларим ичидаги энг улуғвор драматик концепциядир…(И.С.Тургенев – 1847)
Воқеалар Полpша (Полония)да бўлиб ўтади. Аммо воқеалар жойи, вақти, тарихий даври асарда ҳеч нарсани ҳал қилмайди.
Мунажжимлар Полpша қиролининг ўғлиСигузмундни, золим ва даҳшатли кимса бўлиб етишади, деб башорат қилишади. Қирол бундан хавфсириаб уни қамаб қўяди. Бир неча йилдан сўнг қирол Басилио шубҳаланиб шаҳзодани озод қилади ва бутун ҳокимятни унга топширади.
У шоҳона қасрда уйғонади. Сигизмундни гуноҳи бўлмаса-да, Мунажжимлар қурoаси билан уни оламдан, одамлардан ажратишди, одамдан ваҳший ҳайвонга айлантирдилар. Энди у қасос олишга аҳд қилди. У отасига ҳам шафқат қилмади. Ота ўғлини тузата олмаслигини сезгач, уйқу бериб, уни яна қамоққа юборади. Сигизмунд учун кўрган кечирганлари уйқу бўлиб туюлади. Бахт ҳақида ўйлаш, яшаш учун интилиш беҳуда нарса, деган хулосага келади. Мағрур, кучли иродали Сигузмунд пҒеса охирида мўмин-қобил, тақдирга тан берувчи кишига айланади.
Худо томонидан тақдирга нима ёзилган бўлса шу бўлиши керак, инсон унга қаршилик кўрсатишга ожиз.
Католик – шоир (Колpдерон)ни фикри шундай. Агар инсонга бутунлай эрк бериб қўйилса, у дунёни остин-устин қилиб юбориши мумкин.
Калpдерон ор-номус масаласига бағишланган қатор драмалар яратади. «Номус ғалабаси», «Номус туфайли адабланиш», «Маҳфий никоҳ», «Оқилона жазо» ва бошқалар.
XVIII асрга келиб Колpдерон шуҳрати сўнади. Аммо романтизм даврида (XIX аср бошларида) яна тилга олинади. Немец Ф.Шлегелp уни ҳатто Шекспирдан ҳам юқори қўяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |