Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet47/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

10-МАВЗУ: КЛАССИЦИЗМ АДАБИЁТИ. (XVII АСР ҒАРБИЙ ЕВРОПА АДАБИЁТИ)
Р
Таянч иборалар: Классицизм; Уч бирлик қонуни; Барокко; Лопе де Вега; «Қўзибулоқ»; «Кальдерон»; Пьер Корнель; «Сид» трагедияси; Мольер – комедиянавис; «Тартюф».
ЕЖА:


  1. XVII аср – Европа маданий ҳаётидаги муҳим давр.

  2. XVII аср Испан адабиёти:

а) Лопе де Вега ижоди;
б) Кальдерон ижоди;

  1. Француз адабиёти:

а) Корнель ижоди:
б) Мольер ижоди.
XVII аср мураккаб, зиддиятли ва шу билан бирга Европа тарихидаги муҳим давр ҳисобланади. Бу даврни ўтиш даври деб ҳам аташади. Чунки шу даврда феодлизмдан капитализмга ўтиш амалга оширилди. Янги буржуазия муносабатлари шаклланди. Булар ўз даври учун прогрессив эди. Аммо улар эксплуатациянинг янги шаклларини олиб келди.

Мавзуга қуйидагича муаммолар қўйилади ва ёритилади:

  1. Лопе де Вега ижодида тарихий қаҳрамонлик ва ижтимоий-сиёсий масалалар;

  2. Барокко адабий оқими муаммоси (Калpдерон ижоди мисолида);

  3. Француз классицизмининг ўзига хос хусусиятлари.


Европа давлатлари орасида иқтисодий ривожланиш борасида Голландия ва Англия биринчи ўринга чиқиб олди. Бу давлатларда капитализм тез сурoатлар билан ривожланганлигини кўрсатади.
Испания ва Португалиянинг аввалги қудратига путур етади.
Давлатлардаги прогрессив тарихий ривожланиш ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга оширилди, деб бўлмайди. Феодал-католик тартиби ғарбий Евпопа халқлари ҳаётига ўз таъсирини ўтказди. Бу даврда черков томонидан кўрсатиладиган қаршилик контурреформация деб аталади.
XVII асрда Европа илм-фани катта ютуқларни қўлга киритди. Одамлар онгида катта таoсир кўрсатган фан ютуқларидан – Галилей, Кампанелла ва Каплерлар томонидан Олам тузилишининг галеоцентрик тизимини ишлаб чиқарилишини кўрсатиш мумкин.
XVII асрда фалсафа фанида янада олдинга силжиш кўзга ташланади. Бэкон («Инсон инсонга душман»), Спиноза, Декарт («Мен фикр қиляпман, демак борман») ва бошқа файласуфлар фаолияти шу даврга тўғри келади.
Шу билан бирга черковнинг таoсири ҳали кучли эди.
Даврининг илғор вакилларидан бир қанчаси инквизация қурбони бўлдилар. 1619 йил файласуф Ванинини ўтда ёндирдилар. 1662 й. француз шоири Клод Ле Пти қатл этилди. Кампанелла ўз ҳаётининг 33 йилини қамоқда ўтказди.
Ҳаётнинг мураккаблик ва қарама-қаршиликка тўлалиги бу давр адабиётининг ҳам зиддиятли ривожланишига олиб келади. Адабиётда ренессанс реализми, классицизм ва барокко сингари турли йўналишларнинг бараварига ривожланди.
1) Ренессанс реализмига ҳос бўлган ҳислатларни кўрпи сақлаб қолинди. Шу билан бирга уларни янги, анча юксак даражада давом эттирилди. (Лопе де Вега).
2) Барокко ўтра аср маданияти тушкунлиги натижасида келиб чиққан, абсолютизм кучайиб бораётган даврда феодал-католик реакцияси таoсирини акс эттирган адабий йўналишидир. Улар реалистлардан фарқли ўлароқ, атроф-муҳит билан уйғунлик бўлиши мумкин эмас, дейдилар. Инсон сир ва жумбоқларга тўла дунёда яшайди, табиатнинг даҳшатли ва шафқатсиз кучлар олдида инсон заиф ва аянчли маҳлуқ, деб қаралади.
Баракоччиларда тасвир нозик ва бежирим тусга киради. Ўқувчини ҳайратга солиш мақсадида ғаройиб метафора, таққослашларга кенг ўрин берилади.
Барокко адабиётида диний ғоялар асосий ўринни эгаллайди. Классицизм XVII асрнинг биринчи ярмида Францияда келиб чиққан адабий оқимидир.
Классицизм ёзувчилари мутлоқ ҳокимият мамлакат миллий бирлиги манфаатлариг мос келади, деб уни мустаҳкамлаш ғоясини қўллайдилар.
Улар муаллифлар табиатга тақлид қилиш керак деган принципни илгари сурдилар. Лекин воқеликни «қўпол» томонларига эмас, балки фақат гўзал табиатга тақлид қилишга чақиради. Классицизмда қаҳрамонлар характери умумий ва бирёқламадир.
Классицизм бўйича бутун адабий жанрлар «Юксак» (трагедия, эпос, қасида) ва «Тубан» (комедия, сатира, эпиграмма) жанрларга бўлинади.
К

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish