Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet43/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

Испанияда уйғониш даври адабиёти. Испания Уйғониши (шунингдек 1580-1640 испан қироллари қўл остида бўлган Португалия) ўзига хос хусусияти билан ажралиб туради. XV асрнинг иккинчи ярмида бу ерда капиталистик муносабат шакллана бошлади; саноат ва ташқи савдо алоқалари ўсди, феодал муносабатлар инқирозга юз тутди.
Испан маoрифатпарварлиги ва гуманизмининг ўзига хос томонлари қуйидагича:
а) Реконкиста харакатининг Испанияни турли вилоятларида турли даврларга бўлиши оқибатида мустақилликка эришган испан вилятларида қонунлар, урф-одатлар турлича бўлишига олиб келади. Қайтариб олинган ерларда ва бу ерда барпо бўлган шаҳарларда деҳқонлар ва шаҳарлар бир биридан фарқ қилувчи хуқуқ ва эркинликка эга бўлдилар. Натижада турли вилоятлар билан қироллик ўртасида зиддиятлар пайдо бўлди.
б) XVI асрда Испан саноати кескин қисқарди. Бунинг асосий сабаби Американинг очилиши ва мамлакатга олтиннинг кўплаб келтирилиши бўлди. Испанлар учун ўзида ишлаб чиқаришдан кўра четдан товар олиб келиш қулай эди. Деҳқончиликка ҳам путур етди. Ер катта феодаллларнинг қўлига ўта бошлади. Кўплаб деҳқонлар бахт излаб янги ерларга кета бошладилар.
Испан абсолютизми (айниқса қирол Карл I даврида) дунё хокимлигига интилар экан, бунда уни ҳарбий куч ва католик черкови қўллаб-қувватлар эди. Лекин Испания XVII асрнинг иккичи ярмида Европанинг иккинчи даражали давлатига айланиб қолди. Испания уйғониши қуйидаги даврларга бўлинади:
а) Илк Уйғониш даври (1475-1550 й.)
б) Етук Уйғониш даври (1550-XVII асрнинг бошлари)
Испан Ренесанс шеoриятида лирика ва эпик достон турлари ривожланди. XVI асрнинг 30-йилларида шоирлар Боскан ва Госиласо дела-Велар италян поэтик формаларини (канцона, элегия, эклог, нома, сонет) испан адабиётига олиб кирдилар.
Шоир Фернандо де Эррера (1534-1597) италян услубининг энг иқтидорли шоири эди. Замондошлари уни «илоҳий» деб атар эдилар. У ҳам Петраркага ўхшаб руҳоний бўлган ва турмушга чиққан аёлга бўлган идеал севгисини куйлаган. Леонора де Мила’ни у Гелиодора (яoни «Қуёш неoмати») деб атайди. Шоир учун у - нур, қуёш, юлдуз бўлиб, шеoрият манбаи ва хаёт қувончидир.
Шоир Алосе де Эрсилия (1533-1594 й.) «Аракуана» эпик достонси билан машҳур бўлди. 37 қўшиқдан иборат бўлган бу улкан эпопея устида де Эрсилpя 20 йил ишлади. Достонда Чили хиндиларининг Аракуанна қабиласини испан босқинчиларига қарши курашлари ҳақида хикоя қилинади. Шоир ўзи бу урушнинг гувоҳи ва иштирокчиси бўлган.
Асарнинг бош қаҳрамони Аракуанна қабилсининг бошлиғи Кауполикана мағрур, жасоратли инсон сифатида тасвирланган.
Бу даврда Испанияда роман жанри ривожланди. «Амадио Голpский» романи ёзувчи Хуан де Монталpво томонидан ёзилган.
Сюжет: Галлия қироли Перион ва Бретанp қиролининг қизи Элисенанинг ноқонуний фарзанди Амадис. Шармандаликни яшириш учун Элисена чақалоқни яшикка солиб денгизга ташлайди. Бир рицарp чақалоқни қутқариб олади ва унга «денгиз йигити» деб ном беради. Ўсмирлик чоғида Амадис Шотландия қиролининг саройида паж бўлиб хизмат қилади. Амадис ва Британия қиролининг меҳмонга келган қизи Ориана бир-бирларини севиб қолишади. Рицарp бўлган Амадис севгилисининг шарафига жасоратлар қилади. У ўзининг укаси Галаор, отаси бир неча марта ўлимдан қутқаради. Унинг энг катта жасорати-«Метин орол» ни заб этишида кўринади. Амадисга тухмат уюштиришади. Саройга қайтган йигит Ориананинг онасини душманлардан қутқаради, лекин ўзи яна саройни ташлаб кетишга мажбур бўлади. "Илоҳлар рицари" номи билан даҳшатли маҳлуқни мағлуб қилади. Рим императори устидан ғалабага эришиб, Константинополга кириб келади. Охир оқибат Амадис Орианага уйланади.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish