* «Илоҳий комедия» асари бўйича алоҳида амалий машғулот ўтказилади.
Франческо Петрарка (1304-1374) йирик олим нотиқ ва шоир. У бутун ҳаёти давомида қадимий (антик) адабиёт ёдгорликларини ўрганди.
Цицероннинг хатлари ва 2 та маoрузасини топди. Қадимий авторлардан Цицеронни «ўз отам» асар Вергилийнинг ўз оғам деб атади. Юнон тили билан шуғулланади.
Агар Данте ўз асарларини итальян тилида ёзган бўлса, Петрарка асосан лотин тилида ижод қилди. Чунки лотинни у асосий адабий тил ҳисоблар эди. Петрарканинг лотин тилида ёзган асарларини 2 гуруҳга: Поэтик ва аҳлоқий-фалсафий асарларга бўлиш мумкин. Лотин тилида ёзилган «Африка» достони (1338-1342) Рим ёзувчиси Вергилийнинг «Энеида» достонига тақлид қилиш асосида дунёга келган. 9 қўшиқдан иборат ушбу асар тугалланмаган. Достонда Африкани забт этган Рим миллий қаҳрамони Сципионнинг ғалабалари тасвирланади.
Петрарканинг «Машҳур кишилар ҳақида», «Унутилмайдиган нарсалар ҳақида» номли тарихий асарлари ҳам бор. Биринчи китобда Римнинг машҳур кишилари (Александр Македонский, Ганнибалp) биографияси тасвирланади. Иккинчисида илгари яшаган авторларнинг асарларидан парчалар, мисоллар ва ҳикматли сўзлар келтирилган.
Петрарка учун италpян тилида ёзилган асарлари унчалик катта аҳамият касб этмаган бўлсада, у кейинчалик италpян тилидаги шеoрлари билан шуҳрат қозонди. Шоир нафақат Италия адабиётида балки бутун Европа шеoриятида ўзига хос янги йўл, услуб яратади.
Прованс, италpян шоирлари ва Дантpе сингари у ҳам севги лирикаси билан шуғулланади. Петрарка ўз севгилисини Лаура деб атайди. У ҳақида фақатгина 1327 йил 6 апрелда учратиб қолганини ва орадан йигирма йил ўтгандан сўнг Лаура вафот этишиганини маoлум қилади холос. Унга бағишланган шеoрларини «Канцонpери» («Қўшиқлар китоби») деб атайди.
Кейинчалик «Мадонна Лауранинг ҳаёти» ва «Мадонна Лауранинг вафоти» деган икки қисмга бўлган. Тўпламда 317 сонет ва йигирма тўққиз канцон (шеoр) бор.
Масалан, шоирнинг Шукур Қурбон томонидан таржима қилинган «Мадонн Лаура ҳаёти»га бағишланган қуйидаги сонетини келтириш мумкин:
О, бу бол такаллум, о, қараш қийғоч,
Кургумми сизни бот, эшитгумми бот?
Куйида хунига чўмган Муҳаббат,
Тақдиридан рози о бу сумбул соч!
О, бу, ажиб чеҳра, қаҳри бошда тож,
Зорману кўргани, чўчирман, ҳайҳот!
О, бу ишқ чойшаби ваoда қилган тот!
Ётсам ёндирадир, ҳоҳласанг-да, қоч!
Навозиш ва сеҳру жоду кўрсатиб,
Қиё боқур аҳён-аҳёнда бир-бир,
Маoно қоришадир бор ҳаётимга
Ва шу он ҳасад-ла олай, деб тортиб –
Шу зарра ҳаққим бор, фортуна-тақдир
Бемон ғанимдай шошар олдимга
Севги мавзусидан ташқари сиёсий фалсафий мавзуларда ҳам шеoрлар бор. Кўпчилик Петрарка биографлари Лаурани тўқима образ деб таoкидлайдилар.
Лаура ҳақида қуйидаги маoлумотларни келтириш мумкин холос: Лаура 1307 йилда туғилган, 1325 йилда дворянин Поганга турмушга чиққан ва 11 фарзанднинг онаси бўлган. 1348 йилда ўлат касалидан вафот этган.
Лаурага бағишланган биринчи шеoр 1330 йилда ёзилган. Шоир Данте таoсири остида ўз севганини саҳоватли, борлиққа ижобий таoсир этувчи қилиб кўрсатса ҳам, гўзалликни саҳоват билан тенг деб билмайди. Унинг севгилиси Лауранинг хусусиятлари реал. Лаура ошиққа беилтифот аёлдир. Шунинг учун шоирни севгиси ҳаёлий бўлиб қолади. Асарда шоир қалбидаги икки хил севги - юксак руҳий муҳаббат билан реал хиссий муҳаббат ўртасидаги қарама-қаршилик ўз ифодасини топади. Тўплам охирида Петрарка Биби Марямдан «гуноҳ»лари учун кечирим сўрайди.
Петрарка лирикасининг аҳамияти катта бўлиб, у Италия лирикасини мистика, аллегоризмлардан тозалади. Петраркада ишқий лирика илк бор реал дунё эхтиросларни куйлашга йўналтирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |