Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet42/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

Мавзу бўйича назорат саволлари:

  1. Италия уйғониш адабиётининг асосий босқичлари.

  2. Данте Алигьрининг Уйғониш адабиётида тутган ўрни.

  3. Петрарка лирикасининг «Декамерон» асари ғарб новеллачилигида қандай ўринга эга?

Адабиёт:

  1. Қаюмов О. Чет эл адабиёти тарихи.Т., 1979.

  2. Алексеев М., и др. История заруб. литературы, М., 1987.

  3. Сулаймонова Ф, Шарқ ва Ғарб. Т.,1997.

  4. Данте. Илоҳий комедия.Т., 1975.

  5. Боккаччо Ж., Декамерон Т., Адаб. ва санoат, 1978.

8-МАВЗУ: УЙҒОНИШ ДАВРИ АДАБИЁТИ
Р
Таянч иборалар: «Утопия»; Уайет ва Сарри сонетлари; «Аракуана» эпик достони; «Дон Кихот»; «Ибратли новеллалар»; «Гаргантюа ва Пантагрюэлp».

ЕЖА:


  1. Англияда Уйғониш адабиёти.

  2. Испанияда Уйғониш адабиёти.

  3. Францияда Уйғониш адабиёти.

X


Мавзуда қуйидаги муаммолар қўйилади ва ёритилади: Инглиз драмасида инсон билими, ақл-заковати талқини; К.Марло ижодида Амир Темур образи талқини; Уйғониш адабиётининг жаҳон адабиётига таoсири муаммоси.

V-XVI асрларда Европа мамлакатларида ўрта аср феодализмидан капитализмга ўтиш даври бўлди. Бу давр Уйғониш ёки Ренесанс номини олди. Шаҳарларнинг ривожланиши, манфактура-ларнинг пайдо бўлиши, кенг савдо муносабатларини ўрнатилиши натижасида ўрта аср феодал тартиблари инқирозга учради.


Бу давр буюк географик кашфиётларнинг очилиши даври бўлиб тарихга кирди (Американинг очилиши, Хиндистонга савдо йўлининг очилиши). Бу даврда янги миллий давлатлар пайдо бўлди. Илм-фан, санoат, маданият, адабиёт беқиёс даражада ривожланди. Ақл-идрокка, ўз кучига, яхшиликка ишонч Уйғониш даври одамларига хос фазилатдир.
Англиянинг ўша давр фалсафий қарашлари Фрэнсис Бэкон таoлимотида ўз аксини топди (Ф.Бэкон инглиз материализмнинг отаси 1561-1625).
Англияда Уйғониш даври Италия, Франция, Испаниядан кечроқ бошланди. XV-XVI асрларда Англияда қирол ҳокимияти дворянлар қаршилигини синдирди. Ҳокимятга интилган жуда кўп феодал баронлар ўзаро урушларда ҳалок бўлдилар.
Тюдорлар сулосасидан бўлган Генрих VII ва Генрих VIII лар даврида мутлоқ хокимят кучайди. Генрих VIII нинг ислоҳатлари натижасида кўплаб монастирлар йўқотилди. Мамалакат Рим папасига тобеликдан қутулди ва қиролнинг ўзи инглиз черковини бошқара бошлади. Уилpям Тиндал «Инжил» инглиз тилига таржима қилди. Мамалакатни қиролича Елизавета (1558-1603) бошқарган йилларда Англия иқтисодияти тез сурoатлар билан ривожланди. 1588 йили испанларнинг Буюк армадаси тор-мор қилган Англия учун денгиз йўлларининг барча осонлик билан очила бошлади. Кўплаб деҳқонлар ўз ерларидан маҳрум бўлдилар. (Жун сотиш бу пайтда катта фойда келтирар эди).
Илк инглиз Уйғониш даврининг номоёндаси Томас Мор (1478-1535) эди. У Оксфорд университетини тамомлаб, ўз даврининг йирик сиёсий арбоби айланди. (Генрих VII даврида лорд канцлер қиролнинг 1-вазири бўлди. Қирол маслаҳатчиларига қарши чиққанлиги учун Генрих VIII буйруғи билан қатл этилган). Т.Морнинг энг машхур китоби - «Янги Утопия ороли ҳақида» асаридир. (1516 й). «Утопия» («Йўқ жой») да ёзувчи давридаги жамият ҳақида танқидий фикрлар билдирилган. Асар нафақат фалсафий, шунингдек бадиийдир. Китоб 2 қисмдан иборат бўлиб, 1-қисмида муаллиф ўзига замондош бўлган Англияни танқид қилди. 2-қисмда эса Утопия оролидаги тартиблар тасвирланади.
Т.Мор биринчи бўлиб жамиятда хусусий муксиз яшаш мумкин деган фикрни билдиради. Утопияда хусусий мулк бекор қилинган, халқлар ўртасида диний, ирқий, тенглик ўрнатилган. Ақлий ва жисмоний меҳнат ўртасидаги қарама-қаршиликлар бартараф қилинган. Деҳқонлар жамоа бўлиб яшайдилар. Биргаликда меҳнат қиладилар. (Исроилда ҳозир бундай жамоалар бор). Утопияда олтиннинг қадри йўқ. Лекин бу жамиятда қуллар бор.
Т.Мордан кейин шунга ўхшаган бир қатор асарлар яратилди. Т.Компонелланинг «Қуёш шаҳри», Ф.Бэконнинг «Янги Атлантида», Гарингтоннинг «Океан» Э.Кабенинг « Икарияга саёҳат» асарлари шулар жумласидандир.
Инглиз Ренесанснинг илк даврида шеoрият етакчи ўрин эгаллади. Биринчи инглиз гуманист шоирлари Уайет ва Саррилар арстократлардан эдилар. Қирол Генрих VIII даврида Уайет Тауэр қамалди. Сарри эса қатл этилди. Томас Уает (1503-1542) Италияга саёҳат қилган даврида Петрарка шеoриятига мафтун бўлди. Унинг шеoрларини она тилига таржима қилди. Кейинчалик ўзи ҳам инглиз тилида сонетлар ёзди.
«Севишганларнинг қарама-қарши туйғулари» сонетида лирик қаҳрамон бир вақтнинг ўзида қўрқув ва қувонч туйғусини хис қилади. Севги ўзида ҳамма қарама-қаршиликларни жам қилган. У ҳаёт ва ўлим, уриш ва тинчлик каби муҳимдир. «Ўзгарувчан орзу» сонетининг лирик қаҳрамони орзулари рўёбга чиқишини жуда истайди. Лекин тақдир у билан оғир хазил қилади. Натижада қаҳрамоннинг орзулари орзулигича қолади.
Генри Говард Сарри (1517-1547) ҳам асосан сонет жанрида ижод қилди. Петрарка сонетлардаги Лаура Сарри сюжетларнинг қаҳрамони Жералpдинининг ўзига хос праобрази бўлиб хизмат қилди. Сонетларнинг бирида шоир Жералpдини Флоренция қизи деб атаса ҳам, бу образда ўша давр инглиз аристократларини сезиш мумкин.
«Винзордаги тутқинлик» сонети Саррининг энг яхши шеoрларидан бири ҳисобланади. Шоир ўз дўсти Ригманднинг ўлимидан чуқур қайғуга ботиб, беғубор ёшлик йилларини эслайди. Генри Сарри инглиз адабиётига оқ шеoрни олиб кирди, « Энеида» ни инглиз тилига таржима қилди. Кейинроқ Марло ва Шекспирлар ҳам ўз трагедияларида оқ шеoрдан фойдаландилар.
XVI асрда Англияда драматургия гуллаб яшнади. Инглиз театри халқ манфаатларини ифода қилганлиги сабабли, халқ орасида катта шуҳрат қозонди. Аср охирига келиб Англияда 20 дан ортиқ театр мавжуд эди.
Роберт Грин (1550-1592) қисса ва драмалар муаллифи сифатида машхур бўлди. Унинг қиссалари новелла ва шеoрлардан иборат эди.
Гриннинг 6 қиссаси сақланиб қолинган. Унинг «Арагон қироли Алp фонс» (1587) , «Қирол Яков IV тарихи» (1598), «Вокфилд даласи қўриқчиси Жор Грих ҳақида мароқли комиедия» комедиялари алоҳида ажралиб туради. Грин бу асарларида Лондон жамиятидаги камчиликлар устидан кулади. Драматург асарларида инглиз афсоналаридан унумли фойдаланади.
Грин демократизми унинг Веклид дала қўриқчиси Жорж Грик комедиясида ўзининг яққол ифодасини топган. Комедия қаҳрамони Жорж оддий халқ вакили бўлиб, поэтик буёқларда тасвирланган. Қиссада қўзғалон кўтарган халқ орасида афсонавий қаҳрамон Робин Гуд пайдо бўлади. Грин, ўз мафаатларини кўзлаб исён кўтарган феодалларга қарши курашиб, қаҳрамонлик кўрсатади. Кўрсатган жасорати учун қирол унга рицарлик унвонини тақдим этмоқчи бўлади, лекин Жорж ундан воз кечади.
Кристофор Марло (1564-1593). Марлонинг «Доктор Фаустнинг фожиявий тақдири» драмаси Иоган Шпис томонидан чоп этилган халқ китобидаги Фауст ҳақидаги афсона асосида яратилган.
Олим Иоганн Фауст замонасидаги фанлар ва диний акидалардан қониқмай, одамнинг пайдо бўлиши ҳақида билишни ҳоҳлайди ва қудратга эришиш йўлларини излайди. Бунинг учун қора магияга мурожаат қилишга тайёр бўлади. Фауст ўз рухини дўзах хукмдорлари – Люцифер, Велезувал ва Мифестофелга сотади. 24 йил давомида қудратли инсонга айланади, ва ниҳоят азобларга дучор бўлади.
Фауст образида билим кучи, инсон ақл-заковати улуғланади. К.Марло биз учун Амир Темур сиймосини адабиётга олиб кирган дастлабки Ғарб муаллифларидан бири эканлиги билан қадрлидир. Унинг «Соҳибқирон Темур» асарида буюк саркарда ҳаёти тасвирланади.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish