Эпик тургa мaнсуб aсaрнинг тaҳлил мезонлaри
1. Aсарни жанрий хусусиятларига кўра таҳлил қилинг.
2. Муаллифнинг ижодий методи (реализм ёки романтизм)ни аниқланг.
3. Aсарнинг тематик таснифи (тарихий, фантастик, биографик, детектив ва ҳ.к.)ни изоҳланг.
4. Aсар мавзуси нима ҳақида?
5. Aсарнинг асосий ғояси ва лейтмотивини аниқланг.
6. Aсар сарлавҳаси ҳақидаги фикрингиз (Нима учун муаллиф айнан шу номни танлаган?)
7. Портрет ва персонаж тасвирининг қаҳрамон психологияси, кайфиятига ҳамоҳанг ёки контраст акс эттирилганлигини изоҳланг.
8. Муаллиф ва персонаж нутқининг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилинг. Бадиий асарда халқ тилининг қандай имкониятларидан фойдаланилган?
9. Ички монологнинг қаҳрамон туйғу ва кечинмаларини очишдаги вазифасини шарҳланг.
10. Кўп овозли (полифоник) тасвирнинг воқеалар силсиласига таъсири қай тарзда эканлигини аниқланг.
11. Aсар воқеалари қачон ва қаерда рўй берганлиги (хронотоп)га аниқлик киритинг.
12. Тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқиманинг асар сюжетидаги ўрни қай даражада?
13. Мотивнинг бадиий-эстетик вазифаларини, ҳар бир мотивнинг бошқа мотивлар билан боғлиқ жиҳатларини, ички ҳаракат ва хусусиятларини, асар мазмун-моҳиятини ёритишдаги ўрнини изоҳланг. Мас., туш, фарзандсизлик, сафар, синов, уйланиш, ҳомий, хатар, ўлим мотивлари.
14. Бадиий асарни сюжет унсурлари (пролог, экспозиция, тугун, воқеалар ривожи, кулминация, ечим ва эпилог)га кўра таҳлил қилинг.
15. Бадиий асар композицияси (асар сарлавҳаси, эпиграф, лирик чекиниш, қистирма эпизод, бадиий қолиплаш, асар аннотацияси)ни таҳлил қилинг.
16. Aсарда қўлланган бадиий тасвир воситаларини аниқланг (метафора, истиора, метонимия, синекдоха, аллегория, жонлантириш, сифатлаш, ўхшатиш, муболаға, поэтик синтаксис (интонация, параллелизм, анафора, такрорлар, инверсия, антитеза, риторик муносабат, риторик сўроқ).
17. Муҳит (варваризмлар, вулгаризмлар, арго ва жаргон), давр (архаизм, историзм, неологизм) ҳудуд (диалект)га мансубликни ифодаловчи тасвирий воситаларни таҳлил қилинг.
18. Aсардаги миллий колорит (қандай миллий анъаналар, удумлар акс этганлиги) қай даражада ифодаланган?
19. Бадиий асарда конфликтнинг қандай турларидан (инсон – инсон, инсон – техника, инсон – табиат, инсон – жамият) фойдаланилган.
20. Aсарда мавжуд фольклор намуналари (мақол, миф, эртак, ривоят, афсона ва ҳк.)ни аниқланг ва асар моҳиятини очишдаги вазифасини баҳоланг.
21. Aсарда қўлланган бадиий деталнинг аҳамиятини изоҳланг.
22. Aфоризм ёки фалсафий мушоҳадаларнинг асар ғоясини очишдаги ўрнини изоҳланг.
23. Aсардан олган таассуротингиз. Сизга маъқул бўлган ва бўлмаган жиҳатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |