Ҳ. Шайховнинг “олмос жилоси” (блеск алмаза) илмий-фантастик қиссалар туркумининг инсон тақдирига аҳамияти



Download 55 Kb.
Sana02.04.2022
Hajmi55 Kb.
#524087
Bog'liq
ҳ.Шайхов илмий мақола


Ҳ.ШАЙХОВНИНГ “ОЛМОС ЖИЛОСИ” (БЛЕСК АЛМАЗА) ИЛМИЙ-ФАНТАСТИК ҚИССАЛАР ТУРКУМИНИНГ ИНСОН ТАҚДИРИГА АҲАМИЯТИ

Фантаст-адиб Ҳожиакбар Шайховнинг номи китобхонларга яхши таниш, унинг ўнлаб китоблари ҳамда ҳикоя, қиссалари “Фантастика”, “Саргузаштлар олами”, “Изловчи” сингари марказий алъманах ва журналлар саҳифаларида, чет элларда эълон қилинганди.


Фантаст ёзувчи Ҳожиакбар Шайховнинг “Олмос жилоси” китоби ўзбек фазогири Олмос Азизовнинг космик саргузаштларини мароқли тарзда ҳикоя қилувчи беш илмий-фантастик қиссасини ўз ичига олади. Илмий-фантастик қиссаларида жамият кишисининг ижодий қобилиятларини тўла ишга солишдаги имкониятларни юзага чиқариш муаммолар ёритилган. Жасорат ва илмий кашфиётлар романтикаси, ҳар қандай шароитда ҳам инсоний туйғуларга садоқат, юксак аҳлоқий сифатлар бундай кишиларнинг маънавий фазилатларини белгилайди. Ушбу илмий-фантастик қиссалар туркумининг ҳар бирига асар сюжетидан келиб чиққан ҳолда мазмунли эпиграф танланган. Бу эса асарни ўқиб бошлаган ўқувчига дастлабки таассуротни беради. Мисол учун, “Олмос жилоси” илмий-фантастик қиссасига танланган эпиграфни олсак:
“Юлдузлар ўтига бардош берурман,
Фазолар тафтига қилурман тоқат.
Ёнингга соғ-омон қайтиб келурман,
Оташ нигоҳингда ёнгали фақат.” (А.Орипов).
Ҳожиакбар Шайховнинг дастлабки машқларида Ғарб фантастларининг таьсири кучли эди. Ўз миллий тажрибамиз, ижодий аньаналармиз унчалик ҳисобга олинмас эди. Адиб бу нуқсонни ўз пайтида пайқаб олди: ҳар қандай илмий фаразлар умуминсоний масалалар миллий материал заминида очиб берилган тақдирда гуманистик ва интернационал ғояларни ёрқин тасвир қилиши мумкин.
Илмий-фантастик адабиётнинг ўз анъаналари бор. Бу соҳада қалам тебратган ҳар бир адиб жаҳон илмий-фантастик адабиётининг илғор анъаналарини ўрганиши қатори халқ оғзаки ижоди ва мумтоз адабиётнинг тажрибаларини ҳам четлаб ўтиши мумкин эмас. Ҳожиакбар Шайхов бу муқаддас дастуруламални вақтида пайқаб, ўзининг қаламкаш дўстлари билан бирга Алексей Тольстой, Александр Беляев, Иван Ефремов, Александр Казанцев сингари жаҳон илмий фантастика адабиётининг таниқли вакиллари ижодини ўрганиш билан чекланмай, халқ оғзаки ижоди ва мумтоз адабиётнинг нодир намуналарини ҳам ўрганди.
Ўзбек адабиётида илмий-фантастика жанри соҳасида фойдали ишлар қилинди. Эндиликда унинг кўз-кўз қилса арзийдиган намуналари бор эканини айтмаслик ҳам адолатдан бўлмайди, албатта. Бу соҳада жиддий меҳнат қилиб ишлаётган фидойилар кўп эмас. Шулардан бири Ҳожиакбар Шайхов бўлганини адабий жамоатчилик ва кўп сонли ўқувчилар оммаси яхши билади.
Ҳожиакбар Шайхов илмий-фантастика жанри ривожини ўйлаб, “Олмос жилоси” деб номланган қиссалар туркумига яхши ният билан қўл урганди. Бундай туркум ёзишнинг ўзига яраша машаққатлари маълум. Бинобарин, катта асарга яраша тафаккур, шунга яраша қамрови кенг, тўла қонли қаҳрамон образлари зарур. Яна бошқа кўп нарсаларни билиш, ҳис қилишнинг муҳимлигини айтиб ўтирмаса ҳам бўлади.
Ёзувчи ўз асарида келажакга назар ташлар экан, нафақат фан ва техника ютуқлари ҳақида тўхталмай, биринчи навбатда психологик муаммоларни илгари суради. Ўз фаолият майдонини Коинот миқёсида кенгайтирган келажак кишиси ўзгарадими? Гепотетик реал истиқболда у қандай қийинчиликларга дуч келади? Ҳ. Шайховнинг “Аланга” қиссаси шу нуқтаи-назардан эътиборга сазовор. “Аланга” қиссасида воқеа олис Верга сайёрасида кечади. У жойда ерликлар фойдали маъданларни қазиб олаётган бир пайтда шахталардан бирининг ходимлари кайфиятида нохуш ўзгариш пайдо бўлади. Конларнинг бирида номақбул вазият юзага келади: одамлар ўзаро нормал мулоқатдан қочишади, номаълум табиатли “мастлик” ҳолатларига тушишади ва ҳоказо. Верга сайёрасига зудлик билан эксперт-психолог Олмос Азизов жўнатилади. Олимнинг ғаройиб ҳодиса билан тўқнашуви асар кульминациясини ташкил этади. Қаҳрамон бир дақиқалик лоқайдликни енгиб ўтади, оғир синовга бардош беради. Булар барчаси асар воқеаларининг баёни, холос. Қисса замирига эса инсон маънавияти муаммолари борасидаги ўй-мушоҳадалари сингдириб юборилган. Асар ўзига хос детектив жанрида ёзилган, лекин бу – анъанавий детектив эмас. Олмос Азизов узоқ ва машаққатли изланишлардан сўнг инсон ожизлигини юзага келтирган сабабнинг тагига етади.
Адиб драматик воқеалар тасвири замирида одамнинг янги ғайриоддий шароитдаги хулқ-атвори муаммосини кўтаради. Келажакнинг фан ва техникаси ҳар бир одамга олис фазога саёҳат қилиш имконини беради. Фазогирларни узоқ йиллар тайёрлаш инсоннинг жисмоний ва психик саломатлигига талабчанлик ва қатъий текширувлар бекор қилинади. Аммо космос ҳамиша ўз тилсимларига эгаки, уларнинг инсон организмига таъсирини аввалдан айтиб бўлмайди. Инсоният гармония излаб қанчалик мукаммаллик ва камолот сари интилмасин, унинг сафларида иродаси кучли одамлар билан бирга руҳан ожизлар ҳам мавжуд бўлиб қолаверади. Бошқа сайёралардаги кўрилмаган шароит эса, айрим одамларда, аллақачон йўқолиб кетган салбий инстинкт ва одатларни қайта уйғотиши мумкин. Кутилмаган бундай тўсиқларга қарши инсон қандай курашиши керак?
Қисса марказига қўйилган конфликтнинг ҳозирги реал воқелигимизга ҳам, шубҳасиз, алоқаси бор: Ердаги одамзот ҳаёти авлоддан-авлодга яхшиланиб бораётир, техника инсонни оғир қўл меҳнатларидан озод қилаяпти, фан ҳаётимизда чуқурроқ тармоқ ёзиб, медицина умримизни узайтираяпти, дори-дармонлар эса мушкул дардлардан халос этаяпти. Лекин бу жараённинг акс томони ҳам йўқ эмас. Ҳаётда учрайдиган ҳар қандай қийинчиликларга инсон организми илгари кўп даражада мослашган (адабтироваться) бўлса, энди ана шу иммунитетидан маҳрум бўлаяпти, яъни аъзоларимизнинг ана шу қийинчиликларга қаршилик кўрсатиш иммунитети сусайиб бораяпти. Мазкур муаммонинг шу кунларимиз учун ҳам ҳарактерли экани ҳар ҳолда исбот талаб гап эмас. Ҳ. Шайховнинг “Аланга” қиссасининг актуаллиги ҳам, бизнингча, мана шунда.
“Олмос жилоси” китоби китобхонларни ўзининг ўткир сюжети, қизиқ тақдирли қаҳрамонлари билан ром этади. Бу китобда илмий фаразлар, нотаниш сайёралар, жумбоқлар тасвири истаганча топилади. Лекин адиб ана шу тасвирлар ичида ўралашиб қолмайди. Ёзувчини биринчи навбатда қаҳрамонларнинг руҳий-аҳлоқий олами, уларнинг ҳаёти билан боғлиқ бўлган ижтимоий муаммолар қизиқтиради. Шу маънода фазогир Олмос Азизовнинг инсоний изтироблари, эзгулик йўлида олиб борган изланишлари ва курашлари китобхонни лоқайд қолдирмайди.
“Ренэ жумбоғи” қиссаси дастлаб, журнал саҳифаларида эълон қилиниши билан анча-мунча тортишувлар, баҳсларга сабаб бўлди. Ҳатто айрим ноширлар қиссанинг китоб ҳолида чоп қилинишига эътироз билдирдилар.
“Ренэ жумбоғи” бир бор нашр қилиниши биланоқ, рус ва қардош халқлар тилларига ўгирилди, мунаққидлар тилига тушди.
Мазкур илмий-фантастик қисса Ҳожиакбар Шайхов ижодида ўзига хос дебоча бўлди. Ушбу қиссанинг ютуғи фантаст адибни янги-янги асарлар ёзишга илҳомлантирганди. Кейинчалик Ҳожиакбар Шайховнинг қатор янги илмий-фантастик ҳикоялари ва қиссалари кетма-кет эълон қилинди. Фантаст адибнинг айрим асарлари “Искател”, “Фантастика-79”, “Фантастика- 81”, “Мир приключений” сингари халқаро журналларда чоп этилди. Ҳатто унинг ижоди ҳақида ўз даврида “Правда” газетаси ҳам илиқ сўзлар айтганди.
Ҳожиакбар Шайхов фантастик жанрда баракали ижод қилган адибларимиздан бири эди. Ундан ўнлаб фантастик – қиссалар, романлар қолди. Мазкур “Ренэ жумбоғи” (қайта нашри-2004) номли китобида ёзувчининг иккита қиссаси ва иккита ҳикояси ўрин олган.
Фантаст адибнинг илмий-фантастик “Ренэ жумбоғи” қиссасида олис сайёраларга парвоз қилган ерлик фазогирларнинг кўпдан-кўп қийинчиликларни бошдан кечириб, фавқулодда оғир шароитларга дуч келишлари, бироқ ҳар қандай вазиятда ҳам ўзларини мардона тутиб, Инсон номига содиқ қолганликлари ҳақида ҳикоя қилинади.
Верга сайёрасида нур тарқатувчи махлуқотлар яшаши, Реядаги “қора қуртлар” – қора тошларда онгли ҳаёт изларининг бор ёки йўқлиги масаласи ва ниҳоят, “қора туйнук” муаммоси – буларнинг барчаси ишчини ҳам, талабани ҳам, деҳқонни ҳам, олимни ҳам баббаравар қизиқтиради.
“Рея тошлари” илмий-фантастик қиссасида қаҳрамонлар машаққатлардан ҳайиқмай ҳақиқат сари дадил интилади. Асарда инсон аҳлининг қудрати, унинг ижодий имкониятларининг ҳад билмаслиги ишончли тасвирланган. Бу ўз навбатида, қиссаларда тасвирланган, ўлишига сал қолган бошқа бир қаҳрамонининг мулоҳазасиз, тадбирсиз дадиллигини инкор этади. Ақлнинг қудрати – фаоллигида, унга гуманизм хос, у маънавий пучликни, мақсадга эришишнинг нопок йўлларини рад қилади.
Асардаги космонавтлар Укен ва Шаҳбоз образлари бир қадар саёз чиққан, бу – мазкур образларнинг ривожланмай қолганида кўринади. Шунингдек, севги билан боғлиқ воқеалар тасвирида ҳам муайян маънода схематизмга йўл қўйилган.
Адиб нима ҳақида ҳикоя қилмасин – Верга, Рея сайёраларининг пайдо бўлиши ҳақидами ёки уларнинг ўзига хос хусусиятлари, қора илонлар, қора тошлар ҳақидами – янги-янги илмий гипотезалар ўртага ташланади. Лекин бу тасвирларнинг барчаси қаҳрамонлар онги, тушунчаси, уларнинг руҳий-маънавий олами орқали ўтади.
Умуман, илмий-фантастик адабиётда энг қийин нуқталардан бири илмий таҳлил билан руҳий таҳлилнинг ўзаро диалектик бирликда тасвир қилиниши масаласидир. Ҳожиакбар Шайховнинг “Олмос жилоси” деб номланган илмий-фантастик қиссалар туркумидан ана шу уйғунлик яққол кўзга ташланиб туради.
“Қора туйнук сари” илмий-фантастик қиссасида номаълум сабабларга кўра космик кема йўқолади. Юксак билимли фазогир Олмос Азизов бошчилигидаги космонавтлар гуруҳи хавфли деб ҳисобланган сирли сайёрага йўл оладилар.
Улар номаълум цивилизация билан, ноорганик муҳит билан алоқа ўрнатадилар. Билиш, ўрганиш йўли сермашаққат. Кетма-кет синовлар айниқса асардаги сўнгги сўзлар алоҳида эътиборли, рамзийдир: “Асрлар ўтди. Биз, ерликлар, беқиёс даражада қудратли мавжудотларга айландик. Биз юзлаб юлдузларни, ўнлаб юлдуз буржларини тадқиқ этдик. Лекин ҳануз Коинот ўзининг битмас-туганмас жумбоқларини олдимизга қўяяпти.
Ха, билиш ва ўрганишнинг чегараси йўқ.
Камолот сари йўл – ҳадсиз-ҳудудсиз.
Ҳаёт мангудир ”.
Асарда мунозарабоп ўринлар ҳам йўқ эмас. Лекин асосий гап шундаки, адиб бу китоби билан инсон ҳамиша инсон, у ҳеч қачон давр, жамият олдидаги юксак фуқаролик бурчини унутмаслиги керак, деган ғояни бадиий ифода қилиб бера олган.
Фантастика келажакка зўр иштиёқ билан қараган ҳар бир кишини лоқайд қолдирмайди: у замонини теран англаб етишга, ўтмишни янгидан тушуниб олишга кўмаклашади.
Шу ўринда замонларнинг ўзаро алоқадорлигини таъкидлаш ўринлики, бусиз ҳақиқий фантастика ҳам, унинг оптимистик замини ҳам йўқ. Ёзувчининг некбинлиги қаҳрамони – яратувчи инсоннинг эътиқоди асосига қурилган, у энг оғир вазиятларда ҳам инсоният олдидаги, ўз уйғоқ виждони олдидаги бурчидан келиб чиқиб иш кўради. “Олмос жилоси” қиссалар сериясидаги Олмос Азизов ана шундай қаҳрамондир.
Бундай қаҳрамонга юксак жавобгарлик ҳисси, мақсад йўлида дадил ҳаракат, жўмардлик, фидоийлик каби ҳислатлар хос. Тўғри, ёзувчи ҳамиша ҳам ҳар бир қаҳрамони ёрқин, ўзига хос гавдалантиришга эришавермайди, оқибатда баъзи образлар тасвирида такрорийлик учрайди.
Муаллифнинг аксарият қаҳрамонлари фаол ва ижодкор одамлардир. Лекин унинг қисса ва ҳикояларидаги персонажлар доираси бу билан чекланмайди. “Олмос жилоси” илмий-фантастик қиссасидаги Беганас исмли робот образи шубҳасиз муаллифнинг ютуғидир. “Литературная газета”даги фантаст-адибларининг ижоди таҳлилига бағишланган мақолада таъкидлаб ўтилганидек, Беганас таниқли америка фантаст – ёзувчиси Айзек Азимовнинг ҳикояларидаги Робби исмли роботни маълум даражада ёдга солади. Шу туфайли унинг улкан бадиий тажрибаси Ҳ. Шайхов ижодига маълум маънода таъсир ўтказганлиги сезилиб туради. Беганасга соф инсонга хос ҳислатлар берар экан, адиб инсон ва робот ўртасига муносабатни майин юмор воситасида бадиий тадқиқ этади. Илмий-фантастик қиссада “Қора туйнук” қаридан танҳо омон қолган инсон Олмос Азизовнинг деярли бир ярим асрдан сўнг келажак авлод билан учрашуви ҳамда барча азоб-уқубатларни қандай енгиб ўтгани ҳақида қизиқарли ҳикояси китобхон эътиборини тортиши шубҳасиз.
Асарда ўзининг қўрқоқлиги ва журъатсизлиги туфайли ҳалокатга юз тутган Адам образи ёшлар тарбиясида айниқса муҳим аҳамиятга моликдир. У ёшлигиданоқ иродасизлигини беркитиб, ўз иқтидори ва билими билан ниқоблаб юрарди. Аммо ҳаётида энг муҳим қарор қабул қилиш чоғида унинг бу заиф томони панд берди. Оқибатда Адам тобора жаҳаннамга айланиб борётган сайёрада қолиб, ўзининг фожиавий ўлимига сабабчи бўлди. Қолаверса, у ўлгудек шухратпараст ҳам эди. Айнан шу сабаб кўп китоб мутолаа қилиб, ўз қобилиятини одамларга кўз-кўз қилишни хуш кўрарди.
Олмос Азизов шогирди ҳақида унинг субутсизлиги ҳақида куюниб шундай дейди: “ – Агар билсангиз, – давом этди Азизов, – Адамни аслида махсус дори ёрдамида ухлатиб Ерга олиб кетаверсам ҳам бўларди. Лекин бундай қилмадим. Чунки авваламбор кеманинг бешикаст Ерга етиб келишига ўзимнинг ҳам унчалик ишончим комил эмасди. Ундан кейин Адам шахсан ўз ҳаёти, ўз жонигагина эмас, балки Рея сайёраси, “қора туйнук” ва умуман фазо ҳақидаги билимларига ҳам хиёнат қилганди. Зотан, у Реяда икки йилдан ошиқ яшаган, менга нисбатан анча кўпроқ нарсаларни билар ва бу билимларни келажак авлодларимизга етказиб бериши шарт эди. Лекин қўрқоқлиги бунга ҳалал берди. Бу эса, жазога лойиқ иш эди. Менинг ерга қайтганимнинг сабабларидан бири ҳам Адамни ана шу йўл билан жазолаш эди. Токи бу нарса тарих саҳифаларига Ер юзидаги жамики инсонлар, айниқса, ўз ҳаётларини эндигина бошлаётган ёшлар учун Улкан Сабоқ бўлиб кирсин!”. Сўнги дақиқаларда ҳам ўлимга тик боққан кучли ирода соҳиби феъл-атвори ҳам исмига мос бўлган бош қаҳрамон Олмос Азизовга китобхон хавас билан қараши табиийдир.
Умуман, Ҳожиакбар Шайхов ёзувчи сифатида камолот сари олға интилганди. Истеъдодининг кучли томонлари ёрқинроқ акс этиши учун у имкониятларини янада тўлароқ ишга солганди. Муаллифнинг биз фикр юритган асарлари ана шундай дейишга асос бера олади. Марҳум устоз фантаст адибимиз ҳаёт бўлганларида бизга янада кўпроқ асарлар қолдириши муқаррар эди. Унинг илмий-фантастика жанрида олиб борган ишларини ўрганиш ҳамда давом эттириш биз ижодкор ёшларнинг муқаддас бурчимиздир.


Адабиётлар рўйхати:


1. Шайхов Ҳ. Олмос жилоси (илмий-фантастик қиссалар). –Т.: Ёш гвардия, 1983. –Б 288.
2. Шайхов Ҳ. Рэне жумбоғи (фантастик қиссалар ва ҳикоялар). –Т.: Шарқ. 2004. –144 б.
3. Шарафиддиов О. Ижодни англаш бахти. –Т.: Шарқ, 2004. –Б 566/567/568/569.
4. Н.Ғайбуллаев, А.Ортиқбоев. Геометрия: 8-синф дарслиги қўлланма –5-нашри // Махсус муҳаррир А.Раҳимқориев/. –Т.: “Меҳнат”, 2002 –176 б.
5. ХХ аср ўзбек ҳикояси антологияси. –Т.: Миллий энциклопедияси, 2009. – 210 б.
Download 55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish