Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


ИНТЕГРАТИВ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ УСЛУБЛАРИ



Download 27,87 Mb.
bet348/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   344   345   346   347   348   349   350   351   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

ИНТЕГРАТИВ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ УСЛУБЛАРИ.
Бойматов Нуриддинжон Мирзақулович. ГулДУ ўқитувчиси
Янгибоев Хуршид. ГулДУ “Меҳнат таълими” йўналиши талабаси
XXI аср дидактика, шу жумладан ўқитиш методикасида чуқур ислоҳотлар даврини бошлаб берди. Умумий ўрта таълимнинг мақсадлари ўзгарди, янги таълим концепциялари, ўқув режалари стандартлари яратилди. Таълим мазмунини баён қилиш, айрим ўқув фанлари орқали эмас, балки янгича интеграциялашган таълим асосида ёндошишни кўзда тутмоқда.
Мактаб ўқув режасидаги ўрганиладиган фанлар сонининг ортиши, айрим фанлар, жумладан, биология, география, кимё каби табиий фанларни ўрганишга ажратилган вақтнинг қисқаришига олиб келди. Бу, ўз навбатида, табиий – илмий билимлар системасини интеграллаш, уни ўқитишнинг ташкилий шакллари, методлари ва воситаларини янгилаш, ечимини топиш зарур бўлган муаммони вужудга келтирди. Бу муаммони ечиш, таълим жараёнида янги педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқдир. Таълимни янгилаш – унинг ноанъанавий ташкилий шакллари ва методларидан фойдаланишни, жумладан, унга интегратив ёндашувни талаб этади.
Интеграцияни фақат турли фанлардан ўрганиладиган билимларнинг ўзаро боғланиши деб тушунмай, балки ўқитиш технологиялари, методлари, шаклларининг ҳам интеграцияси сифатида тушуниш лозим. Уларни тўғри амалга ошириш таълим самарадорлигини таъминлайди.
"Технология" атамаси, ҳориж методикасидан қабул қилинган бўлиб, хар хил шаклларда ташкил қилинган таълим жараёнини ифодалашда ишлатилади. Дидактик масалаларни ечиш жараёнида ўқувчиларга таъсир этувчи усулларни такомиллаштириш мақсадида таълим технологияларидан самарали фойдаланилади.
Педагогик технологиянинг турлари кўп бўлиб, улар турлича шархланади. Дидактикада технологиялар учта асосий гурухга ажратилади. Технологияларни дарс мақсадига мувофиқ, имкониятдан келиб чиққан холда, интетратив технология қилиб қўллаш лозим.
1. Ўқитишнинг иллюстратив – тушунтирувчи технологиялари ўқувчиларнинг умумўқув фаолияти, махсус предметга оид билими ва кўникмаларни ҳосил қилишга қаратилган.
2. Ўқитишнинг шахсга йўналтирилган технологиялари – у шахсни ўзини – ўзи ривожлантиришга мўлжалланади.
3. Ўқитишнинг ривожлантирувчи технологиялари хар бир ўқувчининг шахсий ривожланишида, ички механизмларини ишга солишга йўналтирилган ўқитиши ҳисобланади.
Бу гурухларнинг ҳар бири ўзида бир қанча ўқитиш технологияларини мужассамлаштиради. Масалан, шахсга йўналтирилган технологияга – табақалаштириб ўқитиш ўзаро коллектив бўлиб ўрганиш, билимларни тўлиқ ўзлаштириш технологиялари, модулли таълим технологиялари хар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятларини хисобга олиш, ўқитувчи ва ўқувчининг ўзаро муносабати усулларини такомиллаштиришга имкон беради.
Ҳозирги вактда табиий – илмий предметларни интеграллаб ўқитишда проф. И.В.Душина томонидан баён қилинган технологиялардан кенг қўлланилмоқда
Интегратив таълим жараёнида ўқувчи, оламнинг яхлитлигини, коинот, табиат қонунларини, табиат, жамият ва инсонларнинг ўзаро муносабатлари ҳақида ҳар томонлама билимларга эга бўлиб камол топади. Табиат гўзаллигини хис қила олиш, ундан завқланиш, эъзозлаш кўникмаларига эга бўлади.
Юқорида кўрсатилган интегратив таълимни амалга оширишда, умумий педагогик жараённинг барча таркибий қисмлари, жамоатчилик, ота – оналар, оталиқ ташкилотлари фаол иштирок этиши зарур, деган хулоса келиб чиқади.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   344   345   346   347   348   349   350   351   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish