Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


ТАЪЛИМДА ФАНЛАРАРО ИНТЕГРАЦИЯНИНГ ЎРНИ



Download 27,87 Mb.
bet347/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   343   344   345   346   347   348   349   350   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

ТАЪЛИМДА ФАНЛАРАРО ИНТЕГРАЦИЯНИНГ ЎРНИ
СВХТХҚТМОҲМ Педагогика ва
психология, таълим технологиялари
кафедраси мудири Икромжон Абдураимов

Бугунги кунда республикамиз ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, халқимиз олдида турган ижтимоий-иқтисодий, ғоявий-сиёсий, таълимий-тарбиявий муаммоларнинг ечимини топиш, аниқ ва табиий, амалий ва техник, интеграцион алоқадорлик асосида ташкил этилган ўқув предмети, фанлар ҳодиса ёки жараёнлар яхлит тизим шаклида ҳар томонлама алоқадорлик ва муносабатлар нуқтаи назаридан талқин этишни талаб этмоқда. Бу ўз навбатида бугунги ва эртанги истиқболи талабларига жавоб бера оладиган, мустақил фикр юритувчи ва креатив фаолият кўрсатувчи, малакали мутахассис шахсини шакллантиришга имкон беради. Чунки у таҳсил олувчилардан фақатгина таҳлил қилиш ва синтезлашни талаб қилиш билан чегараланиб қолмасдан, балки мавҳумлаштириш, алгоритмлаштириш, туркумлаш, шартли белгилар ёрдамида ифодалаш, сабаб оқибатли алоқадорликни аниклаш, таҳлил этиш, тизимлаштириш, моделлаштириш каби юксак даражадаги тафаккурни шакллантиради.


Фан ўқитишдаги интеграция бўйича уларнинг таклифи ташқи бирикиш характерга эга, аслида эса фанларни интеграциялашни чуқур методология асосида ўтказиш зарур. Янги ривожланаётган фан мазмунида турли фалсафий оқимларда пайдо бўлган ғоя ва методлар бирлашуви эхтимоли бор. Таълим фалсафаси томонидан нафақат табиий мослашув,балки континентал мослашув хам ўзлаштирилмоқда. Олимлардан Т.Кун ва В.С.Стёпин бу борадаги ишлари натижасида фалсафа, табиат ва маданият ҳақидаги фанларни бирлаштирди.
Ижтимоий фанларни ўқитишда чуқур методологик асосида педагогик жараёндаги интеграциялашуви муаммоларини кўриб чиқиш ва ўрганиш олдидан узоқ ўтмишдаги ўқитувчиларни қизиқтирган ўзаро алоқалар муаммоси бўлди. Мисол учун, Ян Амос Коменский грамматика ва фалсафа, фалсафа ва адабиётнинг ўзаро боғлиқлигини, Жон Локкенинг тарих ва география фанининг интеграсиясини илгари суради. Олимлардан Т.Кун ва В.С.Стёпин бу борадаги ишлари натижасида фалсафа табиат ва маданият хакидаги фанларни бирлаштирди.
Ўзаро фанлар аро алоқалар зарурати В.Ф.Одойевский, К.Д. Ушинскй томонидан илгари сурилади.
Айниқса ўтган асрнинг 50-йилларида. Чет элда ва мамлакатимиздаги айрим педагогика билимларнинг яхлитлигини таъминлаш учун комплекс субъектлар яратади. Шундай қилиб, АҚШда "Ижтимоий фанлар" (жумладан, тарих, хуқуқ, география, шахс ва жамиятшуносликнинг фуқаролик тадқиқотлари элементлари) комплекс курси пайдо бўлди.
Умумтаълим мактабларида фанлар асосини ўрганишда ўқувчилар китоб билан ишлаш, кузатишлар олиб бориш, тажрибалар ўтказиш, олинган билимларни бир тизимга солиш - турли ўқув—таълим иш фаолияти билан тўқнашадилар. Ўқувчиларни фаолиятнинг бир тури билан таништирувчи бир бутун тизимни яратиш мақсадга мувофиқдек кўринди. Лекин фанларни ўзлаштиришни текширишлар натижалари шуни кўрсатадики, ўзбек ўқувчилари чет эллик ўқувчиларга нисбатан кўп маълумот ўзлаштирсалар ҳам, уни тадбиқ қилишда сезиларли даражада орқада қолаётганликлари кўриниб қолди. Кўпчилик бунга сабаб асосий кўникмаларнинг мослаштирилмаганида деб билади.
Бу вазифаларни амалга ошириш жараёнида умумтаълим мактабларида таълим самарадорлигини оширишда кўп қиррали фанлараро алоқадорлик ёрдамида ўқувчиларни ўқитиши йўлга қўйилса, уларни ҳар томонлама ривожлантириш ва тарбиялаш масалалари нафақат сифат жиҳатидан янги даражада ҳал қилинади, балки айни пайтда уларда аниқ амалий фаолиятда мураккаб муаммоларни ҳал этиш қобилиятларини ҳам шакллантиради. Айнан шунинг учун ҳам фанлараро алоқалар асосида умумтаълим мактабларида ўқувчиларда билим, кўникма, малака ва кампетенцияга асосланган ўқитиш ва тарбиялаш комплекс ёндашишнинг муҳим шарти ва натижаси бўлади.
Умумтаълим фанларни ўқитишда, ўқувчиларнинг ортиқча куч сарф қилишлари муаммосини ҳал қилган ҳолда, мустақил билим олиш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради.
Келажакда олган билимларини хаёт жабхаларида қўллай оладиган, ўз ўрниларини топа оладиган кенг фикр мулохаза юрита оладиган назарий олган билимларини амалиётда қўллай оладиган ёш мутахассисларни тайёрлаш, тез суратлар билан ўсиб ахборотлашган, рақамли иқтисодиёт даврида ўз йўлини топиб кета оладиган мутахассисларни самарали тайёрлаш билан узвий равишда боғлиқдир.
Ҳозирги таълим босқичида ўқитувчи ўз билимларини бошқа фан ва фанларга бағишлаши керак. Бунинг учун доимий ўз-ўзини тарбиялаш ва ўз-ўзини шакллантириши зарур. Бу ерда интеграция ўқитувчиликнинг ижодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Шундай қилиб, умумтаълим мактабларида фанлараро интеграцияни янада кенгроқ жорий қилиш, уларда педагогик ечимларни излашда фаол иштирок этиш, ўқувчиларга таъсир кўрсатиш ва дунёдаги яхлит тасаввурларни шакллантириш, ўқитиш сифатини яхшилаш, ўқувчиларнинг билимларини тартибга солишнинг муҳим босқичи эканлигини очиб беришга ҳаракат қилдик.
Бизнингча фанлараро интеграцияни доимо такомиллаштириб ва ривожлантириб бориш керак.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   343   344   345   346   347   348   349   350   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish